TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 80 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 29. sep.
ФРАНЦИЯНИНГ МОЛДОВАДА НИМА ИШИ БОР?!
Objavljeno 29. sep.
ИНТЕРПОЛ ИНТЕРПОЛ – жиноятларни рўйхатга олиш халқаро маркази бўлиб, у жиноятчилар, жиноятларда гумон қилинувчилар, бедарак йўқолганлар ва ўғирланган бойликларни халқаро миқёсда қидириш ишларини мувофиқлаштиради. Ташкилотга 1923 йилда Вена (Австрия) шаҳрида асос солинган. Унинг номи инглизча Interpol – International criminal police organization – Халқаро жиноят полиция ташкилотининг барча тиллар учун қисқартирилган умумий номи. Ҳозирги номи манзилни қисқа қилиб ифодалаш тарзида 1947 йилда пайдо бўлган. 1949 йилда БМТ унга расмий равишда халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот мақомини берди. ИНТЕРПОЛнинг амалдаги устави 1956 йилда кучга кирган. ИНТЕРПОЛнинг олий органлари Бош ассамблея, Ижроия қўмита ва Бош котибият ҳисобланади. Ташкилотнинг доимий қароргоҳи Франция қилиб белгиланган. Ўзбекистон ИНТЕРПОЛга 1994 йилда аъзо бўлган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибида ташкилотнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси тузилган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 29. sep.
Қирғизистон парламенти ўз-ўзини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Энди нима бўлади? Қирғизистон парламенти 25 сентябрь пайшанба куни ўзини-ўзи тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қабул қилди. 32 нафар депутатдан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан илгари сурилган таклифни мажлисда иштирок этган 89 нафар парламент аъзосидан 84 нафари қўллаб-қувватлади. Ушбу масала юзасидан маъруза қилган депутат Улан Примов парламент сайловлари 2026 йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилганини, бироқ ундан икки ой ўтиб - 2027 йил январь ойида президентлик сайловлари бўлиб ўтиши лозимлигини эслатиб ўтди. Примовнинг фикрича, икки сиёсий воқеа орасидаги қисқа вақт оралиғи сиёсий беқарорликни келтириб чиқариши ва ҳокимиятнинг барча тармоқлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, "мамлакатда сиёсий тизим ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида" парламентга ўз ваколатларини ихтиёрий равишда топшириш таклиф этилди. Депутатнинг таъкидлашича, бундай қарорнинг яна бир муҳим омили сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар бўлди (сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар мамлакат президенти Садир Жапаров томонидан 2025 йил июнь ойида имзоланган эди. - Таҳририят). Парламент раиси Нурланбек Турғунбек ўғли муддатидан олдинги парламент сайловлари 2025 йил 30 ноябрга белгиланишини маълум қилди. Ўзини-ўзи тарқатиб юборишига қарамай, депутатларнинг ваколатлари янги чақириқ депутатлари келгунига қадар сақланиб қолиши, зарур ҳолларда эса раис парламент аъзоларини навбатдан ташқари сессияга чақириши мумкинлигини таъкидлади. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 29. sep.
Objavljeno 29. sep.
Уруш сиёсатнинг бошқа воситалар билан давом эттирилишидир. Карл фон Клаузевиц * * * * * * * * * * * * Война есть продолжение политики другими средствами Карл фон Клаузевиц 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 28. sep.
Подшоҳ ҳафтада икки кун зулм кўрганларни қабул қилиб, золимларнинг додини бериб, жазолаб ва раият сўзларини бевосита эшитиб бориши керак. Муҳим бўлган аризаларни қабул қилиб, ҳар бирига жавоб бериши лозим. Агарда, "подшоҳ додхоҳларини олдига чақириб, ҳафтада икки маротаба уларнинг сўзларини эшитади ва золимларнинг жазосини беради", деган хабар мамлакатга тарқалса, унда золимлар қилмишларнинг оқибатларини ўйлаб, қўрқиб бедодлик қилмайдилар. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 28. sep.
🎬 «Карточный домик» (House of Cards, 2013–2018) – бу сиёсий драматик сериал бўлиб, Вашингтон сиёсатининг махфий, шафқатсиз ва манипулятив дунёси ҳақида. Бу шунчаки сиёсат ҳақидаги сериал эмас. Сериалда жамиятдаги коррупция, медиа ва сиёсат муносабати, қудрат учун курашнинг шафқатсиз қонунлари кўрсатилган. Сиёсий элита дунёсида ахлоқ ва дўстликка ўрин йўқлигини кўрсатиб беради. 📺 Трейлер: House of Cards | Series Trailer 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 28. sep.
С Т А Т И С Т И К А 📌 2025 йилда сайёрамиз аҳолиси 8,20 миллиард кишига етди. Йил давомида аҳоли сони 70 миллион кишига (+0,9%) кўпайган. 📌 Йил бошида дунё бўйлаб 5,78 миллиард киши мобил телефонлардан фойдаланмоқда – бу аҳолининг 70,5 % ташкил этади. Уларнинг 87 % смартфонлардан фойдаланади. 📌 2025 йил бошига келиб Интернет фойдаланувчилари сони 5,56 миллиард кишига етди. Дунёда интернет тармоғидан фойдаланиш даражаси 67,9 % ташкил этади. 📌 Дунё бўйлаб катта ёшли интернет фойдаланувчилари ҳар куни ўртача 6 соат 38 дақиқа вақтини интернетда ўтказади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 27. sep.
ЮНИДО ЮНИДО – (инг. UNIDO - United Nations Industrial Development Organization) БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти бўлиб, у 1966 йилда ривожланаётган мамлакатлар саноатини жадал тараққий эттириш ва рағбатлантириш ҳамда БМТнинг мазкур соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида тузилган. Ташкилот қароргоҳи Вена (Австрия) шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида кирди. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мазкур ташкилотнинг республика саноатини ривожлантиришга оид қатор дастурлари ишлаб чиқилди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 27. sep.
АССАМБЛЕЯ АССАМБЛЕЯ (французча assemble – йиғилиш) – бирор халқаро ташкилот аъзоларининг ёки бир неча давлат вакилларининг ялпи мажлиси. 1) айрим давлатларда олий давлат органи, парламент номи. Корея Республикаси, Словения ва Кубада парламент номи Миллий Ассамблея деб номланади. 2) Бирлашган Миллатлар ташкилотининг (БМТ) бош органи, барча аъзо давлатлар делегацияларининг умумий йиғилиши. 3) Бирор ташкилот бошқарув органининг номи. Масалан, Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ўзида 30 дан ортиқ маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказларни бирлаштирган. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 27. sep.
Сиёсатда ҳиссиётга йўл йўқ, унда фақат ақл устун туради. Наполеон I Бонапарт . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . У политики нет сердца, а есть только голова. Наполеон I Бонапарт 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 26. sep.
Низоммулк. Сиёсатнома (Сияр ул-мулук). Иккинчи тўлдирилган, қайта ишланган нашри. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2008 👉🏻@uz_sfa