TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach16,128Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 79 of 83 · 993 posts

Posted Aug 19

2024 йил 17 августда Қобулда бўлиб ўтган иқтисодий форумдаги шахсий таассуротларимдан бирини келтирай. Афғонистонликлар ва ўзбекистонликлар экспомарказда аралашиб юришибди. Тадбиркорлар, меҳмонлар кўп. Қуролли одамлар ҳам талайгина, лекин ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нима демаятганлиги ҳайратлантирди. У ерга ўт, бу ерга ўт, ундай қилма, бундай қилма, деган гапларни эшитмайсан. Олдинам қайтарардим, ҳозир ҳам аминман, Афғонистонда одам ўзини эркин ҳис қилади.

1,650 views

Posted Aug 19

Қобулдан эсдалик.

1,700 views

Posted Aug 19

949 views

Posted Aug 19

"Чимир Ота" масжидида мутасаддилар мусулмонлар билан тушунтириш ишларини олиб боришибди. Тўртта давлатда вақтинчалик, 2-3 йил, соқол ва бошқа атрибутларни йиғиштириб туриш лозимлиги ҳақида айтилган. Мажбурламасдан, ўзинглар билиб-билиб соқол ва ниқобларни четга суриб туринглар, агар мажбурласак, қалбларингда аламни тугиб қўясизлар, бу эса чет элдан келганларга аламзадалигинглардан фойдаланишга имкон беради, дейилган. Тошкентнинг пойтахт қисмида ҳам бориб босим ўтказмайсизларми, деб сўралганда, у ерга ҳам борамиз, дейишибди. Қизиғи, масжидда соқолсизлар билан ҳам суҳбат қуришаятган экан. Ажойиб. Нима ҳам дердик. Тўртта давлат ўзимизнинг Ўрта/Марказий Осиёдаги ҳудудлар бўлса керак. Албатта, ушбу трендлар, нимагадир тайёрланиш охирги бир неча йилдан бери бошланган эди. Туркия соқолли туристларимизни аэропортда сўроқ қилишини эслайлик. Яқиндан Туркманистон фуқароларига ҳам виза киритилди. Яъни, "аншлюс" бўлдикми, Хазарияга қўшилдикми... Хитой таъсир ўтказаяптими, балким ҳаммаси бараварига бўлаётган жараёнлардир. Россиядан келган йирик онлайн савдо сервисида ҳам йўналишлар директорлари россияликларга алишаятган экан. Сенларга халяль керакми, йиғиштирамиз, дейилятган экан. Ўтган ҳафта бир видео интервьюга, давра суҳбатига кўзим тушди, Алишер Қодиров, Шерзод Қудратхўжаев ва яна бир киши бор эди. Алишер ака бир тарихий китоб мазмунини айтиб бераётган эди. Чор Россияси даврида бир болани онаси четга чиқариб юборади, чунки босқинчилар назарига тушиб қолган эди. Китоб номи эсимда йўқ, лекин ўзимда ҳам бўлиши керак. Хуллас, лавҳада Алишер Қодиров жиҳод ҳақида, ватанни ҳимояси учун шаҳид бўлиш ҳақида гапирди. Жуда қизиқ ва фойдали гаплар, албатта. Алишер Қодиров гапларида жон бор, эмоцияларни ўчириб қўйиб эшитса, масалан 2024 йил июн ойида Олий Мажлисда диний эркинликлар қонуни кўрилятгандаги нутқида исломий диний таълим оилаларимизда амалга оширилади, деганди, ва бу фикрга қўшиламан – мадраса, масжидларда эмас, уларда таълим мавжуд эмас. Бу суҳбатдаги гапига ҳам эътиборли бўлишимиз керак, ватанни ҳимояси ҳақида гапирди. Тўғри, бу Янги Хазария учун жангчиларни тайёрлаш бўладими, газопроводларни ҳимояси учунми, бу энди бошқа масала.

1,170 views

Posted Aug 17

Умавийлар халифалиги империя бўлган. Шунинг учун унинг ҳудудларини кенгайиши қилич билан ва куч билан бўлаверган. Кимларнидир бошини олган бўлса империя қонунига кўра бўлаверган. Яъни Исломни қабул қилмагани учун эмас. Империя қонуни шунақа, ҳудуд доимий кенгайиб бориши керак. Исломнинг дунё бўйлаб ёйилиши эса алоҳида ўз оқимида илм-маърифат орқали кетаверган. Халқлар ўз хоҳишлари билан қабул қилаверишган. Чунки Исломдан олдин ҳам, кейин ҳам бундай адолатли тизимни инсоният ўйлаб тополмади, тополмайди ҳам. Ислом, қул билан хожасини бир дастурхонга ўтказган, аёлга нафақа белгилаган ва юридик жиҳатдан барча дин вакилларини тенглаштирганди. Аммо, ҳозир ҳам Ислом куч билан ўтказилган дейдиган догматик тарихчилар талайгина. Аммо бу сафсаталигача қолаверади. Чунки улар, бугунги кунда ҳам дунё бўйлаб энг кўп одамлар ўз хоҳишлари билан мусулмон бўлаётганларини кўрмайдилар ёки кўришни истамайдилар...

808 views

Posted Aug 17

Халифат (давлат) билан Исломни ажратиш механизмларидан бири, қонунчилик давлатдан ташқаридалиги.

