TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach12,441Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 72 of 83 · 993 posts

Posted Sep 30

"Ўзбек" бўлиш босими қора халққа нисбатан мавжуд бўлишичалик, амалдорларга нисбатан ҳам қўлланилади. Оддий халқ соқол қўя олмаслигининг элита учун фильтри, масалан, ароқ ичиш мажбурияти.

1,050 views

Posted Sep 29

Исломда ҳаётни янгитдан бошлаш, деган тушунча йўқ. https://www.youtube.com/watch?v=CRAf4uydY3Q&list=PLhndSerkZcUdUeYdUU1u3a-QX1RVgtUvk&index=28

1,130 views

Posted Sep 29

Аёлларга тааллуқли замонавий лайфхак — туғинг.

898 views

Posted Sep 28

Ажойиб видео. Христиан, мусулмон, балки буддист ҳам бордир видеода. Лекин жуҳудларни кўрмаяпмиз, бош ҳарбий раввин лавозими мавжуд бўлса ҳам. https://www.youtube.com/watch?v=zIm5MkK9IaM

1,150 views

Posted Sep 28

Ижтимоий ахлат кўпайган сари унга тобе бўлган қатлам ҳам шунча кўп. Рилс деган нарса порнографиядан кўра ҳафвлироқдир. Инсон ўзи истамаган тарзда фаҳшга кўзи тушади, аёллар бегона эркакка кўзи тушади. “Қарамайман” деган одамни онгида аста-аста муҳрланиб бораётганини сезмай қолади. Шавкат Ҳасан инстаграмда оилага оид жудаям кўп фойдали маслахатлар беради, Аксари эркаклар аёлига қандай муносабат қилиши ҳақида бўлса ҳам изоҳда аёллар: -Қанийди мени эрим ҳам сиздай фикрласа -Қанийди эркаклар сиздай бўлса -Аёлизга ҳавасим келади, сиздай меҳрибон эри бор, дейишади. Эри бор аёлларни бегона эркакка бундай дейиши жудаям ачинарли. Эрлар ҳам шунга олиб борадида аслида, лекин аёлларни зимдан бошқа эркакка бунақа дейишини соғлом қалб қабул қилмайди. Ижтимоий тармоқ ёмон қуролга айланади агар уни қалбда иймон қуввати заиф(а)лар ишлатса. Телеграмда турли треш, банал мавзулар, ахлат видеолар улашадиган каналларга обуна бўлиб олиш ҳам шу қаторда. Мияси бор одам учун бу маънавий зарар. ©️Камолиддин Муҳаммад

1,490 views

Posted Sep 28

Инстаграмм порнографиядан ҳам хавфлироқ. Аёл алгоритмларини бузиб юборади. КМ шу ҳақида ёзаяпти, агари йўқ, ҳаммага салбий таъсири бор.

