TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват198,000Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 4 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 13 апр.

🏒Ўзбекистон терма жамоаси хоккей бўйича мусобақани 26:1 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлади III дивизион B гуруҳининг дастлабки ўйинида ўзбекистонлик хоккейчилар Мўғулистон жамоасини 26:1 ҳисобида мағлуб этишди. Кейинги ўйин 14 апрель куни Филиппин терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 13 апр.

☄️Тошкентда 17 ёшли ўсмирнинг уйидан наркотик чиқди 😨 Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаб келаётган 3 нафар ёш қўлга олинган. Мусодара қилинган моддаларнинг умумий вазни 148,94 граммни, қиймати эса тахминан 15 минг долларни ташкил этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,800 views

Опубликован 13 апр.

🇹🇷🇮🇱 Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Туркия Ливия ва Тоғли Қорабоғдаги операцияларига ўхшаш Исроилга қарши ҳарбий аралашувни бошлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. "Худди Ливия ва Қорабоққа кирганимиз каби, Исроилга ҳам кира оламиз. Бунга йўл қўймаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ", деди у ўз нутқида. Эрдўған Исроилни сулҳ пайтида юзлаб бегуноҳ ливанликларни ўлдирганликда айблади ва Исроил Бош вазири Нетаняхуни "қон ва нафратдан кўр бўлиб қолган" деб атади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 13 апр.

#ТEЗКОР ⚡️⚡️Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар таълимнинг кейинги босқичи учун ҳужжат топширишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификатни тақдим этишдан озод этилади. ❓Бу нима дегани? Масалан, бакалавриатни инглиз тили филологияси йўналишида тугатган талабалар магистратурага киришда тил сертификати топшириши шарт бўлмайди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,900 views

Hashtags

Опубликован 12 апр.

🇺🇸🇮🇱🇮🇷Мен Эронни бир кунда, ҳатто бир соатда йўқ қилишим мумкин эди, лекин буни хоҳламайман — Доналд Трамп АҚШ президенти бу ҳақда Fox News телеканалига телефон орқали берган интервюсида маълум қилди. Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари: ◾️ Мен шуни башорат қиляпманки, эронликлар қайтиб келишади ва биз хоҳлаган ҳамма нарсани беришади. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90 фоиз ёки 95 фоиз керак эмас, менга ҳаммаси керак; ◾️ Агар Теҳрон ядровий дастуридан воз кечмаса, мен Эронни йўқ қилишда давом этаман; ◾️ Бизда дронларни йўқ қилиш учун янги техника — компютерлаштирилган ўқлар бор. Шунингдек, лазерлар дронларни эритиб юборади, бу жуда ажойиб томоша бўлади; ◾️ Нетаняҳу айтганидек, АҚШ “катта оға”, Исроил эса унинг “ука”си. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,900 views

Опубликован 12 апр.

🇮🇷Эрон мактабларида дарслар апрель ойи охиригача масофавий шаклда давом этади - ISNA Май ойидан ўқув йили якунига қадар таълимни давом эттириш тартиби бўйича қўшимча маълумот берилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views

Опубликован 12 апр.

#Ўткир_тергов 🎞🔞 «ГАИ»да ишлагани сабаб шубҳа остига тушмаган ва 9 нафар фоҳишани зўрлаб, кейин ўлдирган маняк ҳақида 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,700 views

Опубликован 12 апр.

#ДИҚҚАТ ☄️☀️Ҳафта бошида ҳарорат 32° гача чиқиши кутилмоқда Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 13 апрель куни ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент шаҳрида кечаси 12–14°, кундузи 25–27° илиқ бўлади. Бухоро вилояти ва Навоий вилоятида ҳарорат 32° гача кўтарилиши мумкин. Қашқадарё вилояти ҳамда Сурхондарё вилоятида 25–30°, Фарғона водийси ҳудудларида эса 23–28° атрофида бўлади. Шамол шарқдан эсади, айрим жойларда кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса сел-сув тошқинлари юзага келиш эҳтимоли бор. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 12 апр.

🇹🇷🇮🇱 Туркия прокуратураси Исроил расмийлари учун 4 596 йилгача қамоқ жазосини талаб қилди Hürriyet нашрининг хабар беришича, Туркияда геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, сиртдан ҳибсга олинган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва яна 34 нафар юқори лавозимли мулозимга нисбатан айблов хулосаси судга юборилди. Прокуратура айбланувчилар учун умрбод қамоқ ва 1 102 йилдан 4 596 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини талаб қилмоқда. Тергов ҳаракатлари 2025 йил октябрь ойида Ғазога ёрдам олиб кетаётган фаолларнинг ҳибсга олиниши ва уларга нисбатан шафқатсиз муомала қилингани ортидан бошланган эди. Айбланувчилар рўйхатидан Исроил мудофаа вазири, миллий хавфсизлик вазири ва Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи каби шахслар ҳам жой олган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,000 views

Опубликован 12 апр.

🇲🇩Молдова МДҲдан расман чиқди Мамлакат президенти Майя Санду Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Низоми ва асосий шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Ҳужжатлар расмий нашрда эълон қилинди ва кучга кирди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ раҳбариятини бу ҳақда расман хабардор қилади. Шартномалар 12 ойдан сўнг ўз кучини тўлиқ йўқотади. Бу қадам Молдованинг ташкилот таркибидан чиқиш жараёнини якуний босқичга олиб келди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,500 views

Опубликован 12 апр.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистондаги амалий ташрифи якунига етди Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим музокаралар ўтказдилар ҳамда Бухородаги янги лойиҳалар ва маданий объектлар билан танишдилар. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,500 views

Опубликован 12 апр.

🇮🇷🇺🇲Исломободдаги Эрон ва АҚШ музокаралари келишувсиз якунланди Натижасиз тугаган баҳслар 14 соат давом этган. АҚШ витсе-президенти Ди Венснинг маълум қилишича, Вашингтон Теҳронга "сўнгги ва энг яхши" таклифини берган ҳамда ўзининг "қизил чизиқлари"ни аниқ белгилаб қўйган. Келишувга эришилмагани АҚШдан кўра Эрон учун ёмонроқ янгилик экани қайд этилди. Эрон ҳукумати эса "айрим келишмовчиликлар сақланиб қолаётганига қарамай", учрашувлар давом этишини билдирди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,800 views
123456•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384