TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT CHAT

Xidirov formati

@Xidirovformat

Linguistics

Naročniki301Trenutni naročniki
Sledene objave159Število indeksiranih objav
Nedavni doseg34,936Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 7 od 14 · 159 objav

Objavljeno 8. jan.

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 2025 йил якунларига кўра совға пуллари бўйича дунёда энг кўп даромад топган ўн нафар шахматчи қаторига кирибди. Барака топишсин! Уларнинг ҳар бири 350 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ ишлаб топган. Шуларни ўқиб, ўз-ўзимдан ўйлаб қоламан: мактаб пайтида ашула дарсини менсимай, жисмоний тарбияни оддий ўйин деб қабул қилган эканман. Бугун эса — санъаткорлар эътибор марказида, артисту раққосалар жамиятнинг энг обрўли қатламига айланган, спортчилар эса бой-бадавлат бўлиб, бутун дунё тан олган шахслар. Мен эса олимлик, муаллимликка ҳавас қилган эканман. Қизиқ, мени болаликда - "кўпроқ ўқи, ўйин кулгини йиғиштир" деб айтган муаллимларим нотўғри тафаккурга бошлашганмикан ёки бугун жамиятнинг ўзи «ким кўринса — ўша қадрли, ким ўйласа — ўша ортиқча» деган янги қоида билан яшаётганмикан? Балким, устозларим нотўғри йўл кўрсатмагандир — шунчаки улар ўша пайтда ақл билан очликни, китоб билан тўйишни ўргатиб бўлмайдиган замон келиб қолишини билмаган бўлишса керак. Ҳозир эса: тўп ортидан югурсанг — миллион, саҳнага чиқсанг — шуҳрат, фикр қилсанг… яхши фикр қилсанг ҳам — «лайк» билан чекланасан. Устозларимдан бири айтганидек - "Тузалса яхши бўлиб кетади" 😉😃 Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

6,440 views

Objavljeno 7. jan.

Бугун “Hit FM” радиосининг “Импулс” ток-шоусида мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий ислоҳотлар мавзусида эксперт сифатида иштирок этдим. Эфир давомида бўлиб ўтган суҳбат тўлиқ ёзиб олинган. Ушбу суҳбатни сизга ҳам тинглаш учун ҳавола этаман. Эшитиб, баҳо берсангиз мамнун бўлардим. @Xidirovformat

375 views

Objavljeno 4. jan.

Бир ҳақиқат аён: илмдан узоқлашганимиз, танқидий фикрлашдан воз кечганимиз сари жоҳилият ботқоғига тобора чуқурроқ ботиб бормоқдамиз. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган кўплаб амалларнинг асл моҳиятини англаб етмаганимиз сабаб, биз уларни ирим-сирим сифатида қабул қилишга одатландик. Ваҳоланки, минглаб йиллар давомида халқимиз орасида асраб келинган қадриятларимиз замирида жамиятнинг маънавий руҳи, ҳаётий тажрибаси ва илмий-амалий хулосалари яширин. Барака топишсин, ушбу видеода бу жараён жуда чиройли тарзда очиб берилган. Кўринг ва тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Tafakkur3

9,090 views

Objavljeno 1. jan.

Президент мурожаатномасига муносабат. @Xidirovformat

401 views

Objavljeno 31. dec.

Ассалому алайкум! Сизни Янги йил — келиб келаётган 2026-йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Янги йил ҳаётингизга илиқлик ва нур, самимий табассумлар, кўплаб ижобий ҳис-туйғулар, янги имкониятлар ва эзгу мақсадлар олиб кирсин. Қалбингизда хотиржамлик, ишингизда касбий қониқиш ва ҳар бир кунингизда қувонч ҳамроҳингиз бўлсин. Янги йилда Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, фаровон ва самарали фаолият тилайман. Атрофингизда миннатдор шогирдлар, Сизни тушунадиган, қўллаб-қувватлайдиган, ҳамкорлик қилиш осон ва ёқимли бўлган самимий ҳамкасблар доимо бўлсин. Сиз саховат билан улашиб келаётган билим ва тажрибаларингиз Сизга ҳурмат, ишонч ва инсоний илиқлик сифатида албатта қайтсин. Ҳар бир янги кун ҳаётингизда маъно, қиммат ва кераклилик ҳиссини янада мустаҳкамласин. Хонадонингизга тинчлик-осойишталик, ишларингизга барқарорлик, ҳаётингизга эса илҳом ва барака тилайман. Янги 2026-йил Сиз учун эзгу ниятлар амалга ошадиган, катта ютуқлар ва хайрли воқеаларга бой йил бўлсин! Янги 2026-йил муборак бўлсин! Энг эзгу тилаклар ила, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