948 views

Posted Sep 27

Суд майда-чуйда нарсалар билан шуғулланмайди: кўп нарсалар сизнинг вақтингизга арзимайди Вақтингизни оқилона белгиланг; ҳамма нарса сизнинг эътиборингизга лойиқ эмас. • АҚШ олий суди 98-99% ишларни рад этиб, приоритетлар муҳимлигини таъкидлайди. • Сизнинг вақтингиз ва эътиборингиз чекланган; уларга қимматли ресурс сифатида муносабатда бўлинг. • "Йўқ" дейиш диққатингизни ва қадр-қимматингизни сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир. • Ҳамма вақт ҳам бирдек қадрли эмас; устувор вазифалар учун "олтин соатингизни” ҳимоя қилинг. • Ўзингизни хафа қилмаслик учун баъзан бошқаларни ранжитишингиз керак бўлади. СУД АРЗИМАС ИШЛАРГА АРАЛАШМАЙДИ: ВАҚТ ВА ЭЪТИБОР ОЛИЙ СУДНИНГ РАДД ЭТИШ КЎРСАТГИЧИ “Суд арзимас ишлар билан шуғулланмайди” ибораси Олий суднинг танлаш жараёнининг қатъий эканлигидан далолат беради. Ҳар йили судга 7000 дан ортиқ иш тақдим этилади, лекин фақат 100 дан 150 гача иш кўради. 98-99% гача бўлган ҳайратланарли рад этиш даражаси ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган нарсага устувор аҳамият бериш муҳимлигига ишора. Суд ўз эътиборига лойиқ бўлмаган ишларни рад этганидек, одамлар ўз ҳаётларининг қайси жиҳатларига эътибор қаратишга лойиқ ва қайси бири лойиқ эмаслигини аниқлашни ўрганишлари керак. ВАҚТ ВА РЕСУРСЛАРИНГИЗНИ ҚАДРЛАШ Вақт, эътибор ва ресурслар чекланган ва биз уларни қандай тақсимлашимиз ҳаётимизга сезиларли даражада таъсир қилади. Арзимас нарсалар билан шуғулланиш бизнинг қадр-қимматимизни тушириши мумкин. Кичкина ноқулайликлар ёки танқидлар бизнинг жавобларимизга таъсир қилишига йўл қўйсак, вақтимиз унчалик қиммат эмаслигини билдирамиз. Нима билан шуғулланишни танлаш орқали биз ўз вақтимиз ва эътиборимизнинг қийматини оширамиз, ҳурматимиз ҳам ошади. ОЛТИН СОАТНИНГ АҲАМИЯТИ Куннинг ҳамма соатлари ҳам бир хил самарали эмас. "Олтин соат” тушунчаси одамларнинг ақлий қобилиятининг энг юқори чўққисида, одатда кунига тўрт дан олти соатгача ишлашлари мумкин бўлган чекланган соатларни англатади. Бу вақтни чалғитадиган нарсалардан ва аҳамиятсиз талаблардан ҳимоя қилиш керак. Ушбу соатларда кам қийматли ишлар билан шуғулланиш мавжуд бўлган энг қимматли манбани исроф қилиш билан баробар. Бу вақтни қўриқлаган ҳолда, одамлар ўзларининг бор кучларини устувор вазифаларга бағишлашлари лозим бўлади. “ЙЎҚ” ДЕЙИШНИНГ КУЧИ "Йўқ" дейишни ўрганиш диққатни жамлаш ва вақтни тежаш учун жуда муҳимдир. Бу бошқалар томонидан яхши қабул қилинмаслиги мумкин бўлса-да, шахсий чегараларни бошқаларнинг хоҳиш-истагидан устун қўйиш жуда муҳимдир. Одам ўзини хафа қилмаслик учун бошқа бировни хафа қилиш керак. ХУЛОСА: ЭЪТИБОРИНГИЗНИ МУҲИМ НАРСАЛАРГА ҚАРАТИНГ Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, "суд арзимас ишлар билан шуғулланмайди" деган тамойил инсоннинг вақтини ва эътиборини бошқаришда кучли метафора бўлиб хизмат қилади. Ҳақиқий аҳамиятга эга бўлган нарсаларни биринчи ўринга қўйиш ва аҳамиятсиз нарсаларни рад этиш орқали одамлар ўзларининг қадр-қимматини, маҳсулдорлигини ва умумий фаровонлигини оширишлари мумкин. Ҳамма нарса бизнинг эътиборимизга лойиқ эмаслигини тан олиш ва юқори қийматли ишларга эътибор бериш учун интизомни ривожлантириш керак. Бундай ёндашув нафақат шахсий самарадорликни яхшилайди, балки соғлом муносабатлар ва янада тўлиқ ҳаётни яшашга ёрдам беради.

1,160 views

Posted Sep 25

https://www.youtube.com/watch?v=97tAFMvL1Wo

1,050 views

Posted Sep 25

Ўзбекистонда христианлар бемалол фарзандини черковда ўқита олади, жуҳудлар тоғларга болаларни ўқув лагерларига тўплаши мумкин, дедик. Аслида на христианнинг, на яҳуднинг, на мусулмоннинг соқоли калталанади, рўмоли ечилади. Ўша келган толибларга биров соқол…

