TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 32 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 25. feb.
Учинчи жаҳон урушида қандай қурол билан жанг қилишларини билмайман-у, аммо тўртинчисида тошлар ва таёқлар ишга солинади. Альберт Эйнштейн * * * * * * Не знаю, каким оружием будут сражаться в третьей мировой войне, но в четвертой в ход пойдут камни и дубинки. Альберт Эйнштейн 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 24. feb.
АЙМОҚЛАР – мўғул ва туркий халқлар қадимий уруғларининг парчаланишидан келиб чиққан турли тармоқдаги ўзаро қон-қардош оилалар бирлашмаси, иттифоқи; Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистонда яшовчи бир қанча туркий қабила ва уруғларнинг умумий номи. “Аймоқ” туркий ва мўғулча сўз бўлиб, “қабила” деган маънони англатади ҳамда қабилалар иттифоқига нисбатан ҳам қўлланади. Афғонистон аймоқлари таркибига дарий тилида сўзлашувчи мамлакатнинг шимоли-ғарбида яшовчи кўчманчи ва ярим кўчманчи чораймоқлар, яъни тўрт уруғ, қабила: фирузкўҳи (Мурғоб ва Ҳерируд дарёлари оралиғида), тайман (Ғурда), жамшид (Ҳиротда) ва таймурлар (Ҳирот ва Фараҳда) киради. Аймоқлар ислом динига эътиқод қилиб, уларнинг“АЛ-ҚАИДА” _бир қисми сунний, Эронда яшовчи аймоқларнинг маълум қисми эса шиа мазҳабида. Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. feb.
Россия тарихи ва бугунги кунининг парадокси шундаки, табиий ресурсларга энг бой мамлакатда аксарият одамлар қашшоқликда яшайди. Владимир Жириновский * * * * * * Парадокс российской истории и современности в том, что в самой богатой по природным ресурсам стране большинство людей живет бедно. Владимир Жириновский 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 23. feb.
⚡️Oliy harbiy ta’lim muassasalarining boshqaruv, ilmiy va professor-o‘qituvchilar tarkibidagi lavozimlariga ilmiy darajaga (ilmiy unvonga) hamda kamida 5 yillik ilmiy va pedagogik ish tajribasiga ega bo‘lgan fuqarolarni kontrakt bo‘yicha harbiy xizmatga qabul qilishda ularga quyidagi harbiy unvonlar beriladi: ▪️fan nomzodlari, falsafa doktorlariga (PhD) - "kapitan"; ▪️fan doktori (DSc), dotsent ilmiy unvoniga ega bo‘lgan fan nomzodi, falsafa doktorlariga (PhD) - "mayor"; ▪️professor ilmiy unvoniga ega bo‘lgan fan doktorlariga (DSc) - "podpolkovnik". 🔫Vatan himoyachilari
Objavljeno 23. feb.
Objavljeno 23. feb.
💼🏫Яхшиликқайтади! Сирдарёвилояти ҳокими Эркинжон Турдимов “Келажак соати” учун махсус интервью берди. Бугунунинг яхшилик ҳикоялари ва бу борадаги мулоҳазалари билантанишамиз👇 Канал👉@SirdaryoSadosi ↗️
Objavljeno 23. feb.
Дарё ҳамиша пастда оқади. Қадимги ҳинд ҳикматлари 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 22. feb.
Objavljeno 22. feb.
Бундан ташқари, «Безбожник» («Худосиз») номли журнал ҳам бўлган. У 1925 йил март ойидан 1941 йил июнигача Москвада нашр этилган. 1926–1932 йилларда журнал ойига икки марта чиқарилган, бошқа йилларда эса ойлик нашр сифатида чоп этилган. Бу журнал “Курашчан худосизлар иттифоқи” Марказий кенгашининг расмий, безакли – яъни тасвирий материалларга бой нашри ҳисобланган. У асосан кенг меҳнаткашлар оммасига мўлжалланган бўлиб, саҳифаларида мақолалар, очерклар ва бадиий асарлар мунтазам бериб борилган. Журналнинг асосий мақсади динни масхара қилиш ва уни марксизм нуқтаи назаридан танқид қилиш эди. Шу билан бирга, унда “Курашчан худосизлар иттифоқи”нинг маҳаллий ячейкалари олиб борган атеистик тарғибот ишлари ҳам ёритилган. Журнал саҳифаларида машҳур карикатурачи рассомларнинг ишлари ҳам кенг ўрин олгани унинг таъсир доирасини янада кучайтирган. Нашрнинг адади маълум даврларда 200 минг нусхагача етгани, унинг совет атеистик мафкурасини оммалаштиришда муҳим восита бўлганини кўрсатади. P.S.: Юқоридаги нашрлар коммунистик мафкуранинг динни фақат чеклаш эмас, балки уни ижтимоий онгдан сиқиб чиқаришга қаратилган ахборот стратегиясининг бир қисми бўлган. Шу маънода, улар совет давлатининг мафкуравий назорат механизми қандай ишлаганини яққол намоён этади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 22. feb.