909 views

Objavljeno 29. dec.

Социо-таҳлил Ёшлар энди аввалгидек эмасми? Глобал ўзгаришлар даврида турли ёш гуруҳларига мансуб ходимларнинг шахсий сифатларида нима ўзгарди? 📑 Ушбу мавзуда мунтазам равишда тадқиқотлар олиб бориб, олинган маълумотлар таҳлилини тарихий, иқтисодий ва сиёсий контекст билан солиштирган ҳолда, Detech Group халқаро тадқиқотлар компанияси социологлари қуйидаги ўзгаришларни қайд этмоқда: ⚪️ Илгари олдинни кўра билиш, оригиналлик ва қизиқувчанлик каби сифатлар ёшлар гуруҳида бошқа барча ёш гуруҳларига нисбатан анча кучли намоён бўлар эди. Ёшларга узоқ муддатли режалаштириш, кенг келажак уфқларида фикрлаш, янги билимларга қизиқиш ва инновацион ёндашув хос эди. ➡️ Аммо 2022 йилда ёшларнинг режалаштириш горизонти деярли 50 ёшли одамлар даражасига тенглашди: қизиқувчанлик бўйича ҳам худди шундай статистика кузатилди. Бу ёшларнинг янги билимларни ўрганишга бўлган интилиши, дунёқарашни кенгайтиришга қизиқиши ва одатий билим чегараларидан чиқиш истаги пасайганини англатади. ⚪️ Оптимизм ва қатъиятлилик энг кўп ёшларга хос бўлиб, ёш ўтиши билан бу сифатлар одатда сусая бошлар эди. Ёш ўтган сайин инсонлар мулоҳазалироқ бўлиб, эҳтиёткор ҳаракат қилади ва хавф-хатарларга кўпроқ эътибор қаратади. ➡️ 2022 йилда барча ёш гуруҳларида ушбу қонуният сақланиб қолди, фақат ёшлар гуруҳидан (18–21 ёш) ташқари. Бу гуруҳда кўрсаткичлар кескин пасайиб, 50 ёшли одамлар даражасига тушиб кетди. Бу каби ноодатий даражадаги пасайиш шуни кўрсатадики, ҳозирги шароитда ёш авлод яхши келажакни кутмай қўйган ва қарор қабул қилишдан қўрқмоқда. ⚪️ Шунингдек, ижтимоий фаоллик — жамиятда кўзга ташланиш, ўз фикрини ҳимоя қилишга интилиш — 27 ёшгача бўлган ёшлар орасида яққол намоён бўлган ёшга хос хусусият эди. ➡️ 2022 йилда 18–21 ёшлилар гуруҳида бу сифатлар деярли 40–45 ёшли одамлар даражасигача пасайган, қолган ёш гуруҳларида эса ўзгаришлар ё жуда кам, ёки умуман кузатилмаган. ⚪️ Ёшлар доимо атрофдагиларга кўпроқ қизиқиш билдиради, чунки улар янги дунёга чиқиб, ижтимоийлашув жараёнидан ўтади. Ёш ўтиши билан эса бошқалар билан алоқа ўрнатиш истаги аста-секин камаяди. ➡️ Қизиқ томони шундаки, 2022 йилда 18–21 ёшлилар гуруҳида мулоқотчанлик пасайган, 22–27 ёшли ёшлар орасида эса, аксинча, бошқаларнинг хулқ-атворига бўлган қизиқиш ошган. Тадқиқот натижалари таҳлили шуни кўрсатадики, юз берган воқеалар энг ёш гуруҳнинг хулқ-атворига танқидий даражада таъсир кўрсатиб, унга хос бўлган психологик хусусиятларни йўқотишига олиб келган. Шу сабабли, ҳозирги пайтда ёшларни янги шароитларда ижтимоийлашувини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat

696 views

Objavljeno 25. dec.