1,020 views

Posted Sep 25

Масалан, нимага Путин аёлларга 8 фарзанд кўришга ундаяпти? Нима сабабдан аёллар шунча йил туғмади? Чунки маъно кўришмаган эди. Хитой ўрта класс фуқаролари ҳаётга бефарқ бўлиб қолишган, бу ерда ҳам маъно йўқолган, маъно бузилган. Масалан, Чор Россияси Туркистонни босиб олгандаги шарқшунос олим Николай Петрович Остроумов устози бўлмиш ва Исломга қарши кураш илмий методологиясини ишлаб чиққан Қозон университети профессори Николай Иванович Ильминский орасидаги суҳбатда, туркистонликларни нима қиламиз, дейилганда, уларни чала мусулмон, чала насроний ва чала ўрис қиламиз, деб келишилган экан, шунда Туркистон тузем аҳолисинидан мустамлака қилиб фойдаланиш мумкин бўлган. Шу тариқа келажакдаги ўзбек, тожиклар, қозоқлар ўз юртида ёввойи аҳоли даражасига тушурилган. Буни нимага ўхшатаман? Ковид даврида Мексикага кўчиб кетган ўзбекистонлик рус аёл ёзаяпти: – Биз мексикаликларни оқ танли европаликлар, деб фараз қилардик. Лекин бу ерда донғи чиқмаган, кўринмайдиган бироқ кўпчиликни ташкил қиладиган маҳаллий ҳиндулар ҳам бор экан. Бу менга Ўзбекистон ва ўзбекларни эслатди, дейди. Ислом айнан ҳалиги қатламни маданийлаштиради, ўз ҳаққини танишга имкон беради, уларни оддийгина олигополия қилиб бошқариш қийин бўлиб қолади. Ва колонизаторлар биздан ўғирлаши мумкин бўлган энг қимматбаҳо мулк айнан Ислом илмидир.