1922 йил декабрь ойида Совет ҳокимияти динга қарши мафкуравий курашни кучайтириш мақсадида “Безбожник” яъни “Худосиз” номли газетани нашр эта бошлайди. Бу нашр асосан диндорлар ва диний эътиқодни танқидий руҳда ёритишга қаратилган эди. Газетанинг дастлабки икки сони 15 минг нусхада чиққан бўлса, кейинчалик унинг оммавийлиги тез ўсади. Масалан, 1924 йил 1 апрелга келиб адади 50 минг нусхага, шу йилнинг 1 ноябрига эса 210 минг нусхага етади. Кейинроқ у ҳафталик нашрга айлантирилади ва 1931 йилга келиб 500 минг нусхада СССР ҳудудида тарқатилади. Бу рақамлардан кўриниб турибдики, “Безбожник” оддий газета эмас, балки коммунистик мафкуранинг атеизмни оммалаштиришдаги муҳим воситаларидан бири бўлган. Газета 1941 йил 20 июлгача нашр этилган, Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан эса унинг чиқиши тўхтатилган. P.S.: Коммунистик мафкура динни социалистик жамият қурилишига зид қараш сифатида баҳолаган ва унга қарши ахборот майдонида ҳам фаол кураш олиб борган. Шу мақсадда матбуот атеистик ғояларни оммалаштириш ва жамоатчилик онгини шакллантиришнинг асосий воситаларидан бирига айланган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 22. feb.
КУРАШЧАН ХУДОСИЗЛАР ИТТИФОҚИ (Союза воинствующих безбожников) 1925 йил апрелида Совет Иттифоқида динга қарши курашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида “Курашчан худосизлар иттифоқи” номли оммавий жамият тузилади. Бу ташкилот оддий мафкуравий бирлашма эмас, балки муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари, колхозлар ва ҳатто ҳарбий қисмларда ҳам қуйи бўлинмалар ташкил қилиб, улар орқали кундалик атеистик ташвиқот олиб борган. Шу жараён тез орада Ўзбекистонга ҳам ёйилади. Ўзбекистон ССРда диний мафкурага қарши кураш янада кучайтирилади. Бу сиёсат амалда ҳам кўрина бошлайди: 1929 йили Тошкентда динга қарши тарғибот музейи очилади, қишлоқ чойхоналарида махсус атеистик бурчаклар ташкил этилади. Шунингдек, Ўзбекистонда иттифоқнинг ўз матбуот нашрлари ҳам пайдо бўлади – 1928 йилдан “Худосизлар” журнали, 1939 йилдан эса “Худосиз” газетаси чиқарила бошлайди. Бироқ Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан давлатнинг динга муносабати ўзгаради ва “Курашчан худосизлар иттифоқи” фаолияти тўхтатилади. Кейинчалик, 1947 йилга келиб, бу тузилма “Бутуниттифоқ сиёсий ва илмий билимларни тарқатиш жамияти”га айлантирилади (1963 йилдан – “Билим” жамияти). Расман номи ўзгарган бўлса-да, унинг моддий базаси ва атеистик тарғибот билан шуғулланган мутахассислари янги жамият таркибига ўтгани учун, амалда мафкуравий йўналиш деярли ўзгармай қолган. P.S.: Коммунистик мафкура доирасида дин жамиятни социалистик қайта қуришга тўсқинлик қилувчи омил сифатида баҳоланган. Шу сабабли давлат динга қарши курашни тасодифий эмас, балки махсус ташкилотлар ва оммавий тарғибот орқали тизимли равишда йўлга қўйган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 21. feb.