Nedavne objave
Stran 5 od 14 · 159 objav
Objavljeno 9. feb.
Ана халос... Япон аёлларининг оммавий равишда япон эркакларидан воз кечиб, Марказий Осиё эркакларига турмушга чиқиш тенденцияси пайдо бўлибди. Япония ва Кореяда туғилишлар сони кескин тушиб кетгани айтилмоқда. Статистикага кўра, Японияда 2000 йилларда 1 миллионга яқин, 2010 йилларда ўртача 520 000 дан ортиқ аҳоли туғилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич атига 330 000 дан зиёдни ташкил қилган. Ўлимлар сони эса бугунги кунда 811 000 дан ортиқни ташкил қилмоқда. Энг қизиғи, бу икки давлатда ҳам қизларни турмушга чиқариш, аёлларнинг фарзанд кўриши учун турли дастурлар ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизимлари ишга туширилган бўлса-да, бу чоралар кутилган натижани бермаётган экан. Аммо яна бир ҳолат бор: япон қизлари Марказий Осиёлик азаматларимизни кўрса, “мана ҳақиқий эркак” дея ёппасига турмушга чиқиб кетаётган эмиш. 2025 йилда 10 000 дан ортиқ япон қизи бизнинг азаматларимизга турмушга чиққан. Статистикага кўра, 2025 йилда япон аёлларининг Марказий Осиё эркакларига турмушга чиқиши умумий никоҳларнинг 3–4 фоизини ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич келажакда кескин ошиши кутилмоқда. Сабаби, япон аёллари Европа, АҚШ ва бошқа давлатлар эркакларидан кўра айнан бизнинг йигитларни афзал кўришмоқда экан. Бир вақтлар менсимай корейсга турмушга чиқиш мода бўлган эди, қуриб кетгур корейс ва унинг қўшниси японлар эса йигитларимизнинг ҳам оилабоп эканлигини энди пайқаб қолишибди. Ана шундай аёллар — олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ дейишади, тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Objavljeno 8. feb.
#ибрат “БИРИНЧИ ПИНГВИНГ” НАЗАРИЯСИ Мазкур назария кенг маънода, инновацияларни қўллашдан чўчимаслик, янгиликларни жорий қилишда унинг қийинчиликларига қарамай биринчи бўлиб синовдан ўтказиш ва жамият муаммоларга креатив ёндошиш орқали уларни ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўйлаб топиш каби ёндошувларни ўз ичига олади. Биринчи пингвинг қандай бўлади? — Ҳар қандай хатарли вазиятларда 1-бўлиб масъулиятни ўз зиммасига олади; — Янгиликни жорий қилишда ўрнак бўлади; — Мувофақиятсизлик ва ҳатолардан қўрқмайди; — Саноқсиз хатолар, синовлар, ютуқлардан олинган тажрибалар охир оқибат ютуққа олиб келади. — Эришилган ютуқ бутун тизимнинг ривожланишига олиб келади. Жанубий Кореяда давлат хизматчилари томонидан инновацияларни самарали қўллашни қўллаб-қувватлаш учун “Биринчи пингвинг” мукофоти жорий этилган. Хар йили янгиликлари, инновациялари билан мамлакат ривожига катта хисса қўшаётган жассур ходимларга берилади. ©️Сухроб Хидиров P.S.: Хуллас, биринчи бўлишдан чўчиманг. Сиздан аввал бошқалар бу ишни қилмаган бўлса, бу унинг хатолигини ёки имконсизлигини ифодаламайди. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:@nishondagi_gaplar_tegadi
Hashtags
Objavljeno 8. feb.