1,030 views

Posted Sep 25

Лекин Булғор қоя бўлса, Бухородаги Мир Араб мадрасаси бир баланд тоғ. Тўғри, умуман олганда дунёвий институтлар билан солиштирганда ҳар йили ўқишга оладиган талабалар сони ҳам ҳеч қанча эмас, ўрта мактабнинг бир синфичалик, масалан, бир-неча йил олдин Ҳиндистоннинг бир вилоятида ҳинд миллатчилари 700 та мадрасани ёпиб юборган эди, мадрасаларимизнинг статуси ҳам касб-ҳунар техникумлари, ПТУлар даражасида, молиялаштирилиши ҳам шу каби; битирувчилари қаерда ҳам ишлай оларди? Ҳудди қамоқхонадаги ҳунар марказини битирувчилари каби, ҳақ-ҳуқуқларда чекланган... Ëки 1994 йили мадрасада устозларни кўрган эдик, ўша куни пешиндан кейин ўқитувчилардан бири бозорда картошка сотаётганди, нима қилсин, тирикчилик. Яъни, сағал нолдан юқорироқ даражада ушлаб турилган бир муассаса. Лекин нима бўлганда ҳам, ушбу мадрасанинг, ушбу ҳудуднинг рамзий аҳамияти бор. Қадимда Қозонда мулло деб, Бухорода ўқиганларни айтишар экан. Ëки Рамзан Қодиров айтиб берганидек, 95 йили уриш бошланганда отаси Аҳмад Қодиров Мир Арабда устози бўлган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга телефон қилади. Маслаҳатлашиб, устоз-шогирд Россияга қарши уруш эълон қиворишади. (Эътибор берсанглар, 2022 йил февралида бошланган Россия ва Украина урушини ҳеч ким уруш, деб эълон қилишга журъат қилолмаяпти, на Украина, на Россия, чунки уруш дейилса, жанг давридаги халқаро ҳуқуқий нормалар ишга тушади, турли иқтисодий, сиёсий, ҳарбий натижаларга олиб келади, энг камида газопровод ёпилиши керак бўлади, ва ҳоказо). Хуллас, Бухоро бу Бухоро – Қадимги Миср ёки Қадимги Рим қалбаки бўлиши мумкин, лекин Минораи Калон қанчадан қанча империя ва қиролликларни легитимизация қилувчи символдир. Шунинг учун инглизлар тўғридан тўғри, қолаверса, Уммон, Қатар ёки исмоилийлар орқали ушбу ҳудуд, шаҳар ва символларга яқин бўлмоқчи (шу жумладан қадимий қўлёзмалар билан танишмоқчи бўлади, кутубхоналарга киришни истайди). Хитойликлар ҳам ўз "мусулмон"ларини юборишяпти. Яъни, Ислом бу сиёсий даражадаги феномен. Сиёсат эса ҳаётимиздаги муҳим ва иккиламчи унсурларни ажратишга ёрдам беради. Масалан, Иккинчи тўлқин муассасаси бўлган ўрта мактаб эскирди, унинг мазмуни ва шакли унчалик аҳамиятга эга эмас. Келажакда бизни нима кутаяпти, биз билмаймиз. Лекин мактаб формаси ўта аҳамиятли – айнан униформа орқали қизлар замонавий корпоратив дунё хизматчиларига ёки анъанавий оила аъзосига айланади. Бунда ҳам "диний қатлам" аъзолари деб танилган фуқаролар фаол бўлишди. 2021 йил баҳорида Тошкентдаги Сквер майдонида амалга оширилган провокацияни эслайлик. У ерда ҳам айнан сиёсий ҳодиса юз берди. Лекин халқ анча савияси ошгани сезилди – фитнага учмади. Шу ўринда Ислом адолат учун курашадими, адолатни энг муҳим, деб биладими, деган саволга жавоб бериб кетайлик. 2009 йилда бир амалдор билан суҳбатлашиб қолгандим. Кабминга қандайдир сўровнома кирса, ишлар тескарисига буриб юборилар экан, яъни, ҳалиги масала адолатсиз равишда ҳал қилинар экан. Йўқ, адолат ўта мураккаб тушунча эмас, ўша кабминдаги қайсидир жуҳуд нима қилишни билган, демак адолатли бўлишни ҳам англайди. Ëки одамларни уйидан, еридан ҳайдаш учун уларни итларга талатишмоқда эди, спортсменлар билан қўрқитишаётган эди. Ҳозир эса "реновация" тушунчасини киритишди (2024 йил июл). Яъни бизнинг олигархларимиз ва янги бойларимиз ҳам адолат нималигини билишади. Йўқ, адолатни ўзларинг таъминланглар, бир-иккита китоб ўқисаларинг, оқни қорадан ажратадиган бўласанлар. Ëки намозхон танишларим, банк-молия соҳасидаги катта мутахассислар "Исломий молия ишламайди", деб ишонтирмоқчи бўлишса ҳайрон қоламан. Банк тизими, молия тизими замонамизнинг энг адолатсиз механизми эмасми? Ислом аввало маъноларни белгилайди, яъни маънавият деганда маъноларни тушунишимиз керак, лекин "маънавият" сўзини "одоб-аҳлоқ" билан алмаштирдик. Бориб-бориб, сийқасини чиқариб юбордик, "маънавиятчик", деган паразит роллар пайдо бўлди. Йўқ, ўша Совет Иттифоқида ҳам адолат бўлган, аҳлоқ бўлган. Биз айнан маъноларни ўзимиз белгилашимиз керак, мустамлака қилишганда бизни маънолардан узоқлаштиришган. "Смысл"ларга ким эга чиқса, ўша ғолиб келади. Ислом билан эса маъноларга эриша оламиз.

