TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват210,900Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 74 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 7 янв.

💸Доллар курси 12 минг сўмдан ошди Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 8 январь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,300 views

Опубликован 7 янв.

Тошкентда кўчада аёлга шилқимлик қилган фуқаро қўлга олинди У 1993-йилда туғилган Андрей исмли шахс экани маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,600 views

Опубликован 7 янв.

Тошкентда йўл ўртасида жанжаллашган ҳайдовчилар судга берилди Nexia-3 ва BYD ҳайдовчиси йўл талашиб, йўлнинг қатнов қисмида ўзаро уришиб, жамоат тартибини бузган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,300 views

Опубликован 7 янв.

Самарқандда эркак ошқозонидан қарийб 200 грамм мих ва саморез олиб ташланди 29 ёшли эркак қорин соҳасидаги кучли оғриқ билан шифохонага олиб келинган. Текширувларда унинг ошқозонида кўплаб темир жисмлар борлиги аниқланган. Мих ва саморезларни чиқариш амалиёти бир соат давом этган. Маълумотларга кўра, эркак кучли стресс ҳолатида ўзини назорат қила олмай, айни темир жисмларни ютиб юборган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views

Опубликован 7 янв.

#ТЕЗКОР#ТАРҚАТИНГ ‼️⚠️Ўзбекистонда дўконлардан Nestlé болалар овқати хавфли токсин сабаб олиб ташланмоқда! Мамлакатда Nestlé болалар овқатининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олиш эълон қилинди. Компания эҳтиёт чораси сифатида маҳсулотларни савдодан олиб ташлашни бошлади. Гап қуруқ сутли ва нордон-сутли аралашмалар, шунингдек даволовчи аралашмалар ҳақида кетмоқда. Қайтариб олиш NAN OPTIPRO маҳсулотининг айрим партияларига тааллуқли. Сабаб — таркибий қисмлардан бирида (ташқи етказиб берувчидан олинган арахидон кислотаси) сереулид токсини бўлиши эҳтимоли. Ота-оналарга тавсиялар: • маҳсулот партияларини текшириб кўринг; • аралашмани вақтинча ишлатмай туринг; • компаниянинг расмий тушунтиришларини кузатиб боринг Ушбу видеони албатта улашинг — бу маълумот болали оилалар учун ниҳоятда муҳим бўлиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

22,900 views

Опубликован 7 янв.

Марказий банк 7 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 7 янв.

Ҳабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди UFC собиқ чемпиони Нурмагомедов instagram'даги саҳифасига Абдуқодир Ҳусанов ҳақида изоҳ ёзиб қолдирди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,900 views

Опубликован 7 янв.

❗️Афғонистонда ўзбек тили чекландими? Афғонистонда ўзбек тилининг қўлланилишига чекловлар жорий этилгани ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ТИВ билан боғланиб, масалага ойдинлик киритди. Афғонистон расмийлари мамлакат ҳудудида ўзбек тилидан фойдаланишга ҳеч қандай тақиқ йўқлигини маълум қилди. Қайд этилишича, таълим муассасалари пештоқларидаги ёзувлар мамлакат бўйлаб ягона стандарт асосида пушту, дарий ва инглиз тилларида берилади. Шу билан бирга, шимолий ҳудудларда, жумладан Саманган университетида ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида акс эттирилади. Шунингдек, жорий йилдан бошлаб Жоузжон давлат университетида магистратура босқичида “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналишини очиш режалаштирилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 6 янв.

❗️VPNдан фойдаланиш барча маълумотларингизни бошқаларга бериш билан тенг.😱 Яқинларга ҳам юбориб огоҳлантириб қўямиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

22,400 views

Опубликован 6 янв.

Хитой зудлик билан Мадуро ва рафикасини озод қилишга чақирди. “Ҳеч бир мамлакат ўз ички қоидаларини халқаро ҳуқуқдан устун қўя олмайди”, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий ваколи Мао Нин. У АҚШдан Николас Мадурони ва унинг рафикаси Силия Флоресни дарҳол озод қилиб, уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,300 views

Опубликован 6 янв.

Угам-Чотқол тоғларида оғир аҳволда қолган метеорология ходимини ҳарбийлар вертолётда эвакуация қилди Кеча Ўзгидромет раҳбарияти Мудофаа вазирлигига мурожаат қилиб, “Ойгаинг” юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида қийин аҳволда қолган ходимни эвакуация қилиш зарурлигини билдирган. Шундан сўнг вазирлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида ходим тезкорлик билан Чирчиқдаги тиббиёт муассасасига етказилган. Шифокорлар унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views

Опубликован 6 янв.

🇫🇷Парижда 900 кмлик “пробка” ҳосил бўлди — BFMTV телеканали Қор ёғиши сабаб юзага келган тирбандлик туфайли Франция шимолидаги 26 та департаментда "тўқ сариқ" огоҳлантириш эълон қилинди. Автомобиль йўлларида тезлик соатига 80 км дан ошмаслиги белгиланди, юк ташувчи машиналар ҳаракати тақиқланди, шунингдек, 15% авиарейслар бекор қилинди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7273747576•••80•••8384