Career break – касбда танаффус тизими у нима? Career break – (касбда танаффус) - бу ходимнинг иш жойига қайтишини ҳисобга олган ҳолда шахсий ривожланиш, тадқиқот, саёҳат ёки кўнгиллилик учун мунтазам ҳақ тўланадиган таътилдан ташқари ишдан ташқари ихтиёрий равишда узайтирилган вақт даври. Бу ходимларга стрессдан халос бўлиш, янги кўникмаларга эга бўлиш ва ёшариб қайтишга ёрдам берадиган имтиёз бўлиб, иш берувчиларга ходимларнинг руҳий ҳолати ва сақланиб қолишига кўмаклашади. Дам олиш кунлари ҳақ тўланадиган ёки тўланмайдиган бўлиши мумкин ва уларнинг шартлари иш берувчи томонидан белгиланади, бунинг учун кўпинча компаниядаги кўп йиллик иш стажига боғлиқ. Касбий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш: АҚШ, Канада, Австралия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Сингапур каби ривожланган мамлакатларда. ОТМ ва мактаб ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини тиклаш, илмий изланиш қилиш, малака ошириш ва руҳий барқарорлигини таъминлаш учун Career break – (касбда танаффус) тизимини Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш таклифига нима дейсиз. Бу тизимда 6–7 йил кетма-кет ишлаган ўқитувчига 1 семестр ёки 1 йил тўлиқ дам олиш ҳуқуқи берилади. Маош (100%), моддий ёрдам, мукофот пули сақланиб қолади. АҚШ ва Канада университетларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатганки, касбда танаффусдан қайтган профессорларда илмий мақолалар сони ва инновацион ғоялар сони сезиларли даражада ошган. Европа (Германия, Британия) тажрибасида ҳам “Career break” даврида ўқитувчилар кўпроқ илмий грантлар олади ва янги методик дастурлар ишлаб чиқади. Шунингдек, Career break даврида ўқитувчилар кўпинча хорижий стажировкаларга чиқади, бу эса янги технологиялар ва методикаларни миллий таълим тизимига олиб киришга хизмат қилади. Соҳа мутасаддиларидан бу тизим ҳақида жиддий мулоҳаза юритишларини сўраб қоламиз. Миллатни уйғотиш, уйғонганларнинг вазифасидир, тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformat
Objavljeno 6. feb.
Мактабгача таълим тизимининг "таълим сифати" ҳақда қисқача. Энди тасаввур қилинг, бу болалар мактабда ҳам шундай савиядаги ўқитувчидан таълим олса нима бўлади? Келажагимиз ёшлар қўлида, аммо ёшлар кимнинг қўлида? Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Tafakkur3
Objavljeno 5. feb.
Ибратли янгилик! Мана бўлар экан-ку! Сирдарё вилоятидан бўлган бир йигит ўз никоҳ тўйини атиги 5 000 000 сўм маблағ эвазига ўтказгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат тасодифий эмас, балки жамият тафаккурида маромийлик, тежамкорлик ва маънавий онг устувор бўлаётганидан далолат беради. Маълумки, ортиқча дабдаба ва исрофгарчилик тўйлар кўп ҳолларда: оилаларни молиявий қийинчиликка солади, ёшларни қарздорликка олиб киради, никоҳнинг асл маънавий моҳиятини иккинчи ўринга суриб қўяди. Сирдарёлик йигитнинг ушбу қадами эса тўйнинг қиймати сарфланган маблағда эмас, балки ният, масъулият ва ақлли қарорда эканини амалда исботламоқда. Бу ҳолат миллий қадриятларни замонавий ҳаёт талаблари билан уйғунлаштириш мумкинлигини кўрсатувчи ёрқин намунадир. Энг муҳими, бундай мисоллар жамиятда янги тафаккур тарзини шакллантиради. Хусусан, молиявий имкониятлар чеклангани сабабли никоҳни орқага сураётган ёшлар учун бу воқеа жиддий ўйланишга сабаб бўлиши керак. Оила қуриш — бу биринчи навбатда иқтисодий мусобақа эмас, балки ижтимоий масъулият ва маънавий қарордир. Қисқача айтганда, бундай амалий мисоллар миллатнинг исрофдан воз кечиб, онгли, барқарор ва маънавий етук жамият сари ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Бу эса узоқ муддатли ижтимоий тараққиёт учун энг тўғри йўлдир. Молиявий муаммолар туфайли тўй қилишни пайсалга солаётган ука-сингилларимиз тафаккур қилишсин! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @xidirovformat
Objavljeno 5. feb.
