TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT CHAT

Xidirov formati

@Xidirovformat

Linguistics

Naročniki301Trenutni naročniki
Sledene objave159Število indeksiranih objav
Nedavni doseg49,040Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 9 od 14 · 159 objav

Objavljeno 11. dec.

#маромийлик Уйланаётган эркак Маҳрга нима бериши керак? Маҳр — никоҳнинг вожиб амали ҳисобланади. Унинг миқдори шариатда аниқ чекланмаган бўлиб, икки томон розилиги асосида белгиланади. Айрим бўлажак келинлар томонидан "Гелик, уч хонали уй ва х.к" каби юқори қийматли буюмлар талаб қилиниши ҳақида гап кетганда, бу масалада ҳам оилани пок ният, ўзаро ҳурмат ва ақл-заковат билан қуриш муҳим эканини ёдга олиш мақсадга мувофиқ. Маҳр ифторлик, илм, қоғоздаги оддий шартномадан тортиб, қимматбаҳо совғагача бўлиши мумкин, энг муҳими — икки томоннинг келишуви ва ўзаро адолатдир. Маҳр борасидаги факт ва далилларни Урганч шаҳри бош имом хатиби Хасанбой Кенжаев жавоб беради. Турмуш ёшидаги йигит ва қизларимиз эшитиб тафаккур қилишсин! @xidirovformat

5,370 views

Objavljeno 10. dec.

Ижтимоий прогноз Президент: Камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши керак. Ва ниҳоят Президент халқни ҳукуматга қарши қўяётган муаммога эътибор қаратишни бошлади! Яна бир муаммо — халқ тўлаган солиғи эвазига қурилган йўлларга эътиборсизлик билан "паласа" чизиб, "парковка" деб расмийлаштириш орқали қонун ва тартибни эмас, балки шахсий манфаатни устун қўяётган айрим масъулларнинг хатти-ҳаракатлари. Бу амалиёт амалдаги ислоҳотларни секинлаштириб, халқда давлатга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ҳайдовчилар каби кундалик ҳаётда юқори стресс ва босимни ҳис қилаётган қатлам деярли йўқ. Тирбандлик, камералар, йўл чизиқларининг аҳволи, баъзида ёқилғи муаммолари ва ҳ.к ларга тўлиқ ечим берилмай келаётганлиги йўл инфратузилмаси, жарималар тизими, парковка муаммолари каби омиллар жамланиб, одамларда руҳий чарчоқ ва ижтимоий норозилик кучаймоқда Агар бу каби муаммолар ўз вақтида бартараф этилмаса, жамиятда кескин эмоционал реакциялар авж олиши эҳтимоли бор. Шу боис, транспорт тизимини яхшилаш, адолатли бошқарув, тартиб-қоидаларнинг аниқ ва тушунарли бўлиши — ижтимоий барқарорликнинг асосий шартларидан бири эканини айтиб қўймоқ керак. Тафаккур қилиб қолишар! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat

6,380 views

Objavljeno 8. dec.

Марзия Сайдамнинг "Фонтом оғриғи" деб номланган китобида ажойиб ва қизиқарли фактни ўқиб қолдим. Унда, Океанларнинг қаърида яшайдиган бир жонивор ҳақида гап боради. Бу жонворнинг кўриниши товусга ўхшар экан, номи эса Денгиз узуми экан. Унинг мияси бор бўлиб, фикрлайдиган бир ҳайвон экан аслида. Бу ҳайвон бир ин қуриб, ҳаётини тинчгина яшаб ўтиши учун қояликларнинг тагидан ҳар доим ўзи учун жой қидирар ва қачонки кўнгилдагидек қояни топса, ўзини қояга урар эканда бундан кейин менинг мияга эҳтиёжим йўқ деб тахмин қилиб шу тақлидда ўз миясини ейишга тушар экан. Натижада ҳайвон секин-аста ўсимликка айланар экан. Жуда қизиқ, шундай эмасми? Аммо ишонингки, ислом умматининг бугунги аҳволи шу ҳолатда. Ўз миямизни ўзимиз емоқдамиз. Аллоҳ мия каби бир неъмати берган, аммо биз ундан фойдаланмаймиз. Биз нега ўйланайлик, қайғурайлик, бошлиқлар ўйласин буни деймиз. Иродамизни ижарага бериб миямизни ейишда давом этмоқдамиз. Мана 250 йилдирки Ислом умматида ихтиро, кашфиёт йўқ, илм ва билим тўхтади гуё... Андалусдек тажрибага эга бир уммат ҳозир бошқаларнинг иродасига бўйсунишга маҳкум. Вақтию замонида бутун дунёдан христиан роҳиблари Андалусга илм ўрганиш учун келар эди. Бир кун бир роҳиб Андалусни тарк этар экан, қўйнида бир нарсани ўғирлаб қўлга тушади. У нарса «абакус», яъни ўша даврнинг компьютери эди. Ха, бизнинг ота-боболаримиз ўша даврлардаёқ Компютерни ижод қилган эди. Айтингчи, компьютерни яратган бир умматнинг болалари компютер программаларида чўққиларни забт қилиши керак эмасмиди? Биз фойдаланаётган бутун программа, ижтимоий сайтларнинг ижодкори баъзан бизга қарғаб қўядиган қарши тарафдаги умматникидир. Миямизни ейишдан тўхтайлик. Аллоҳ бу мияни бизга е деб эмас, фойдалан, ишлат деб берган. Уни ишлатганимиз сари янада кўп ишлайди аслида, дея ўкиниб, ўз фикрларини якунлаган ёзувчи. Биз эса тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat

6,900 views

Objavljeno 5. dec.

Қадриятларимиз устидан кулганларга жазо борми? Миллий қадриятлар, анъаналар, урф-одат ва маросимлар — бу халқнинг шунчаки одатлари эмас, балки унинг маданий генетикаси, маънавий коди ҳисобланади. Улар авлодларни бир-бирига боғлайди, миллатнинг кимлигини белгилайди, жамиятнинг қалбида барқарорлик ва ҳамжиҳатлик руҳини яшнатади. Ана шундай устунлари мустаҳкам жамият ташқи босимлар ва тез глобал ўзгаришлар қаршисида ҳам ўз йўлини йўқотмайди — бу илмий жиҳатдан ҳам тасдиқланган ҳақиқат. Шунинг учун миллий қадриятларга нисбатан ҳурматсизлик одамлар руҳиятида беихтиёр оғриқ уйғотади, жамиятда салбий кайфиятни кучайтиради. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео — бефаросат ва тутруқсиз кимсалар томонидан таниқли спортчининг суратини илиб қўйиб, унга “келин салом” қилиш саҳнаси — бунга жонли мисолдир. Бу ҳаракат анъаналарнинг маънавий юзига мутлақо тўғри келмайди, халқнинг қадр-қимматига ҳамоҳанг эмас. Қонун нуқтаи назаридан эса бундай қилмиш — қадриятларни қасддан таҳқирлаш, оммавий тартибни бузиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши мумкин. Жамият барқарорлиги айнан қонун устуворлигига боғлиқ экани социологияда “қонунийлик ва тартиб парадигмаси” сифатида таърифланади: ҳуқуқий меъёрлар сақланаётган жойда тартиб, тартиб бор жойда эса барқарорлик бўлади. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, миллий қадриятлар — халқнинг тарихий хотираси, маънавий устуни ва руҳий барқарорлигининг энг муҳим пойдеворидир. Унга нисбатан ҳурматсизлик на фақат ахлоқий, балки ҳуқуқий сабабли оқибатларга ҳам олиб келиши табиий. Бундай вазиятларда эҳтиросга берилиш эмас, балки қонун асосида, холис ва адолатли тартибда чора кўриш — энг тўғри йўлдир. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat

4,700 views

Objavljeno 5. dec.

🤔Нега аҳолини рўйхатга олиш барчамиз учун муҳим? Мамлакат ривожи учун аввал аҳолининг ҳақиқий ҳолатини билиш керак. Рўйхатга олиш шунга хизмат қилади: қаерда қанча одам яшайди, ишлайди, ўқийди, қишлоқ хўжалигида қандай ишлар бор — ҳаммаси аниқланади. Бу маълумот кейинги катта режаларнинг асоси бўлади. Жараён онлайн ҳам, уйма-уй ҳам ўтказилади ва барча маълумотлар махфий сақланади. Одамлардан фақат ўзлари ҳақидаги оддий маълумотлар талаб қилинади, холос. Тўпланган маълумотлар мактаб, шифохона, йўл, инфратузилма ва ижтимоий хизматларни қаерда кўпроқ кераклигини кўрсатиб беради. Шунинг учун ҳар бир хонадоннинг иштирок этиши мамлакатимиз учун жуда муҳим. Батафсил маълумотлар билан бу ерда танишишингиз мумкин. @xidirovformat

316 views

Objavljeno 3. dec.

СССРда иттифоқ фуқароси кунига 3 соатдан 8 соатгача навбатда туриши мумкин эди. Бу ҳолат доимий бўлиб, 1933 йилларда ҳам, 1963 йилларда ҳам, 1984 ёки 1991 йилларда ҳам давом этган. Амалда иқтисодиётни режалаштириш тизими умуман ишламас эди. Айниқса, СССР парастлар 1970–1980-йилларни аҳоли яхши яшаган “барқарорлик” даври деб эсга олишни яхши кўришади (гугурт 1 тийн эди ва х.к..), лекин иқтисодий тадқиқотларда узун навбатлар айнан шу йилларда энг авж олгани қайд этилган. Масалан: 1980-йиллар охирига келиб, ташқи кузатувчилар ҳисоб-китобига кўра, оддий фуқаро ҳафтанинг 10–20 соатигача асосий товарлар навбатида сарфлаган. “Бытовые очереди СССР” мавзусидаги статистик тадқиқотларда эса аҳолининг 60% дан ортиғи ҳар ҳафта навбатда тургани қайд этилган. Бугун ўша даврларни оғзидан бол томиб хотирлаётганлар, СССРни қайта тиклаш каби ахмоқона орзулар билан юрганлар бу воқеалар ҳақида лом-мим демайди. Ўша даврларда иттифоқда яшаган одамларнинг дод-фарёди муҳрланган ушбу видеони бир кўринг ва тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