Диққат‼️ PhD ва DSc Ҳимоя жараёнларига оид муҳим янгилик. УШБУ ТАКЛИФЛАР Вазирлар Маҳкмасига топширилган ва МУҲОКАМА жараёнида деди вазир: 1️⃣ Автореферат ёзиш ва чоп қилишни бекор қилиш; 2️⃣ Етакчи ташкилотдан ўтишни бекор қилиш; 3️⃣ бир марталик кенгаш тузишни ОТМ ва ИТМ га бериш; 4️⃣ОАК бюллетенида мавзу эълон қилишни бекор қилиш; 5️⃣ ОАК нинг нашрлар рўйхатини бекор қилиш каби революцион таклифлар илгари сурилибди. Илм йўлидаги сунъий тўсиқлар олиб ташланадиган бўлмоқда азизлар. Асл олимлар, ҳақиқий илм изловчиларга эса муваффақият тилаймиз. @xidirovformat

7,000 views

Objavljeno 25. dec.

Ижтимоий бирдамлик! Яқин ўтмишда Жанубий Корея тарихида шундай муҳим воқеа содир бўлдики, у бутун корейс халқини миллат сифатида бирлаштира олди. Ушбу воқеа жамиятда ижтимоий бирлик, фидокорлик ва умуммиллий масъулиятнинг ёрқин намунаси сифатида намоён бўлди. Бу ҳодиса нафақат корейс халқи, балки дунёдаги кўплаб миллатлар, шу жумладан, биз — ўзбек жамияти учун ҳам ибратли тажриба ҳисобланади. Чунки у қийин шароитларда халқнинг қандай қилиб умумий мақсад атрофида жипслаша олишини, шахсий манфаатдан устун қўйилган миллий манфаат қандай улкан ижтимоий кучга айланишини илмий-ижтимоий жиҳатдан яққол кўрсатиб берди. У қандай воқеа эди? Агар, худо кўрсатмасин, халқимиз бошига шундай синов тушса, биз ҳам корейс халқи кўрсатган бирдамликни намоён қила оламизми? Видеони диққат билан томоша қилинг ва мушоҳада юритинг. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Tafakkur3

311 views

Objavljeno 24. dec.

#ANONS "Munosabat" ko'rsatuvi 📆Bugun - 22.12.2025 ⏰ 20:00 🎥"O'zbekiston" telekanalida To'liq: https://youtu.be/rr8PxRuFlJE Rasmiysahifalarimiz👇 🚨telegram| 📎Facebook 📺YouTube| 👚Instagram

325 views

Hashtags

Objavljeno 20. dec.

#маромийлик Маромийликнинг назарий методологик асоси нимада? Нега жамиятимизда хашамат, дабдаба эътибор кучайиб исрофгарчилик ортмоқда? Тараққий топган давлатлар аҳолиси яшаш тарзида қандай ижтимоий ғоялар тарқалган? Маънавий қашшоқ ва тубан инсонлар қандай ҳолларда ўзини билдириб қўяди? Социолог Сухробхўжа Хидировдан эшитинг ва тафаккур қилинг! @Xidirovformat

5,280 views

Objavljeno 19. dec.

Жамиятда инсонлар аро ишончни ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ғояларни тарғиб қилиш учун Республика Маънавият ва маърифат марказида қандай лойиҳаларни амалга оширмоқда? Эшитинг ва тафаккур қилинг! @xidirovformat

3,820 views

Objavljeno 19. dec.

Studiya 24 | Ma'naviy taraqqiyot - jamiyat farovonligining asosi #19dec mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram

289 views

Hashtags

12•••5678910•••1314