Диққат, хушхабар! Маънавий бойлигимиз регулятори Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан тайёрланган “Миллий қадриятлар атласи” номли фундаментал илмий асар “Маънавият” нашриёти томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди. Ушбу асарнинг расмий тақдимоти Республика Тасвирий санъат галереяси биносида бўлиб ўтди. “Миллий қадриятлар атласи” — бу миллий қадриятларни илмий асосда тизимлаштирган, уларни ҳужжатлаштирган ва умумлаштирган ягона ахборот базаси ҳисобланади. Айни пайтда у Ўзбекистоннинг маданий дипломатиясида стратегик аҳамиятга эга интеллектуал маҳсулот сифатида намоён бўлмоқда. Асарнинг асосий қиммати шундаки, у миллий қадриятларни фақат тавсифлаш билан чекланмай, балки уларни илмий таҳлил, тарихий манбалар ва этнографик материаллар асосида мустаҳкамлайди. Бу эса: Ўзбекистонда яшовчи аҳоли, хорижда истиқомат қилаётган миллионлаб ўзбек диаспораси, шунингдек, 15 миллиондан ортиқ қўшни мамлакатларда яшовчи ўзбек миллатдошларимиз учун ўз миллий ўзлигини сақлаб қолиш, ассимиляция жараёнларига қарши маънавий иммунитетни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Асарда минглаб ўзбек урф-одатлари, анъаналари ва маросимлари қамраб олинган. Хусусан, инсон ҳаётининг барча босқичлари — туғилиш, бешик маросимлари, болалик, ёшлик, никоҳ, тўй-маросимлар, ижтимоий муносабатлар, мотам маросимлари ва ҳаётнинг охирги босқичигача бўлган қадриятлар тизимли равишда ёритилган. “Миллий қадриятлар атласи” 1,5 йил давомида: ўнлаб етакчи олимлар, қарийб 30 та илмий ва маданий ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилган йирик фундаментал илмий тадқиқот натижасидир. Мазкур асар нафақат гуманитар фанлар учун, балки: сунъий интеллект тизимларини миллий контент билан бойитиш, рақамли маданий мерос яратиш, билимлар базаси (knowledge base), таълим, тарбия ва ахборот хавфсизлиги соҳалари учун ҳам ишончли илмий манба вазифасини бажара олади. Қисқача айтганда, “Миллий қадриятлар атласи” — бу ўтмиш, бугун ва келажакни боғловчи, миллий ўзликни асраш ва глобал майдонда илмий асосда тақдим этишга хизмат қилувчи улкан маънавий ва интеллектуал меросдир. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @xidirovformat
Objavljeno 2. feb.
Туркийларга тош отмоқчи бўлганларга раддия! Одам Ато яралиши ва туркий халқлар насаби ҳақида нимани биласиз? Одам Атонинг яралиши хусусида Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажараий тарокима” асаридан шундай маълумот келтирилади. Одам атамаси араб тилидан олинган бўлиб, тери, яъни сирт, ташқи қисм маъноларини билдиради. Аллоҳ таолонинг буйруғини фаришталар Жаброил, Микоил, Исрофил алайҳиссалом ернинг норозилигидан ўтиб бажара олмадилар. Азроил алайҳиссалом эса ернинг устки қисмидан (ичидан эмас), яъни сиртидан, ташқи қисми, яна ҳам аниқроғи одимдан, ернинг “териси”дан олиб фаришталар одам суратини ясадилар. Аллоҳ таоло унга жон ато қилиб, эски араб тилида ОДАМ деб ном қўйган. Одамнинг лақаби Сайфуллоҳ бўлган (Сайфуллоҳ маъноси — “Аллоҳнинг қиличи” дегани). У киши ўз фарзандларининг 43 000 нафарини кўриб, 1000 ёшда оламдан ўтганлар. Мусо алайҳиссалом даврига келиб Одам фарзандлари ер юзини шунчалик босиб кетдики, айтишларича агар осмондан бирор тош отилса, албатта бирор - бир одамнинг бошига тушган. Аммо, улар Аллоҳнинг айтган йўлидан юрмай қўйдилар. Аллоҳнинг иродаси билан буюк тўфон бўлиб ўтган. Ривоятларга кўра ер нопок инсонлардан тамоман тозаланганидан сўнг Мусо алайҳиссалом ўзининг Хом, Сом ва Ёфас исмли уч ўғилларига ўз авлодлари билан яшаш учун ер юзасидан турли манзилларни тақсимлар экан, бобокалонимиз туркларнинг аждоди Ёфасга ватан қилиб Жайхун (Аму) ҳозирги Амударёнинг нариги юзидаги мамлакатлар, яъни Туркистонни берган. Оқ хунлар, Ғарбий кўк-турклар, уйғурлар ва қарлуқларнинг Сирдарё ва Иссиқкўл ҳавзаларида яшашлари ривоятларнинг тарихий манба эканлигидан далолатдир. Ўтмиш ҳақидаги бундай қиссаларни ўқир эканмиз, улар бизга фақат насабни эмас, балки аждодларимизнинг фикрлаш тарзи, қадриятлари ва оламни қандай тушунганини ҳам кўрсатади. Шу жиҳатдан, ҳар бир манбага онгли ёндашиб, хулоса қилар эканмиз, айрим ер талашмоқчи бўлган халқларнинг ўтмишни ўзича талқин қилмасдан тарихни чуқур ва холис ўрганиб ҳақиқатни кенгроқ англашларини маслаҳат бериб қорлар эдик. Тафаккур қилишсин! (Суратда Шри Ланка давлатидаги "Одам чўққиси" бўлиб Одам алайҳиссалом ер юзига туширилганда айнан шу чўққига тушгани айтилади. Чўққида Одамнинг оёқ излари бор) @Xidirovformat
Objavljeno 1. feb.
