TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 67 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 5. nov.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташрифдан мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг "C5+1" форматидаги саммитида иштирок этилади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 5. nov.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитида нутқ сўзлади. ... Ҳозирги кунда дунёда 300 миллиондан ортиқ мигрантлар ўзга юртларда меҳнат қилмоқда. Афсуски, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Келгуси йили халқаро меҳнат ва миграция ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистонда Мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилишни таклиф этаман. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 5. nov.
Доҳа шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 5. nov.
Бошқалар сизни ҳокимиятга эга деб ўйласа, демак сиз чиндан ҳам ҳокимиятга эгасиз. Уич Фаулер * * * * * * Вы обладаете властью, если другие думают, что вы обладаете властью. Уич Фаулер 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
Objavljeno 4. nov.
Objavljeno 4. nov.
«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йилдаги 2-сони P.S.: “ПОЛИС. Сиёсий тадқиқотлар” журнали 1991 йилдан бери нашр этилади ва йилига 6 марта чиқади. Қарийб чорак аср давомида у сиёсатшунослик ва сиёсий социология соҳасида Россиянинг етакчи илмий ва маданий-маърифий журнали бўлиб келмоқда. Мазкур журнал фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларини олиш учун тақдим этилган диссертацияларнинг асосий илмий натижалари чоп этилиши лозим бўлган етакчи рецензияланадиган илмий журналлар ва нашрлар рўйхатига киритилган. Журнал Scopus (2016 йилдан бошлаб), Web of Science (Emerging Sources Citation Index, Core Collection) (2017 йилдан бошлаб), Web of Science платформасидаги Russian Science Citation Index (RSCI) ҳамда ERIH PLUS рўйхатларига киритилган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 4. nov.
Президентимизнинг 3 ноябрь 2025 йилдаги тегишли фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача муддатга визасиз режим белгиланади. P.S.: Бу қарор Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, мамлакатнинг туристик жозибадорлигини ошириш, инвестициявий муҳитни кенгайтиришга хизмат қилади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 4. nov.
Кеча 3 ноябрь куни Президентимиз амалий ташриф билан Қатар Давлатига ташриф буюрди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 4. nov.
Сиёсатда икки нарса муҳим. Биринчиси пул, иккинчисини эса эслай олмайман. Марк Ханна * * * * * * Есть две вещи, которые важны в политике. Первое - это деньги, а второе я не могу вспомнить Марк Ханна * * * * * * There are two things that are important in politics. The first is money, and I can’t remember the second. Mark Hanna 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 3. nov.
ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИ 2025 йил 15 ноябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Азизов Илдар Рафаелевичнинг 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари” ихтисослиги бўйича “Халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги сиёсий фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади. Илдар Рафаелевич, Сиёсий фанлар академияси Сизга диссертациянгизни муваффақиятли ҳимоя қилишингизда омад тилайди. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 3. nov.
Objavljeno 3. nov.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этиш учун 3-4 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa