TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 3 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 15 апр.
Тошкентда "права"сиз ва давлат рақамисиз ҳаракатланган 2 нафар қонунбузар 5 суткага қамалди Аниқланишича, 3 нафар йигит ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, бошқа шахсга тегишли, давлат рақами ечилган ва милтилловчи чироқлар ўрнатилган "Gentra"ни бошқарган. Шундан сўнг қонунбузарлар топилиб, 2 нафарига 5 сутка маъмурий қамоқ, яна бирига эса БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима тайинланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 15 апр.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди. Актриса миллий саҳна санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ҳамда бетакрор образлар яратган. Марҳуманинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирамиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 15 апр.
♟Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнири ғолиби бўлди 20 ёшли ўзбекистонлик гроссмейстер Кипрда ўтаётган 2026 йилги Номзодлар турнирида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Энди у шахмат тожи учун амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу билан куч синашади. Жавоҳир лайв-рейтингда 2775,4 очко билан дунёнинг 5-рақамли шахматчисига айланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 15 апр.
Чиқиндихонага ташланган тухумлардан 100 га яқин жўжа очиб чиқди Воқеа Қозоғистон шимолида содир бўлган. Чиқинди ташлаш учун келган киши тирик жўжаларни топиб олган. Тухумлар техник носозлик туфайли маҳаллий паррандачилик фермаси томонидан ташлаб юборилган бўлиши мумкин, дейилади хабарда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 14 апр.
Коррупцияни фақат рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўқ қила олади - Шавкат Мирзиёев Ўтган йили қурилишга оид 2,6 млндан ортиқ аризанинг учдан бири рад этилгани маълум бўлди. Президент бу ҳолатларни коррупция билан боғлади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, муаммони ҳал этишнинг энг самарали йўли — жараёнларни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишдир. Шунингдек, 1 июлдан бошлаб барча коммунал тармоқлар учун техник шартларни битта ариза ва битта тўлов орқали олиш имкони яратиш топширилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 14 апр.
⛽️Навоийда қарийб 2 млрд сўмлик газни талон-торож қилган корхона аниқланди Маълум бўлишича, Учқудуқ туманида “И" МЧЖга қарашли ҳисоблагични четлаб ўтиб, тармоққа ноқонуний уланииб табий ресурсдан ўғринча фойдаланиб келган. Ҳисоб-китобларга кўра, давлатга етказилган зарар миқдори 1 млрд 985 млн сўмни ташкил этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 14 апр.
🇷🇺🛢Россия нефти дунёдаги энг қиммат нефтга айланди ProFinance маълумотларига кўра, Urals маркаси нефти нархи кескин ошиб, бир баррели 115 долларгача етган. ОАВ таъкидлашича, бу ҳолатнинг икки эҳтимолий сабаби бор: ▪️Кузатув тизимида носозлик. Бироқ бу носозлик жуда узоқ давом этаётгани шубҳа уйғотмоқда. ▪️Трамп томонидан Ормуз бўғозига киритилган блокада фонида Россия нефти нархининг ҳақиқий ўсиши. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 14 апр.
Ўзбекистонда 3 ойда ЙТҲ оқибатида 346 киши ҳалок бўлди Ички ишлар вазирининг ўринбосари Рамазон Ашроповнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки уч ойида 1102 та ЙТҲ рўй берган, аварияларнинг 31 фоизи ўлим (346 та ҳолат) билан якунланган. Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти белгиланган тезликка риоя қилмаслик оқибатида содир этилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 14 апр.
⚡️Тадбиркорлар учун жарималарни 50 фоизлик чегирма ва бўлиб-бўлиб тўлаш жорий этилади Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини енгиллаштириш режалаштирилмоқда: онлайн шикоят бериш механизмини жорий этиш, тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш, жарима бекор қилинганда маблағни қайтариш ва электрон реестр яратиш таклиф этилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 14 апр.
❗️Сурхондарё вилояти ҳокимидан таклиф: Шакар эмас, асал енг! Айни дамда 1 кило тоза асални пулига 8-10 кило шакар беради... Сурхондарё вилояти ҳокими, аҳолини шакар эмас, асал ейишга чақирди Айни дамда 1 кило тоза асални пулига 8-10 кило шакар беради... 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 13 апр.
☄️💊 Эндиликда Ўзбекистонга БАДларни божсиз 3 кггача олиб киришга рухсат берилди. Янги тартибга кўра, жисмоний шахслар 10 тургача биологик фаол қўшимчаларни (ҳар биридан 1 тадан) божсиз олиб кириши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор ‼️🇹🇷🇮🇱Туркия Исроилга қарши урушга кириши мумкин- Эрдоған Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Туркия Ливия ва Тоғли Қорабоғдаги операцияларига ўхшаш Исроилга қарши ҳарбий аралашувни бошлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. "Худди Ливия ва Қорабоққа кирганимиз каби, Исроилга ҳам кира оламиз. Бунга йўл қўймаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ", деди у ўз нутқида. Эрдўған Исроилни сулҳ пайтида юзлаб бегуноҳ ливанликларни ўлдирганликда айблади ва Исроил Бош вазири Нетаняхуни "қон ва нафратдан кўр бўлиб қолган" деб атади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hashtags