TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват192,300Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 24 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 12 мар.

Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жазо оғирлаштирилди Ўзбекистонда электр, иссиқлик, газ ва водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Илгари фуқаролар бундай ҳуқуқбузарлик учун 10-15 БҲМ жаримага тортилган бўлса, қонун кучга киргач бу миқдор 15-20 БҲМни ташкил этади. Мансабдор шахслар учун жарима миқдори эса 20-25 БҲМдан 25-30 БҲМга оширилади. Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жарима қўлланганидан кейин такроран содир этилса, жиноят ҳисобланади. Бу жиноятнинг минимал жазоси 25 БҲМдан 30 БҲМга оширилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,900 views

Опубликован 12 мар.

Тошкентда официантлари Rolex соати тақиб юрадиган ресторан бор экан Блогер Жаҳонгир Латиповнинг Салама ресторанида мижоз официантлардан бирига 15 минг долларлик соатни чой пули сифатида бериб кетган экан. Яхши ишлаган хизматчиларга меҳмонлар катта миқдорда пул бериши айтилган, калянчи бир кунда 6 миллион сўм ишлаб олган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,000 views

Опубликован 12 мар.

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумлари қурбонлари сони 638 нафарга етди,уларнинг 91 нафари болалар Мамлакат ССВ маълумотига кўра, кеча Байрутга берилган зарбалар оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 31 нафар эса яраланган. Шу тариқа, ҳужумлар бошланганидан буён жами 1589 нафар киши жароҳатланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,800 views

Опубликован 12 мар.

Ҳинд киноси юлдузи Амир Хон ўзбекистонлик мухлисларига мурожаат йўллади🤩 У келгуси йилларда албатта биз билан учрашиш учун келаркан. Хабарни Болливуд мухлисларига юбориб қўйишни унутманг! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,500 views

Опубликован 12 мар.

Тошкентда эркак ўз рафиқасига доллардан ясалган гулдаста совға қилди Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар гулдастада қанча доллар борлигини тахмин қилмоқда. Эркак шу тариқа ўз рафиқасини ҳайратда қолдиришга қарор қилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,200 views

Опубликован 12 мар.

Геликда 200 км/с дан юқори тезликда ҳаракатланган йигитлар 15 суткага қамалди Батафсил ЙҲХХ матбуот хизмати лавҳасида. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,800 views

Опубликован 12 мар.

Туркияда ўлдирилган ўзбекистонлик аёлнинг жасади ватанга олиб келинди Марҳуманинг жасади Баликесир ҳудудидаги ўрмонзордан топилган ва ДНК текшируви орқали шахси тасдиқланган. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланаётган 4 киши қўлга олинган. Консулхона фуқароларни марҳума ҳақида ижтимоий тармоқларда тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди ҳамда унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,300 views

Опубликован 11 мар.

Ўзбекларга эшикларимиз доим очиқ. Келинглар, ишланглар, яшанглар — Лукашенко Беларусь президенти ўзбекларни “ўзимизни одамлар” деб атаб, меҳнат муҳожирларини мамлакатга бутун оиласи билан келиб яшашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, келганлар учун иш ва яшашга барча шароитлар яратилади, болалар эса боғчадан тортиб олий таълимгача билим олиш имкониятига эга бўлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,500 views

Опубликован 11 мар.

Қозоғистонлик шифокор Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган йўловчининг ҳаётини сақлаб қолди Парвоздан икки ярим соат ўтгач, йўловчида кучли тахикардия ва юқори қон босими кузатилган. Қозоғистонлик шифокор Ерсин Жунусов қарийб 10 соат давомида унинг аҳволини кузатиб борган. Шунингдек, у бортдаги Wi-Fi орқали остоналик кардиоаритмолог билан боғланиб, қўшимча маслаҳат ҳам олган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views

Опубликован 11 мар.

Қашқадарёдаги бир мактабнинг 50 нафар битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлди Маълум қилинишича, ушбу мактабнинг 172 нафар битирувчиси халқаро ва миллий сертификатни ҳам қўлга киритган. Шунингдек, мактабнинг 6 нафар битирувчиси халқаро SАТ сертификатига эга бўлиб, бу уларга хорижий ва нуфузли олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш имкониятини яратади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

21,100 views

Опубликован 11 мар.

Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради Овоз бериш босқичи бугундан бошланди, лекин бу босқичда 7 та туман ва 3 та шаҳар ҳозирча иштирок этмаяпти: маҳаллий комиссиялар саралаш босқичида айрим лойиҳаларни асоссиз рад этган ёки мезонларга зид лойиҳаларни ўтказиб юборган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги огоҳлантиришдан кейин ҳам қоидабузарликни бартараф этмаган ҳудудларни саралаш натижалари қайта кўриб чиқилмагунча овоз беришдан четлатди. Жорий мавсумда илк марта 16 та лойиҳа шериклик асосида ғолиб бўлди. Шундан 7 таси – Қашқадарё вилоятига тўғри келади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,900 views

Опубликован 11 мар.

Тошкентда “Гелик”ни катта тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди Пойтахт кўчаларида ҳайдовчи машинасини соатига 200 кмдан ҳам ортиқроқ тезликда ҳайдаган. Қоидабузарлик ҳолати тасвирга олиниб, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ҳам жойланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,500 views
12•••5•••10•••15•••20•••2223242526•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384