Мана дард, мана ижро! Хонандаларимиз «ўлдим ёр, куйдим ёр» дея фақат аёл васфи, "вачача-вачача" деб ғалити қилиқлар қилиб, йиғлоқи эркак ноласидан нари-бери келмай турган бир вақтда, ҳақиқий ижтимоий муаммоларни олиб чиққан қўшиқ яратилибди. Санъат, айниқса қўшиқ ва шеърият, жамият ҳолатини акс эттирадиган ижтимоий феномен сифатида илмий тадқиқотларда кўп ўрганилган. Маданият социологиядаги изланишлар ижтимоий мазмундаги қўшиқлар жамоавий онгни шакллантириш, муаммоларни очиқ ифода этиш ва одамларда бефарқликни камайтиришда муҳим роль ўйнашини кўрсатади. Психологик тадқиқотлар эса бундай асарлар эмпатияни кучайтириб, ижтимоий бирдамлик ҳиссини оширишини таъкидлайди. Аммо, минг афсуски санъатнинг бу йўналишидаги ижодкорларимизнинг аксарияти оммавий маданият ва бозор қонуниятлари яъни асосан тўй ва базмлар учун енгил, романтик мавзулардан четга чиқишолмай қолишди. Секин-аста тафаккур йўлига ўтиб қолишар!? Социолог. Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Objavljeno 31. jan.
Ер юзидаги доимий ибодат! Азон садоси бутун дунёни тинимсиз қамраб олади:, сиз буни билармидингиз? Инсонларни ибодатга чорлаш, Аллоҳнинг буюклигини эслатиб туриш ер юзасининг бутун юзасида доимий жаранглайди. Азон садоси бир жойда азон сўниб улгурмасидан, у бошқа жойда аллақачон янграй бошлайди. Шу тарзда, мамлакатлар ва қитъалар ўртасида бир-бирига уланиб, азон Ер юзида бир зум ҳам тўхтамай садо бериб туради. Келинг, жараённи математик ва илмий таҳлил қиламиз. Ер ўз ўқи атрофида 24 соатда (1440 дақиқада) бир марта тўлиқ айланади. Бу айланиш давомида Ер юзи 360° ни босиб ўтади. Демак, ҳар 1° географик узунликка ўртача 4 дақиқа вақт тўғри келади (1440 ÷ 360 = 4). Азоннинг айтилиши эса ўртача 4 дақиқа давом этади (уни тўғри айтишганда!). Бу шуни англатадики, бир жойда азон янграб турган 4 дақиқа ичида Ер Қуёшга нисбатан тахминан 1° га бурилади. Айнан шу 1° кейинги географик нуқтада намоз вақти бошланишга яқинлашади. Натижада, Ер айланиши билан вақтлар узлуксиз силжиб боргани каби, азон ҳам макон бўйлаб кетма-кет янграйди. Яъни, бир нуқтада 4 дақиқалик азон тугамасидан, унга яқин бўлган бошқа нуқтада азон вақти бошланиш арафасига келади. Шунинг учун ҳам бу дунёда яшаб ўтган барча жонзот, қушми, қурт-қумисқа, ҳайвонот ва нободот, мусулмон ёки кофир одамзод Робисининг олдига келганида, унинг ибодати ва фармони ҳақида ҳисобот беради, банда “Мен Сен ҳақингда эшитмаган эдим” деб баҳона ҳам қила олмайди. Тафаккур қилайлик азизлар, тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Objavljeno 30. jan.
#Муносабат (Социо-таҳлил) Афғонистоннинг радикал ахлатхонаси Марказий Осиё учун сабоқ! Қобул атрофидаги маросимда толибон тарафдори томонидан афғонларни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудида “жиҳод”га чақириш ҳолати тасодифий чиқиш сифатида эмас, балки кенг ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ифодаси сифатида баҳоланиши лозим. Афғонистон сўнгги 40 йилдан ортиқ давом этган узлуксиз урушлар сабаб жамият сифатида чуқур травматик ҳолатни бошдан кечирган. Социологик нуқтаи назардан, бундай узоқ муддатли зўравонлик муҳити радикаллашувни энг юқори нуқтага олиб чиқади: тинч ҳаётга мослаша олмаган, зўравонликни “норма” деб қабул қилган айрим мутассиб ва жоҳил қатлам шаклланади. Шу билан бирга, шуни аниқ тушуниб олиш керакки, ҳокимиятни эгаллаб олган, жафокаш афғон халқи устида сиёсат юритаётган толибон ҳаракати амалда бутун Афғонистон устидан тўлиқ ва марказлашган назоратни ҳалигача ўрната олгани йўқ. Улар умумафғон сиёсий иродани шакллантириш ва жамият номидан бир овозда гапириш қобилиятига ҳам тўлиқ эга эмас. Толибон ичида ҳам оғзига келганини сайрайдиган гуруҳлар ва шахслар ҳали бисёр, бу эса турли радикал чиқишлар пайдо бўлишига замин яратади. Шу нуқтаи назардан, бундай чақириқлар фақат диний фанатизм билан изоҳланмайди. Айрим радикал шахслар империалистик кайфиятдаги, минтақавий беқарорликдан манфаатдор давлатлар махсус хизматларининг билвосита ёки бевосита буюртмаларини бажараётган бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Илмий адабиётларда бундай ҳолат “прокси-радикализм” сифатида тавсифланади — яъни ғоя ва дин ниқоби остида геосиёсий босим ўтказиш. Нутқда Марказий Осиё давлатларини “куфр тизим” сифатида кўрсатиш орқали мавжуд давлатчиликни инкор этишга уриниш кузатилади. Бу “биз–улар” қарама-қаршилигини сунъий равишда кучайтириш орқали зўравонликни оқлашга хизмат қилади. Франклин Рузвельт таъбири билан айтганда, “сиёсатда тасодифлар бўлмайди”. Халқаро майдондаги кескин геосиёсий жараёнлар фонида бундай чақириқларнинг янграши Марказий Осиё давлатлари учун маънавий-мафкуравий хавфсизликни кучайтириш, ахборот ва онг соҳасида ҳушёрликни ошириш зарурлигини яна бир бор кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда, бу таҳдидларга жавоб фақат куч ишлатиш ёки хавфсизлик чоралари билан чекланмаслиги керак. Минтақавий бирлик, умумий цивилизацион идентиклик, маънавий тарбия ва “Ренессанс руҳидаги” онгли жамиятни шакллантириш — радикал ғояларга қарши энг самарали ижтимоий иммунитет ҳисобланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat
Hashtags
Objavljeno 29. jan.
