TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 44 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 12. jan.
Objavljeno 12. jan.
АФҒОНИСТОН ИСЛОМ АМИРЛИГИ – Афғонистон давлатининг номи (1996-2001). Давлат бошлиғи, амири, ҳарбий ва маънавий раҳнамоси мулла Муҳаммад Умар бўлган. АИАда асосий ҳокимият мулла Муҳаммад Умар бошчилигидаги “Афғонистон исломий ҳаракатининг олий раҳбарий кенгаши”га тегишли бўлган. Кенгаш Қандаҳордан туриб фаолият юритган. Жорий маъмурий ва ташқи сиёсий масалалар Кобулда вазирлар кенгаши томонидан амалга оширилган. Барча вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари “вазифасини бажарувчи” деб аталган. Толиблар бу билан бутун ҳокимият ёлғиз Оллоҳга тегишлилиги ва ҳукумат аъзолари “ислом амирлиги” доирасида фақатгина унинг иродасини амалга ошираётганлигини таъкидлаган. Ҳокимият тизимида Қандаҳор Олий шариат суди муҳим ўрин тутган. Халқаро ҳамжамият аъзоларидан фақат уч давлат Саудия Арабистони, Покистон Ислом Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари “Толибон” ҳукуматини тан олган. 👉🏻тўлиқ танишиш учун Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021. Б. 41-42. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 12. jan.
«Ватанни ҳимоя қилишга тайёр жамиятгина узоқ муддатли барқарорликка эришади» Фрэнсис Фукуяма 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 11. jan.
«ПИОНЕР ҚАСАМЁДИ» Пионерлар ташкилоти асосан 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қамраб олган болалар уюшмаси ҳисобланган. Болалар пионер сафларига қабул қилинганда «Пионер қасамёди»ни қабул қилар, «Пионер ҳар доим тайёр!» шиори эса улар учун жамоа олдидаги масъулият ва маънавий бурч рамзи ҳисобланган. Расмий жиҳатдан пионерлар Комсомол раҳбарлиги остида фаолият юритган бўлса-да, улар алоҳида устав ва ташкилий тузилмага эга бўлган мустақил ташкилот сифатида иш олиб борган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 11. jan.
«ПИОНЕРКА» «Пионерская правда» газетасининг илк сони 1925 йил 6 март куни 20 минг нусхада чоп этилган. Газета пионерлар ташкилоти ва мактаб фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўсиб келаётган авлодни коммунистик мафукура руҳида тарбиялаш, шунингдек болалар онгида дўстлик, ўртоқлик, ўзаро ёрдам, Ватанга муҳаббат, эзгулик ва адолат каби қадриятларни шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Газетани омма орасида кўпинча «Пионерка» деб аташган. 1965 йилда унинг тиражи 7,5 миллион нусхани, 1975 йилда эса 9,5 миллион нусхани ташкил этган. Бу эса «Пионерская правда»ни СССРдаги барча газеталар орасида энг катта тиражга эга нашрга айлантирган. Газета бутун СССР ҳудуди бўйлаб тарқатилган. P.S.: Ҳозирги кунда мамлакатимизда чоп этилаётган бирорта газетанинг сони 40 минг нусхадан ошмайди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 11. jan.
ПИОНЕРЛАР ТАШКИЛОТИ Пионерлар ташкилоти, расмий номи билан айтганда – В.И.Ленин номидаги Бутуниттифоқ пионерлар ташкилоти, 1922 йилда ташкил этилган. У фақат болалар уюшмаси эмас, балки Коммунистик партиянинг ёш авлод онгига мафкуравий таъсир кўрсатиш, уларни комсомол ва кейинчалик партия аъзоси сифатида шакллантириш стратегиясининг бир бўлаги эди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 10. jan.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 10. jan.
Objavljeno 10. jan.
Prezident Shavkat Mirziyoyevning 2025-yildagi faoliyatiga yana bir nazar: respublikamiz hududlariga tashriflar. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Objavljeno 10. jan.
Сиёсатнинг бутун сири қачон ёлғон сўзлаш ва қачон жим туриш пайтини билишдан иборат. Маркиза де Помпадур * * * * * * Вся тайна политики состоит в том, чтобы знать время, когда солгать, и знать время, когда промолчать. Маркиза де Помпадур 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 9. jan.
Objavljeno 9. jan.
👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa