TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 65 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 11. nov.
10 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказди. Шунингдек, тиббиётчилар байрамини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида нишонлашни таклиф қилди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 11. nov.
Яхши одам юрт тузар, ёмон одам юрт бузар. Амир Темур 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 10. nov.
Objavljeno 10. nov.
Журналнинг 2025 йил 1 сон (№ 335) асосий эътиборни Россия ва мусулмон дунёси ўртасидаги сиёсий, ижтимоий ва диний муносабатларга қаратган. Ушбу сонда замонавий Россиядаги идеология, сиёсат, маданият ва дин соҳасидаги тенденциялар, Россия Федерацияси ва Марказий Осиёда исломнинг жамиятдаги роли, айниқса аёллар фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Малайзия ва Индонезия каби мамлакатларда мусулмон жамиятлари, демографик ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар, сув ресурсларини тайёрлаш ва замонавий амалиётлар таҳлил қилинган. Назарий ва фалсафий жиҳатдан эса мусулмон дунёсида анъана ва замонавийлик, диний амалиётлар ва глобал жараёнлар ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинган. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 10. nov.
Таджиев Ш.Ш. «Мягкая сила» во внешней политике Республики Узбекистан на современном этапе. Монография. – Ташкент: УМЭД, 2020. 382 с. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 10. nov.
Сиёсий фанлар доктори Шухрат Шавкатович Таджиевнинг “Юмшоқ куч” мавзусига бағишланган монографияси фақат ташқи сиёсат ҳақидаги илмий тадқиқот эмас, балки янги Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги имижини яратиш ҳақидаги дастурий ғоялар мажмуасидир. Муаллиф “юмшоқ куч” тушунчасини чуқур таҳлил қилиб, мамлакатнинг маданий мероси, дипломатияси ва миллий қадриятлари орқали таъсир кўрсатиш салоҳиятини илмий асосда ёритган. Китобни ўқиш орқали шунга амин бўласиз-ки, XXI асрда давлатнинг ҳақиқий қудрати фақат қурол ёки иқтисодиётда эмас, балки унинг ғояси, образи ва жаҳон ҳамжамияти билан самарали мулоқот қила олиш маҳоратида ҳам намоён бўлади. Сиёсатшунослар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ушбу монографияни ўқиб чиқишни тавсия этамиз. Асар улар учун на фақат назарий билим манбаи, балки илмий изланишлар ва амалий фаолиятда кўмак берувчи қўлланма бўлиб хизмат қилади. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 10. nov.
«ЮМШОҚ КУЧ» «Юмшоқ куч» (Soft power) – бу давлатнинг бошқа давлатлар ёки халқлар устидан мажбурлаш ёки таҳдид орқали эмас, балки жозибадорлик, маданият, қадриялар ва сиёсий тизимининг нуфузи орқали таъсир ўтказиш қобилиятидир. «Юмшоқ куч» тушунчаси америкалик олим Жозеф Най томонидан илмий муомалага киритилган бўлиб, халқаро муносабатларда муайян давлатнинг ташқи сиёсатда бошқа халқлар ёки мамлакат ҳукуматларига нисбатан хайрихоҳ муносабатни шакллантиришини англатади. Бу эса ғоявий экспанция, гуманитар ва иқтисодий кўмак бериш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали таъсир кўрсатиш каби усуллар орқали амалга оширилади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 10. nov.
Сиёсатда тасодифлар бўлмайди. Агар бирор воқеа юз берган бўлса, демак, бу олдиндан режалаштирилган. Франклин Рузвельт * * * * * * В политике нет случайностей. Если что-то произошло, значит, так было задумано. Франклин Рузвельт 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 9. nov.
😄 Сиёсатдаги кулгили воқеалар. Собиқ АҚШ президенти Жимми Картер Япониядаги нутқи вақтида қисқа, унчалик кулгили бўлмаган ҳазил айтади. Бироқ тингловчилар кулишдан тўхтай олмайди. Кейинроқ Картер таржимондан ҳазил нега бунчалик омадли чиққанини сўрайди. Таржимон хижолат бўлиб, ҳазилни таржима қилмаганини, балки тингловчиларга: “Президент Картер кулгили ҳикоя айтдилар, илтимос, ҳозир кулинглар”, деганини айтади. Шу гапдан сўнг залдаги ҳамма яхши кайфиятда кулиб юборган экан. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 8. nov.
Objavljeno 8. nov.
АҚЛ МАРКАЗИ 🧠 Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси – Carnegie Endowment for International Peace (CEIP) Carnegie – жаҳон сиёсий қарорларига таъсир кўрсатувчи мустақил халқаро “ақлий марказ” бўлиб, 115 йил аввал ташкил этилган. Ташкилот халқаро хавфсизлик, дипломатия, ташқи сиёсат, технология ва демократик бошқарув соҳаларида давлатлар ва халқаро ташкилотларга илмий асосланган таҳлил ва тавсиялар беради. Мазкур марказ 1910 йилда шотландиялик-америкалик саноатчи ва меценат Эндрю Карнеги томонидан жаҳонда тинчликни қарор топтириш мақсадида асос солинган. Унинг тадқиқотлари глобал муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда Carnegie – 200 дан ортиқ мутахассисни бирлаштирган, Вашингтон, Брюссел, Пекин ва Янги Деҳлида марказлари мавжуд глобал think tank ҳисобланади. 2023 йилда унинг йиллик бюджети 86,8 млн АҚШ доллари деб қайд этилган. Унинг асосий вазифаси — халқаро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни таъминловчи сиёсий қарорларни ишлаб чиқишда давлатлар ва халқаро институтларга нейтрал, илмий-аналитик ёрдам бериш. CEIP ўзининг таҳлилларини китоблар, ҳисоботлар, брифинглар, семинарлар ва веб-нашрлар орқали мунтазам тарғиб қилади. Жамғарманинг хулосалари АҚШ ва дунё сиёсатида сиёсатчилар, дипломатлар ва экспертлар қарорларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. P.S. Бугун жаҳон бўйлаб 10 мингдан ортиқ таҳлил марказлари фаолияти кўрсатмоқда. Carnegie улар орасида энг нуфузли 10 таликка киради ва глобал сиёсий фикрни шакллантирувчи интеллектуал марказ сифатида тан олинган. Дунёнинг етакчи «Ақл марказ»лари: Услубий қўлланма. – Тошкент: “Complex Print” нашриёти, 2025. – 180 бет. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇
Objavljeno 8. nov.
Мамлакатимиз сиз учун нима қила олишини сўраманг, аксинча сиз мамлакатингиз учун нима қила олишингизни сўранг. Жон Фицжералд Кеннеди * * * * * * Не спрашивайте, что страна может сделать для вас, спрашивайте, что вы можете сделать для своей страны. Джон Фицжералд Кеннеди P.S.: 1961 йил 20 январь куни Жон Кеннеди АҚШнинг ўттиз бешинчи президенти сифатида қасамёд қилди. Унинг атиги ўн тўрт дақиқалик инаугурация нутқи тарихда битта жумла билан абадий ёдда қолди: “Америкалик ватандошларим, мамлакатингиз сиз учун нима қила олишини сўраманг – сиз мамлакатингиз учун нима қила олишингизни сўранг.” Бу сатр нафақат АҚШ, балки бутун инсоният учун фидойилик ва масъулият рамзига айланди. 🌍 👉🏻@uz_sfa