#Антимаромийлик ИСРОФГА АЙЛАНГАН ҚАДРИЯТ Ижтимоий тармоқларда «Тошкент шаҳри чиқиндихоналаридан бир кунда 3,5 тонна нон ва нон маҳсулотлари йиғиб олинди», деган хабарни ўқиб, инсон беихтиёр ғамгин ўйланиб қолади. Бу рақам оддий статистика эмас. Бу — жамиятимизнинг маънавий қиёфасига тутилган ойна. Унда фақат исрофгарчилик эмас, балки бефарқлик, ношукурлик ва қадрсизланиш акс этган. 3,5 тонна ноннинг чиқитга ташланиши — тўқликка шўхликнинг, неъмат қадрига етмасликнинг, маънавий ҳушёрликнинг сусайиб бораётганининг яққол далилидир. Нон — азалдан халқимиз учун муқаддас бўлган неъмат. Унга ҳурмат — ризққа ҳурмат, ризққа ҳурмат эса ҳаётга ҳурматдир. Бу кўрсаткич фақат аҳоли хонадонларидан чиқарилаётган нон ҳақида. Хўш, тўйхоналар, ресторанлар, ошхоналарда увол бўлаётган нон-чи? У ерларда исроф қилинаётган неъматларнинг ҳажми-чи? Агар буни республика миқёсида тасаввур қилсак, рақамлар қандай манзарани намоён этар экан? Биргина мисол. Миллий қадриятларимиз билан чамбарчас боғлиқ бўлган наҳор оши ёки тўй маросимларини олайлик. Бу — минг йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, халқимизнинг маънавий қиёфасини ифодаловчи анъанадир. Аммо айнан шу гўзал анъаналар бағрида, кўзга у қадар ташланмайдиган, лекин оқибати маънан жуда оғир бўлган бир одат шаклланиб қолган. Дастурхон атрофига йиғилишимиз билан даврадаги ёши улуғ кимса “Бисмиллоҳ” деб, дастурхондаги нонни ушатади. Савол туғилади: ушатилган ноннинг қанчаси ейилади? Агар ошга келди-кети кўп бўлса, кейин келган меҳмонлар аввалгилар ушатиб кетган нон бўлакларини аксар ҳолларда истеъмол қилмайди. Хизматда юрганлар эса дарҳол янги нон тортиқ қилади. Натижада, аввалги ҳолат яна такрорланади: яна “Бисмиллоҳ”, яна ушатилган нон, яна увол… Уламолар исроф ҳақида сўралганда: «Агар сен истеъмол қилаётган нонингнинг ушоғи дастурхонга тўкилса-ю, уни емай ташлаб юборсанг, бу исрофдир ва у гуноҳи азимдир», деб таъкидлаган. Энди бир лаҳза ўйлаб кўрайлик: тўй ва ҳашамлардаги бу каби одатларимиз қай даражадаги исрофга сабаб бўляпти? Бу бефарқлик қандай маънавий оқибатларга олиб келяпти? Афсуски, оддий кўринган одатлар ортида қандай катта маънавий йўқотишлар ётганини англаб етмаймиз. Ҳолбуки, нонга бўлган муносабат — жамиятнинг маънавий даражасини кўрсатадиган энг аниқ мезонлардан биридир. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. Тафаккур қилмаяпмиз! @Xidirovformat
Hashtags
Objavljeno 29. jan.
#социо_таҳлил Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда — социологик қараш Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 267,1 мингни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 мингга камайган. Шу билан бирга, никоҳдан ажралишлар сони 46,9 мингга етиб, 1,8 мингтага ошган. Мутахассислар ушбу тенденцияни жамиятда оила институтининг трансформацияси билан боғламоқда. Социологик нуқтаи назардан, никоҳлар сонининг камайиши, аввало, никоҳ ёшининг кечикиши, иқтисодий барқарорликка интилиш ва шахсий ривожланишни устувор қўйиш билан изоҳланади. Ёшлар орасида оила қуришдан олдин таълим, касб ва молиявий мустақилликка эришиш муҳим деб қаралмоқда. Ажралишлар сонининг ошиши эса оилавий муносабатлардаги сифат ўзгаришларидан далолат беради. Айниқса, ажралишларнинг 60 фоиздан ортиғи шаҳар жойларига тўғри келаётгани шаҳар муҳитида индивидуал эркинлик, ҳуқуқий онг ва иқтисодий мустақиллик юқорилигини кўрсатади. Бу эса муаммоли никоҳларни сақлаб қолишга бўлган ижтимоий босим камайганини англатади. Қишлоқ жойларда никоҳлар улуши юқори сақланиб қолган бўлса-да, ажралишлар нисбатан кам. Бу ҳудудларда анъанавий қадриятлар ва жамоат назорати ҳануз муҳим омил бўлиб қолмоқда. Мутахассислар фикрича, мазкур жараёнларни оила институтининг инқирози деб эмас, балки унинг замон талабларига мос равишда ўзгариши сифатида баҳолаш тўғрироқ. Шу боис, ёшларни никоҳга тайёрлаш, оилавий психологияни кучайтириш ва ёш оилаларни иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар долзарб аҳамият касб этмоқда. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Hashtags