TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg10,030Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 84 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 19. sep.

“ҲУКУМАТ СОАТИ” НИМА? Ҳукумат соати – парламент мажлисида ҳукумат аъзолари ва бошқа мансабдор шахсларнинг депутатлар саволларига жавоб бериши учун ажратилган вақт. Бу парламент назоратини амалга оширишнинг бир шакли ҳисобланади. Мунтазам равишда ўтказилади. Унинг даврийлигини палатада қабул қилинган ички низом белгилайди. «Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди. «Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

686 views

Objavljeno 19. sep.

1. BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI ILMIY AXBOROTI 2. INTERNATIONAL JOURNAL OF INTELECTUAL AND CULTURAL HERITAGE 3. TA'LIM, FAN VA INNOVATSIYA 4. O'ZMU XABARLARI 5. FALSAFA VA HUQUQ 6. JAMIYAT VA INNOVATSIYALAR 7. BERDAQ NOMIDAGI QORAQALPOQ DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI 8. ANDIJON DAVLAT UNIVERSITETI ILMIY XABARNOMA 9. QARDU XABARLARI 10. SHARQ TARIXI, SIYOSATI VA HUQUQI JURNALI 11. SHARQ IJTIMOIY FANLAR JURNALI 12. O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI FANLAR AKADEMIYASI MA’RUZALARI 13. SAMDU ILMIY AXBOROTNOMASI

709 views

Objavljeno 19. sep.

Тарих – бу энди тузатиб бўлмайдиган сиёсатдир. Сиёсат эса – ҳали ўзгартирса бўладиган тарихдир. Зигмунд Графф * * * * * * * * * * * * * * * * * * * «История – это политика, которую уже нельзя исправить. Политика – это история, которую еще можно исправить» Зигмунд Графф 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

933 views

Objavljeno 18. sep.

БМТНИНГ ИХТИСОСЛАШГАН МУАССАСАЛАРИ БМТнинг ихтисослашган муассасалари – бу универсал характерга эга бўлган, ҳар қандай давлат учун очиқ, давлатлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мувофиқлаштириш учун махсус битимлар воситасида БМТ билан алоқага кирган халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлардир. Айни пайтда ихтисослашган муассасалар ўз мақсад ва вазифалари, ташкилий тизимлари ва органлари ваколатларини белгилаб берувчи ўз таъсис актлари асосида тузилган ва амал қилаётган мустақил халқаро ташкилот деган мақомни тўла сақлаб қоладилар. БМТнинг ихтисослашган муассасалари сони 17 та бўлиб, каналимизда улар билан Сизларни таништириб борамиз! 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

713 views

Objavljeno 18. sep.

834 views

Objavljeno 18. sep.

Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 10-14. 👉🏻@uz_sfa

941 views

Objavljeno 18. sep.

ЗАМОНАВИЙ СИЁСИЙ НАЗАРИЯЛАР ФАНИ Замонавий сиёсий назариялар фани – талабаларда турли хил замонавий сиёсий назариялар, йўналишлар ва мактабларнинг ғоялари тўғрисида тизимли билим ва тасаввурларни шакллантиришга хизмат қилади. 👉🏻@uz_sfa

929 views

Objavljeno 18. sep.

Давлатни тўғри бошқармоқ учун ҳукмдор – ҳукмдорлигича, амалдор – амалдорлигича, ота – оталигича, ўғил – ўғиллигича қолмоғи лозим. КОНФУЦИЙ 👉🏻@uz_sfa

1,120 views

Objavljeno 17. sep.

ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИК ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИК (global security, глобальная безопасность) – бутун Ер шари аҳолиси ва ҳудудини қамраб олувчи хавфсизлик даражаси. Ушбу ҳодиса кишилик жамияти эволюциясининг табиий оқибати сифатида саҳнага чиқди. Глобал хавфсизлик бевосита инсон омили билан боғлиқ бўлиб, инсон/инсоният манфаатларига хавф ва таҳдид солувчи глобал муаммоларнинг вужудга келиши, уларнинг кўлами ва қамровининг кенгайиши шароитида долзарб аҳамият касб этиб борди. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻@uz_sfa Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И. Бобоқулов. Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент, 2025

780 views

Objavljeno 17. sep.

ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК (international security, международная безопасность) – хавфсизликнинг мустақил даражаси; умумий тинчликни бузиш ёки халқлар хавфсизлигига қаратилган ҳар қандай шаклдаги таҳдидларни бартараф этишга қартилган давлатлараро муносабатларнинг ҳолати; давлатларнинг суверен ривожланиши учун энг мақбул бўлган халқаро ҳуқуқий, сиёсий, ташкилий ва бошқа шарт-шароитларни яратиш имкониятини берувчи халқаро муносабатларнинг ҳолати. Сиёсий реализм тарафдорлари халқаро хавфсизликни давлатлараро муносабатларда кучлар мувозанатининг таъминланганлиги билан изоҳлайди. БМТ Низоми қоидаларига мос келувчи халқаро ҳуқуқий таърифга кўра, халқаро хавфсизлик – бу ҳар қандай шаклда бўлишдан қатъи назар, умумий тинчлик ва халқлар хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этувчи давлатлараро муносабатларнинг ҳолати. Халқаро хавфсизлик давлатлар ҳамжамияти аъзоларининг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларига риоя қилишига асосланади ҳамда халқаро ҳуқуқий воситалар тизими орқали таъминланади. БМТ универсал коллектив хавфсизлик тизими сифатида халқаро хавфсизликни таъминлашда марказий ўрин тутади. 👉🏻@uz_sfa

708 views

Objavljeno 17. sep.

БЎЛИБ ТАШЛА ВА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛ – ДОНО ҚОИДА, БИРОҚ БИРЛАШТИР ВА ЙЎНАЛТИР – ЯНАДА ЯХШИРОҚ. Иоганн Вольфганг Гёте . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . РАЗДЕЛЯЙ И ВЛАСТВУЙ – МУДРОЕ ПРАВИЛО, НО ОБЪЕДИНЯЙ И НАПРАВЛЯЙ – ЕЩЁ ЛУЧШЕ. Иоганн Вольфганг Гёте 👉🏻@uz_sfa

704 views

Objavljeno 17. sep.

Император Юлий Цезарь – Рим диктатори, саркарда, ёзувчи. БЎЛИБ ТАШЛА ВА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛ. Юлий Цезарь . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . РАЗДЕЛЯЙ И ВЛАСТВУЙ. Юлий Цезарь 👉🏻@uz_sfa

973 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••82838485