4,390 views

Objavljeno 2. dec.

#maromiylik "Maromiylik" loyihasi bilan tanishdingizmi? @xidirovformat

413 views

Hashtags

Objavljeno 1. dec.

#маромийлик 100 йиллик муаммо! Бугунги авлод бу ижтимоий иллатларни енгиб ўтишга қодирми? @xidirovformat

426 views

Objavljeno 1. dec.

Муносабат Тўй ва оилавий тантаналар ўзбеклар учун қадимий анъаналарга таянган муҳим қадриятдир. Улар халқимиз маданияти, тарихий хотираси ва ижтимоий муносабатларининг узвий давоми сифатида шаклланган ҳамда маданиятни асраш, жамоани бирлаштириш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ижтимоий институт ҳисобланади. Афсуски, орамизда айрим кишилар тўйларни ўзига хослик, бирдамлик ва маънавий қадриятларни намойиш этувчи маросим сифатида эмас, балки иллатларни тарғиб қилувчи тадбирга айлантирмоқда. Буни сиз видеода кўриб турибсиз. Ҳуқуқий жиҳатдан, пул белгиси давлат томонидан муҳофаза қилинадиган расмий қийматдир. Уни кесиш, ёпиштириш, тешиш ёки ҳар қандай тарзда бузиш қонун талабларига зид ҳисобланади. Пул — молиявий барқарорлик асосларидан бири бўлгани учун уни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир. Маънавий жиҳатдан, пулга бундай муносабат исрофгарчилик, давлат рамзларига ҳурматсизлик ва жамият қадриятларига бефарқлик сифатида қабул қилинади. Ҳалол меҳнат билан топилган неъматни бузиш, уни безакка айлантириш ёки арзон ҳавас учун сарфлаш инсоннинг ўз ва ҳам жамият қадриятларига нисбатан ҳам салбий соя солади. Давлат рамзини ҳимоя қилиш жамиятдаги тартибнинг, инсонийликнинг ва масъулиятнинг бир бўлагидир. Қадриятни қадрлаган жамият барқарор яшайди, унга бефарқлик эса ҳар доим салбий оқибатларга олиб келади. Айниқса бир кунлик тўй ёки маросимнинг дабдабасини кўрсатиш учун мамлакатимиз пул бирлигини безак, шоу, ҳавойи намойиш сифатида ишлатиш — бу на анъана, на маданиятдир. Бу — пулга, меҳнатга, давлат рамзига ҳурматсизлик. Миллий валютанинг қадри у билан қандай муомалада бўлишимиздан бошланади. Шундай ҳолатларга нисбатан қонун билан белгиланган қатъий жазо чораларини қўллаш шарт. Чунки давлат рамзини ҳимоя қилиш — ҳар бир фуқаронинг бурчи, уни бузганга нисбатан эса қонуннинг кескин ва адолатли чораси бўлиши керак! Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Xidirovformat

14,300 views

Objavljeno 30. nov.

#maromiylik “MAROMIYLIK” loyihasi davom etmoqda. Loyihadan maqsad nima? U qanday amalga oshiriladi? Andijon televideniyesiga interv'yumizdan parcha. @Xidirovformat

238 views

Hashtags

Objavljeno 30. nov.

Мирзо Улуғбекдан сўрадилар: — Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз? Мирзо жавоб бердиларки: — Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди — мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим. "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан. Доим ёдда тутайликки, ҳақиқий куч — бу илм. У одамни нафақат муваффақиятга етаклайди, балки қарорларини мустақил, ақл билан қабул қилишга, ҳаётдаги йиғилиб қолган муаммоларни илмий метод билан ҳал қилишга ўргатади. Илм эгалари ҳар доим жамиятда катта нуфузга эга бўлишларининг сабаби ҳам шу — улар воқеликни тушунади, янги фикрлар яратади ва тараққиётга ҳисса қўшади. Илмга қадам қўйган ҳар бир ёш — келажакни яратаётган инсондир. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat

5,320 views

Objavljeno 30. nov.

Қўлдан кетганини ушлаб қолганча, қўлингда борини тутиб қол... Тафаккур қил! @xidirovformat

287 views
12•••7891011•••1314