TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват211,100Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 73 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 8 янв.

2025 йил Ўзбекистонда 3 та масжид ва 1 та черков рўйхатдан ўтказилди Бугунги кунда Ўзбекистонда 2,1 мингдан ортиқ масжид ва 199 та ноисломий диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита соҳада йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,200 views

Опубликован 8 янв.

❗️Тошкентдаги онкология шифохоналари ўрнида уй-жой қурилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Тошкентдаги айрим онкология шифохоналари ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилаётгани айтилмоқда. Видеода қурилиш ишлари Хаджаев фамилиясига мансуб шахснинг жияни томонидан амалга оширилиши ҳақида даъволар келтирилган, бироқ қайси Хаджаев экани аниқлаштирилмаган. Шунингдек, ушбу шифохоналар ва атрофидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳам бузилиши мумкинлиги ҳақида тахминлар билдирилмоқда. Расмий идоралар томонидан ҳозирча бу масалага аниқ изоҳ берилмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,100 views

Опубликован 8 янв.

#диққат#тарқатинг ❗️Ҳиндистон фармацевтика компанияси "Телсартан Н" препаратининг алоҳида сериясини Ўзбекистон бозоридан қайтариб олади Ишлаб чиқарувчи препарат серияларидан бирида сифат бузилишини аниқлади ва профилактика мақсадида худди шу ишлаб чиқариш лотининг Ўзбекистонга етказиб берилган сериясини қайтариб олмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,900 views

Опубликован 8 янв.

#ДИҚҚАТ#ТАРҚАТИНГ ⚠️1- Апрелдан Жарима бали 12 бўлганда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади!❌ Яқинларга жўнатиб қўйинг! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,100 views

Опубликован 8 янв.

Тошкент вилоятида ИИБ ходими машинасида уриб юборган фуқарони каналга ташлаб юборди Декабрда Бўка—Бекобод автомобиль йўлида Nexia-3 бошқарувидаги ИИБ ходими 43 ёшли фуқарони уриб юборди. Ходим терговда жароҳатланган фуқарони шифохонага олиб бориш ўрнига, воқеани яшириш учун хотинини ёрдамга чақириб, 35-40 км узоқликдаги Дўстлик каналига оқизиб юборганини тан олди. Мурда эса 27 кундан бери топилмаяпти. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,100 views

Опубликован 8 янв.

#Ана_холос ⚡️Зеленский Америкадан Рамзан Қодировни ҳам ўғирлаб кетишини сўради. Чеченистон раҳбари уни ўғирлаб кетишга чақирган Зеленскийга жавоб қайтарди “Масхарабоз АҚШ ҳукуматига мени ўғирлашни таклиф қилмоқда. Эътибор беринг, эркакка ўхшаб, ҳатто ўзим қиламан, деб дўқ ҳам қилмади. Бундай фикрни хаёлига ҳам келтирмади. Зеленский хавфсиз масофадан туриб, уни хафа қилган Рамзан Қодировни бошқалар қандай жазолашини кузатишга қарши эмаслигини билдирди. Эслатиб қўяй, Зеля: душман республикамизга кириши мумкин, лекин чиқиб кетолмайди. Ўзинг таваккал қилиб кўрасанми?” деди Қодиров. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,500 views

Опубликован 8 янв.

Жиззахда овчи шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб отиб қўйди Ўқ овчининг бош қисмига теккан. Жароҳатланган эркак зудлик билан шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган. Отган овчи ҳолат юз берганида атроф қоронғи бўлганини, қамишлар орасидан келган шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб, унга қарата ўқ узганини билдирган. У шерикларини ёрдамга чақирган. Дўстлар биргалашиб яраланган О.М.ни шифохонага олиб борган. Бироқ у кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган. Унга 1 йил муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,600 views

Опубликован 8 янв.

8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, юксак масъулият ва янги ютуқлар тилаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views

Опубликован 8 янв.

❗️Метан заправкалар иш вақти чекланди Эртага, 8 январдан, республика бўйлаб метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади. Фарғона водийсида эса метан заправкаларнинг иш вақти ҳудудий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Маълумот Энергетика вазирлиги томонидан берилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20,500 views

Опубликован 8 янв.

Бугун 8 январь - Оила учун вақт ажратиш куни Оила - ҳамма нарса... Оиланг ёнингда бўлмаса ҳеч кимсан, йўқсан. Оилангни асра!.. Оила аъзоларингизга юборинг... 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,900 views

Опубликован 7 янв.

Тошкентдаги онкология шифохоналари ўрнида яшил боғ ва креатив парк ташкил этилади Тошкентда жойлашган эски Республика онкология шифохонаси ва унинг шаҳар филиали ҳудудлари хусусий секторга берилмайди. Расмийларга кўра, бу ерларда жамоат яшил боғи ва креатив индустриал парк барпо этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,500 views

Опубликован 7 янв.

Ҳа, бой оилада туғилиб ўсганман, лекин сўнгги беш йил ичида ўз меҳнатим билан пул топяпман – Марям Тилляева 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,800 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8384