787 views

Posted Sep 25

Бу мақолаларни ҳаётда ўз ўрнимни аниқлаб, белгилаб олиш учун ёзаяпман; бир генерал мажлисларни «где мы находимся и куда наступать», деб бошлар экан. * * * Шимолда қурилаётган "Янги Хазария" лойиҳаси, Хитойдан келаётган ва ҳудудларимиздан ўтаётган савдо вектори, Британия (ва бошқа империялар) регионга бўлган қизиқиши контекстида Ислом нима деган саволга жавоб бериб кўрайлик. Янги Хазария анча йиллардан бери пишиб келаяпти. Чор Россияси тугатилиб, ўрнига Совет Иттифоқи пайдо бўлгани ушбу концепциянинг барпо бўлишини орқага сурди. Лойиҳа хазар Брежнев даврида секин-аста кучга кира бошлади. Лекин Ғарбчилар ва бошқа фракциялар билан кескин жанг ҳам бўлди (“ўзбек иши” орқали хазарлар кучи кесилди, хазарлар Куусинен шогирди бўлмиш ва хазарларга қарши ҳаракат қилган Андроповга суиқасд уюштирди ва ҳ.к.). Иттифоқ парчаланиши яна ушбу структуранинг қад кўтаришига тўсқинлик қилди; умуман олганда Каримов Иттифоқни сақлаб қолмоқчи бўлди, "Кибернетика" институтидагилар эса мустақиллик учун ҳаракат қилди. Чечен урушлари айнан ушбу лойиҳага, хазарларга далда эди. Кейин Ўрта Осиёни ўз орбитасига қўшиш ҳаракатлари бошланди, Россия компаниялари унгача ёпиқ бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига кириб келди, бошқарув моделлари олина бошланди, у ёғи конлар ва қазилмалар ва ҳ. к. Албатта, кучлар ва лойиҳалар бир бири билан рақобатга кирган, – Янги Арманистон, Янги Иерусалим... Бир томонда французлар, бир томонда АҚШ ва Хитой. Хазарлар эса инглизлар билан ҳамкорликда ўз ишини давом этаяпти, исмоилийлар билан иттифоқ тузишган. Мусулмонларнинг ҳолати қандай? Тактик даражада биз ҳеч киммиз. Ўзбеклар ош устида йиғилади, деган гап, ўзбекларга фақат ош устида йиғилишига рухсат берилган, деб тушуниш керак. Қизларимиз нима учун ўта юқори даражада келин қилиб тарбияланади? Бу ўғилларни спецназ ё қори қилиб тарбиялай олмасликнинг ижтимоий компенсациясидир. Бир киши Мисрдан қайтиб келди, 4-5 йил йўқ бўлиб кетганди, Тошкентда бизнеси ҳам бор эди. У ерда ўғлини қори қилиб, араб тилига ўргатиб қайтибди. Тирикчилик учун таксичилик қилибди. Оператив жиҳатдан ҳам маневрга жой йўқ – ўрта муддатли режалар туза олмаймиз, моддий ва молиявий бойликлар аккумуляция қилишга иложи йўқ ва ҳоказо. Стратегик жиҳатдан ҳам режаларимизни биз учун бошқалар тузади. Мадраса, деб, ўзининг мактабини тиқиштиради. Бу ерда ҳижжалаб ёзиб ўтиришнинг ҳожати йўқ, – ҳамма нарса кўриниб турибди, 2016 йилда домлалар рухсат этилиши керак бўлган диний эркинликлар рўйхатини тайёрлашганида, каламушлар юрт сўраяптими, дегандим. Яъни, тактик, оператив, стратегик даражаларда на ресурсимиз, на механизмлар йўқ бўлиши мумкин, лекин улардан юқори бўлган сиёсий даража Ислом устундир. Замонавий европалашган ойдинларимиз, элита вакилларимиз ўзбек тилида ёзувчи “диний” блогерларнинг аудиториясини ҳеч қандай сабабсиз катта деганда, улар Исломни айнан дин, деб билишади. Дин деганда ритуалларни (чул-чул хасса, гўрга тиқиш, Қуръон ўқиб бериш) тушунишади, бувисининг паранжиси улар учун дин. Европада христианлик бир йилда бир қадимги черковда йиғилиб, Бахнинг симфонияларини тинглаш, деб тушунилади, аммо агар Ислом бу сиёсий платформа, деб қараладиган бўлса, унда ҳалиги диний олимларнинг машҳурлигини тушунса бўлади, чунки улар айнан муқобил сиёсий платформа таклиф қилиб келади. Шунинг учун шайх ҳам диний арбоб эмас, сиёсий фигура эди, масалан. Ислом бу сиёсат, деган постулатдан келиб чиқадиган бўлсак, Жаслыкда сиёсий ва диний маҳбуслар йўқ қилинган деган гапдаги диний маҳбусларни ҳам сиёсий банди, деб тушуниш лозим. Албатта, оила институтига эга чиқаётган, ҳужра, масжиду-мадрасаларга эга чиқаётган кучлар диннинг ўзини ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қилмайдими..? Қолаверса, айнан Ислом ҳокимият, иттифоқ ва ташшаббусларнинг легитимизациясини (ҳаллолланишини) таъминлайди – ҳудди мусулмон, деярли мусулмон ва умуман мусулмон бўлмаган шахслар Булғор Ислом академияси фонида расмга тушгани каби.

728 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8283