TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg13,283Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 30 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 2. mar.

⚡️ ОАВ: Лахорда АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсатига қарши намойишчилар Америка консуллиги ҳудудига киришга уринди. Хабарларга кўра, акция давомида норозилар АҚШ ҳаракатларига қарши шиорлар кўтарган. Ҳозирча вазият юзасидан расмий маълумотлар чекланган. 📍 Ҳодиса жойида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилмоқда. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,110 views

Objavljeno 2. mar.

Покистондаги норозилик намойишлари вақтида БМТ идорасига ўт қўйилди — Reuters Reuters агентлиги хабарига кўра, Покистоннинг Скарду шаҳрида намойишчилар БМТ идораси жойлашган бинога ўт қўйган. Маълум қилинишича, Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафотидан сўнг Покистоннинг бир қатор шаҳарларида оммавий митинглар бошланган. Тарқалган видеокадрларда ташкилот офиси биносидан қуюқ тутун чиқаётгани акс этган. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,040 views

Objavljeno 2. mar.

⚡️ Ироқнинг Насирия шаҳрида минглаб одамлар иштирокида намойиш бўлиб ўтди, — ОАВ. Хабарларга кўра, акция Эрон олий раҳбари Али Хоманаий билан боғлиқ воқеалар ортидан ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар АҚШ ва Исроил сиёсатига қарши шиорлар кўтарган. Ҳозирча расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот берилмаган. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,250 views

Objavljeno 2. mar.

Худо урушни америкаликлар географияни ўрганиши учун яратган. Марк Твен * * * * * * Бог создал войну, чтобы американцы изучали географию Марк Твен 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,100 views

Objavljeno 1. mar.

ОЯТУЛЛОҲ ХОМАНАИЙ ШАҲИД БЎЛГАНИ ХАБАР ҚИЛИНДИ 📌 Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳазрат Оятуллоҳ ул-узмо Хоманаий шаҳид бўлгани муносабати билан баёнот эълон қилди. Баёнотда марҳум раҳбарнинг ислом уммати ва Эрон халқи учун тутган ўрни таъкидланиб, унинг йўли давом этиши қайд этилди. Шунингдек, воқеа террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланиб, айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши айтилган. Ҳужжатда қуролли кучлар ва халқ бирлигига чақириқ янграб, мамлакат хавфсизлиги ва миллий бирдамликни сақлаш муҳимлиги урғу берилган. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,340 views

Objavljeno 1. mar.

Эрон дрони “ПАРУС” номи билан танилган беш юлдузли “Бурж ал-Араб” меҳмонхона-минорасига зарба берди. Бино сунъий оролда жойлашган бўлиб, унинг баландлиги 321 метрни ташкил этади ва 60 қаватдан иборат. Вазият ривожини кузатиб борамиз. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,090 views

Objavljeno 1. mar.

Эрон ОАВ АҚШга тегишли деб кўрсатилган ҳарбий базалар харитасини эълон қилди. Харитада Яқин Шарқ ҳудудида жойлашган бир қатор Америка ҳарбий объектлари белгиланган. Айрим манбалар бу объектлар эҳтимолий зарба йўналишлари сифатида кўрсатилганини таъкидламоқда. Ҳозирча зарбаларнинг аниқ кўлами, эҳтимолий талафотлар ёки расмий тасдиқланган натижалар бўйича тўлиқ маълумотлар очиқланмаган. Расмий манбалардан қўшимча баёнотлар кутилаётгани айтилмоқда. Вазият ривожини кузатиб борамиз. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,040 views

Objavljeno 1. mar.

P.S.: Ижтимоий тармоқларда яна бир бор Жириновскийнинг 2013 йилда айтган гаплари эслатилмоқда: “Эронга зарба берилса, нефт нархи бир баррел учун 200 долларгача чиқади, Европа Иттифоқи ва Хитой иқтисодиёти жиддий босимга учрайди, Россияга эса миллионлаб қочоқлар оқими келади”. Бу фикрлар ҳозирги геосиёсий вазият фонида яна муҳокама марказига чиқди. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,330 views

Objavljeno 1. mar.

«Урушни “ҳарбий операция” деб аташмоқда» 28 февраль куни АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади, – Трамп. 🔘 Биз Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошладик, шафқатсиз Эрон режими томонидан юзага келаётган таҳдидни йўқ қиламиз. 🔘 Мақсадимиз – Эрон режимининг таҳдидларини бартараф этиш орқали Америка халқини ҳимоя қилиш; 🔘 АҚШ Эрон ракеталарини йўқ қилади ва унинг ракета саноатини бутунлай вайрон этади; 🔘 Биз уларнинг ҳарбий-денгиз кучларини йўқ қилмоқчимиз. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

923 views

Objavljeno 28. feb.

ҚУРУЛТОЙ Қурултой (туркий-мўғулча – хурултай) – туркий ва мўғул халқлари тарихида қадимдан мавжуд бўлган кенгаш, мажлис ва съездларнинг умумий номи ҳисобланади. У асосан давлат бошқаруви, ҳарбий масалалар ва муҳим сиёсий қарорларни муҳокама қилиш учун чақирилган. Туркий халқларда қурилтой ўтказиш анъанаси жуда қадимий бўлиб, у Эфталийлар ва Турк хоқонлиги даврларида шакллангани, камида 1500 йиллик тарихга эга экани қайд этилади. Айрим манбаларда эса Ҳун хоқонлиги даврида ҳам қурилтойлар ўтказилгани тилга олинади. Салжуқийлар ва Усмонлилар давлатида қурилтой султонларни сайлаш ва муҳим давлат масалаларини ҳал этиш майдони сифатида хизмат қилган. Мўғуллар давлатида – Чингизхон ва унинг ворислари даврида – қурилтой ҳокимият бошқарувининг энг олий шаклига айланган. Амир Темур ва темурийлар даврига келиб эса қурилтойлар аниқ тартиб ва мукаммал тузилишга эга бўлган сиёсий анъана сифатида ривожланган. 👉Каналга уланиш – @uz_sfa👈

1,000 views

Objavljeno 28. feb.

1,000 views

Objavljeno 28. feb.

1,060 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2829303132•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485