931 views

Posted Aug 17

"Камеди Клаб" нинг бир эпизодида эру-хотин ўғлининг хусусий мактаби ҳаражатлари ҳақида гаплашишади. Ва эри ўғлининг турли кружокларга қатнашганидан кўра, чечен тилини ўрганиши фойдалироқ эканини айтади. Ҳозирда бизда ҳам шундай — яхши таълим ўзбек тилини ўз ичига олиши керак.

1,210 views

Posted Aug 16

Қадим замонларда Хорут ва Морут одамларга сеҳрни ўргатишган экан. Улар ўргатган сеҳр эру хотинни ўртасини бузиш эди. Хорут ва Морут сеҳрни ўрганишга келганларга: «Биз фитна, синов учунмиз. Биздан сеҳрни ўрганиб кофир бўлиб, охиратингни куйдирма» - деб огоҳлантиришар экан. Кофир бўлиб охиратини сотганлар сеҳрни ўрганишар экан. Хозирги кунимизда хам замонавий эр хотинни ўртасини бузувчилар кўпайиб кетди. Булар соҳта психологлар ва соҳта трейненгчилар. «Қайнона она эмас» , «Эр нега керак?» , «Сиз сабр қилишга мажбур эмассиз» , «Ҳаётингизни янгиттан бошлашга қўрқманг» , «Ўзингизга ишонинг, мустақил бўлинг, қул эмассиз» - деган маънодаги гаплар билан хотин - қизларни эри ва эрининг оиласига қарши қўйишмоқда. Бундай тренинглардан ўтиб эр ва унинг оиласига қарши бўлган аёллар, оилани қадрига етмай қўйишди. Ўша соҳта психолог ва трейнингчилар аёлларни гўё мартабаларини кўтараяпман деб ўйлашаяптику, лекин улар оилаларни бузиб, аёлларни хор ҳаётга бошлаб қўйганларини ўзлари тушуниб етишмаяпти. Харқалай Хорут ва Морут эр хотинни ўртасини бузишни ўрганмоқчи бўлганларни огоҳлантиришар эди. Буларда эса на огоҳлантириш бор, на ўзларини ишларини тушуниб етиш бор.

2,960 views

Posted Aug 14

1,220 views

Posted Aug 14

Тизимни тушунтирадиган китоблар талайгина. "Аквариум" ва шу кабилар... Лекин Basecamp компанияси йигитлари ҳам жуда кучли ва замонамизга яқин китоблар ёзишган. https://basecamp.com/books

1,170 views

Posted Aug 13

Ўрислар Ўрта Осиёни босиб олганидан кейин бирдан ёлланма тарихчилар ва адиблар томонидан янги қаҳрамонлар ясала бошланди. Бунда тарихдаги сотқин, исёнчи ва қабиҳ одамлар танлаб олинди. Чунки бу ҳудуд халқларини тарихни ўзгартириш ва шу йўл билан ўзлигини унуттириш керак эди. "Муқанна" сиймоси ҳам шулар жумласидан. Аммо буни миллатчилар, туркийчилар ва русофиллар тушунмайдилар...

740 views

Posted Aug 10

Замон шиддат билан ўзгаряпти. Ва кўп ҳолларда турли гуруҳлар бунга тайёр эмас — тизим синхронизациядан чиқиб кетаяпти, элементлар “вразнобой” ишлаяпти. Масалан аёлларни олайлик. Психолог Наргиза Саттарова саволи очиқ қолди: “эр нимага керак”? Агар ҳозирги воқеликдан келиб чиқадиган бўлсак, аслида эр керак эмасдек туюлади. Аёл зоти на ҳимояга муҳтож, на моддий таъминотга; ўзини ва фарзандларини ўзи боқа олади, ўзини эплай олади, ўзи олдинда, хуллас. Лекин бу фақатгина юзаки қараганда. Ҳаёт кўрсатяптики, аёл киши ўзи ёлғиз бўлганда ўзини эплай олмайди. Ëлғиз оналар катастрофаси, характери бузилиб кетиши, умуман эркакларни жалб қила олмаслиги ва ҳоказо. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, эр айнан аёл кишининг хаосини, руҳий энергетикасини чегаралаб туриш учун керак экан, энг камида. Ҳозирги ҳаётимизда, айнан Ўзбекистонда адашиб, хаёли чалкашиб қолганлар эса бу мунофиқлар ва криптокофирлар гуруҳи. Ушбу инсонлар мусулмонлар орасида минг йиллар давомида яшаб келди. Мусулмон одатларини олганди, фикрларини беркитарди, эътиқодини махфий тутарди, зарарини беркитиб қиларди, яъни паразитик ҳаёт кечирарди. Замонамизда эса фикр билдириш, шахсий идентификация эркин бўлиб қолди, хоҳлаганлар соқол қўйяпти, хоҳлаганлар динга тош отаяпти, истасанг, кофир бўл, истасанг — мусулмон. Шунинг учун булар ўзини қандай тутишни билмаяпти. Бир томондан криптоҳаёт кечириши керак эди, сир бой бермасдан, бошқа томондан бировнинг биров билан иши йўқ. Шунинг учун бундай тоифа стрессга тушган, қилиқлари ҳам думбил-тентак ҳозирча, ўз ролини топа олмай сарсон.

1,620 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••77787980818283