TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 10 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 27. apr.
Чумаков А. Н. Глобализация. Контуры целостного мира: монография. - 4-90 2-е изд., перераб. и доп. - Москва : Проспект, 2015. - 432 с. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 27. apr.
Глобализация. Контуры целостного мира: монография. Мазкур монографияда глобализация бир томондан табиий-тарихий жараён, иккинчи томондан эса турли куч ва манфаатларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда кураш майдони сифатида кўриб чиқилган. Китобда фалсафа, табиий, техника ва гуманитар фанлар туташувида шаклланадиган фанлараро илмий билим соҳаси сифатида глобалистиканинг вужудга келиши ва ривожланиши кўрсатиб берилган. Китоб фанлараро хусусиятга эга бўлиб, илмий ходимлар, ўқитувчилар, талабалар, аспирантлар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Ундаги кенг қамровли фактик материаллар, ўзига хос умумлашмалар ҳамда инсоният келажагига боғлиқ бўлган муаммоларнинг қизиқарли ва содда тилда баён этилиши, шубҳасиз, уларнинг барчасини қизиқтиради. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 27. apr.
Демократия – оломоннинг манфаатлари йўлида, оломон томонидан оломоннинг ўзини қўрқитишдан бошқа нарса эмас. Оскар Уайлд (1854–1900) – ирланд шоири, драматурги ва ёзувчиси. * * * * * * * * Демократия – не что иное, как припугивание толпой толпы в интересах толпы. Оскар Уайльд (1854–1900) ирландский поэт, драматург, писатель ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 26. apr.
Objavljeno 26. apr.
⚡️НАТО армиясига разведкачи-қўнғизлар тайёрланмоқда. Германиянинг стартап-компанияси альянс армиялари учун биоэлектрон ҳашаротларни тақдим этди. ОАВ хабарларига кўра, улар датчиклар, ҳимояланган алоқа ва сунъий интеллект билан жиҳозланган. Бундай қўнғизлар тўда бўлиб бирлаша олади ва душман учун сездирмасдан разведка вазифаларини бажара олади. Лойиҳани ишлаб чиқиш учун тахминан 13 миллион евро сармоя киритилган. P.S. Энди разведка учун одам эмас, қўнғиз юбориладиган давр бошланмоқда. Уруш технологияси янги босқичга чиқмоқда. Келажакда жанглар фронтда эмас, микродунёда кечиши эҳтимолдан холи эмас. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 25. apr.
Objavljeno 25. apr.
📚“МАРКАЗИЙ ОСИЁ УМУМЖАҲОН СИЁСАТИДА” Сиз излаган китоб! Марказий Осиёнинг кечаги тарихи, бугуни ва эртанги истиқболини чуқур англашни истайсизми? Таниқли олим сиёсий фанлар доктори, профессор Р.М. Алимовнинг яқинда чоп этилган “Марказий Осиё умумжаҳон сиёсатида” номли фундаментал монографиясида геосиёсат, хавфсизлик, халқаро муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини кенг таҳлил қилинган. Ушбу асар сиёсатшунослар, талабалар, дипломатлар ва минтақа тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир китобхон учун қимматли манба ҳисобланади. Бугунги глобал жараёнларни тушуниш учун айнан шу китобни мутолаа қилинг! 📖 Монографияни олиш учун қуйидаги китоб дуконларига мурожаат қилиш мумкин: 1. «Книжный мир» китоб дукони. Манзил: И.Каримов кучаси 17. ЦУМ рупарасида. Тел.: + 998 71 252-74-99. 2. «Китоблар билим хазинаси» китоб дукони. Манзил: А.Р.Беруний кучаси 22. Беруний метро бекати якинида. Тел.: + 998 71 246-55-60. 3. «Зебиниссо» китоб дукони. Манзил: А. Навоий кучаси 42. Аввалги ГУМ рупарасида. Тел.: + 998 90 176-43-16. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 25. apr.
