TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват213,400Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 22 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 13 мар.

🇺🇸АҚШда чексиз ўқ-дори ва етарлича вақт бор, деб ёзди Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда Унга кўра, Эрон денгиз флоти вайрон қилинган, ҳаво кучлари йўқ қилинган, ракета ва дронлар, шунингдек раҳбарлар ҳам “ер юзидан йўқ қилинган”. Эроннинг “террористик режими” ҳарбий, иқтисодий ва бошқа йўллар билан бутунлай йўқ қилинмоқда, ОАВларда АҚШ ва Исроил урушда ютқазмоқда деган гаплар эса ёлғон, деди у. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,300 views

Опубликован 13 мар.

🇺🇿Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 32 мингдан ошди — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги "13 март ҳолатига кўра, Яқин Шарқдан Ўзбекистонга жами 32 934 нафар фуқаро қайтарилди. Ватандошларни қайтариш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда", дейилади ТИВ баёнотида. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 13 мар.

Ўзбекистонда алимент қарздорларига ҳам чет элда ишлаш имкони берилиши мумкин Алимент мажбурияти бўлган фуқаролар ҳозирча чет элдаги юқори даромадли ишларга бора олмайди. Чунки улар мамлакатдан чиқиши учун 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлаши ёки алимент олувчидан ёзма розилик олиши керак. Президент мутасаддиларга ушбу масалани чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,500 views

Опубликован 13 мар.

❗️🚍Автобуслар учун йўллар энди тўсиқлар билан ҳимояланади! Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида “А” йўлаклари делиниаторлар билан ажратилиши режалаштирилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views

Опубликован 13 мар.

⚡️📅 Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади Март ойида мамлакатимиз аҳолисини бир нечта байрам кунлари кутмоқда. 📌 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун: • 20 март – Рамазон ҳайити; • 21 март – Наврўз; • 22 март – дам олиш куни; • 23 март – кўчирилган дам олиш куни. 👋 24 март – иш куни. 📌 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун: • 20 март – Рамазон ҳайити; • 21 март – Наврўз; • 22 март – дам олиш куни. 👋 23 март – иш куни. Маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланиши кутилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

23,900 views

Опубликован 13 мар.

Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимларини танқид қилди Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп, деди президент. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,200 views

Опубликован 13 мар.

#ДИҚҚАТ ‼️Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. Унга кўра, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади: 20 март — жума, Рамазон ҳайити 21 март — шанба, Наврўз байрами 22 март — якшанба 23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни) 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 24 март — сешанба иш куни ҳисобланади. 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари: 20 март — жума, Рамазон ҳайити 21 март — шанба, Наврўз байрами 22 март — якшанба 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 23 март — душанба иш куни ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 8 март байрами сабаб кетма-кет уч кун дам олиш берилганди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

25,700 views

Опубликован 13 мар.

#Ана_холос 📸«Кайфиятига қараб урадиган камера!» Андижон-Шаҳрихон йўлида қўйилаётган 3 оёқли радар бир кун 60 тезликка, бир кун 70 тезликка олаётгани айтилмоқда 😳🤦‍♂️ 📸Бир жойга қўйилган радар бирданига 2 хил тезликка жарима қилаётган экан, огоҳ бўламиз 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,000 views

Опубликован 13 мар.

Нью-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди Жорий йилнинг 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса шаҳар транспорт департаментига қарашли юк машинаси иштирокида юз берган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,800 views

Опубликован 13 мар.

Тошкентда қулаб тушган йўл қисми тикланмоқда Пойтахт ҳокимлигига кўра, воқеа жойига махсус хизматлар ва техникалар жалб этилган. Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва атроф ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 13 мар.

Юнусободда янги қурилаётган уйнинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди ФВВ маълумотига кўра, бугун соат 11:08 да ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Ўт ўчирувчилар манзилга 11:09 да етиб бориб, ёнғинни 11:19 да бартараф этган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 12 мар.

🇮🇷🇺🇸🇮🇱Урушни бошлаш осон, аммо уни ижтимоий тармоқлардаги бир нечта твит ва постлар билан ютиб бўлмайди — Али Ларижоний "Биз сизларни бу жиддий хато учун афсусланишга мажбур қилмагунимизча чекинмаймиз", — деб ёзди Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Х ижтимоий тармоғида. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views
12•••5•••10•••15•••202122232425•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384