TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 70 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 28. okt.
ЮНЕСКОнинг Самарқандда ўтадиган 43-сессиясида 5 мингдан ортиқ меҳмон қатнашади. Сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилиши белгиланган бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келгани билан ҳам аҳамиятлидир. Нуфузли делегациялар, тадбир иштирокчиларини жойлаштириш учун “Silk Road Samarkand” мажмуасидаги 8 меҳмонхонада 1176 та, Самарқанд шаҳридаги 130 та меҳмонхонада 4178 та хона ажратилиб, форум кунлари учун банд қилиб қўйилган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 28. okt.
27 октябрь куни Президентимиз Америка Қўшма Штатлари делегациясини қабул қилди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 28. okt.
Сиёсат ва қарта ўйинида дўстлар бўлмайди. Финли Питер Данн * * * * * * В политике и в картах друзей не бывает. Финли Питер Данн 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
Objavljeno 27. okt.
⚡️Трамп Покистон ва Афғонистон ўртасидаги можарони ҳал этишга тайёрлигини билдирди: ... Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги можаро жуда тез бартараф этилди. Сиз менга ажойиб кўнгилочар тақдим этдингиз. Мен чинакамига хурсанд бўлишим мумкин эди, аммо бу мен учун анча қизиқарлироқ бўлди. Сиз одамлар ва мамлакатларни қутқаряпсиз. Мен улардан беҳуда қон тўкиш ва уруш йўли ўрнига фаровонлик ва тинчлик йўлини танлашларини сўрадим. Ҳал қилиниши керак бўлган фақат битта можаро қолди. Гарчи Покистон ва Афғонистон уруш бошлаганини эшитган бўлсам-да, бу муаммони жуда тез ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Уларнинг иккиси - Покистон фельдмаршали ва бош вазири - ажойиб инсонлар эканлигини биламан. Буни тезда уддалашимизга шубҳа қилмайман. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 27. okt.
Чақимчиларни жазоламаган ҳукмдор, аслида, уларни рағбатлантирган бўлади. Домициан * * * * * * Правитель, который не наказывает доносчиков, тем самым их поощряет. Домициан P.S.: Домициан – Рим императори (81 йилдан). Бюрократик аппаратни мустаҳкамлаши ва сенат ҳуқуқларини чеклаши билан аристократиянинг каршилигига учраган. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
Objavljeno 26. okt.
Сиёсий карикатура @uz_sfa
Objavljeno 26. okt.
Сиёсий карикатура @uz_sfa
Objavljeno 25. okt.
Европа Иттифоқига 27 та давлатлар аъзо. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 25. okt.
ЎЗБЕКИСТОН – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ АЛОҚАЛАРИТАРИХИ Ўзбекистон мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Европа билан ҳамкорликни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик алоқалар 1994 йил 16 ноябрда ўрнатилган. 1996 йил июнда Флоренция шаҳрида ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида шериклик ва ҳамкорлик келишуви имзоланди. 1999 йил 1 июлдан кучга кирган мазкур келишув сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, сармоя, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, қонунчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқалар каби йўналишларни қамраб олади. 2007 йилдан буён Тошкент ҳамда Брюсселда инсон ҳуқуқлари бўйича, шунингдек, адлия ва ички ишлар бўйича йиллик мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Европа иттифоқининг Ўзбекистонда ваколатхонаси 2011 йил 31 майда расман аккредитациядан ўтди. Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик келишуви доирасида парламент ҳамкорлиги қўмитаси ҳамда кичик қўмиталарни ўз ичига олган 10 га яқин ҳамкорлик ташкилоти фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда ЕИга аъзо давлатлардан жалб қилинган инвестициялар иштирокида 1000 дан ортиқ корхона фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон ЕИ мамлакатларига асосан кимёвий моддалар, саноат моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар экспорт қилади. 2018 йилда Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 3,73 млрд АҚШ долларини ташкил этди. 2019 йил ноябрда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга GSP+ тизими доирасида 6 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз олиб киришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 2017 йилдан Европа инвестиция банки (ЕИБ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон билан ҳамкорликни янгидан йўлга қўйди. 2017 йил октябрда Ўзбекистон ЕИБ билан ҳамкорлик бўйича битим имзолади, 2017 йил ноябрда ЕТТБ Тошкентда ўз ваколатхонасини очди. Европа комиссиясининг техникавий кўмагида бизнес ва туризмни ривожлантириш, транспорт логистикаси, чегараларни бошқариш, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик талаба, докторант, олий ўқув юртлари ўқитувчи-ходимлари Европа иттифоқининг таълим бўйича йирик дастури – “Erasmus+” доирасида Европа университетларида қисқа малака ошириш ёки тўлиқ таълим олиш бўйича грантларда қатнашиб келмоқдалар. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 25. okt.
2025 йил 24 октябрь куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 25. okt.
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан касб байрамини нишонлаётган барчани самимий табриклайман! Сизларнинг матонатли хизматингиз туфайли юртимизда тинчлик, тартиб ва осойишталик ҳукм сураяпти. Куну тун, байрам-баҳона демай, эл тинчлиги йўлида олиб бораётган меҳнатингиз ҳақиқий жасорат ва фидойилик намунасидир. Сизларнинг ҳар бирингиз халқ ишончини оқлаётган ҳақиқий қаҳрамонларсиз. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш каби шарафли фаолиятингиз йўлида – барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, янги муваффақиятлар тилайман! Сиёсий фанлар академияси
Objavljeno 24. okt.
ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК СИЁСАТИ (good neighbor policy, политика добрососедства) – манфаатдор давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг минтақавий хавфсизлик ва тинчликни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсий фаолияти. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг асосий мақсадларидан бири “Ўзбекистон теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик маконини яратишдан иборат” (Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси, 2012). Ушбу мақсадга эришиш мамлакатдан қўшни давлатлар билан амалий ва яхши қўшничилик муносабатларини таркиб топтиришга қаратилган фаол ҳамда изчил ташқи сиёсат юритишни талаб этади. Мамлакат чегаралари бўйлаб “хавфсизлик камари” ва “яхши қўшничилик” муносабатларини шакллантириш Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсати учун ҳам хос хусусиятдир (Тожикистон Ташқи сиёсат концепцияси, 2015). 👉🏻@uz_sfa