Демократия – ҳар ким ўзига ўзи зулм қилиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий тузум. Джеймс Расселл Лоуэлл (1819–1891) * * * * * * * * Демократия – политическая система, при которой каждый имеет право быть своим собственным угнетателем. Джеймс Расселл Лоуэлл (1819–1891) ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. apr.
Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги дастури Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) – бу иштирокчи мамлакатлар минтақаларини транспорт, энергетика, савдо ва бошқа соҳаларда биргаликда ривожлантириш мақсадига эга бўлган халқаро ташкилот. У 1997 йилда ташкил этилган ва 2001 йилда Осиё тараққиёт банки CAREC котибияти функцияларини бажаришни бошлаган. Минтақавий уюшманинг шиори: “Яхши қўшнилар – яхши шериклар – яхши истиқболлар”. 1997 йилда Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти ҳудудларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни бошладилар. 1998 йилда Тожикистон бу ташаббусга қўшилди. 2001 йилда Осиё Тараққиёт Банки таркибида CAREC Котибияти ташкил этилди. 2002 йилда Манила шаҳрида CARECнинг биринчи юқори лавозимли амалдорлари йиғилиши бўлиб ўтди , унда умумий қиймати 247 миллион АҚШ долларига тенг олтита лойиҳа тасдиқланди. 2002 йилда Озарбайжон ва Мўғулистон , 2005 йилда эса Афғонистон ташкилотга қўшилди. 2010 йилда Туркманистон ташкилотга қўшилди. 2015 йилда Урумчида CАРЕC институти ташкил этилди. Худди шу йили Грузия минтақавий ташкилотда кузатувчи мақомини олди. 2017 йилга келиб, CАРЕC азо мамлакатларига инвестициялар 30 миллиард АҚШ долларига етди. Бу даврда кўплаб инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди, йўллар, темир йўллар, портлар ва бошқа лойиҳалар қурилди. 2017-йилда CАРЕC 2030 дастури эълон қилинди, унда минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кейинги режалар белгилаб берилди ва дастурда стратегияларни СДГ ва CОП21 билан уйғунлаштириш белгиланган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. apr.
Ленин ўзгармади, фақат пул янгиланди — 1961 йил версияси. 1961 йилда СССРда янги пуллар асосан пул ислоҳоти ва деноминация сабаб чиқарилди: 10 эски рубль 1 янги рублга алмаштирилди, бу ҳисоб-китоб, нарх ва маош тизимини соддалаштиришга хизмат қилди. Шу билан бирга, давлат мамлакат иқтисодиёти барқарорлашганини кўрсатишни истади. Янги банкноталар кичикроқ, сифатлироқ ва замонавий дизайнда чиқарилиб, бутун пул тизими янгиланди. Яъни 1961 йилги пул алмашинуви нафақат иқтисодий чора, балки СССРнинг янги қиёфасини намоён қилиш ҳаракати ҳам эди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. apr.
10, 25, 50, 100 рублдаги Ленин: урушдан кейинги СССР нафаси СССРнинг барча ҳудудида, жумладан Ўзбекистонда ҳам 1947 йил 16 декабрдан муомалага киритилган10, 25, 50 ва 100 рубллик банкноталар урушдан кейинги даврнинг муҳим пул белгиларидан бири эди. Бу пуллар мамлакатдаги пул ислоҳоти ортидан чиқарилган бўлиб, иқтисодий тизимни тиклаш ва инфляцияни назорат қилиш мақсадида жорий этилган эди. Уларда Владимир Ильич Ленин тасвири акс эттирилиб, давлат мафкурасининг асосий рамзи сифатида кўрсатилган. Мазкур банкноталар кейинчалик ҳам муомалада сақланиб, 1961 йилги янги пул ислоҳотигача амал қилган. P.S. Бу банкноталар оддий тўлов воситаси эмас, балки урушдан кейинги СССРнинг иқтисодий тикланиши ва сиёсий ғоясини ифода этган тарихий ҳужжатлар эди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. apr.