TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg13,034Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 69 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 30. okt.

ЮНЕСКОнинг қарори 1949 йилда Парижда Халқаро сиёсий фанлар ассоциацияси – (International Political Science Association – IPSA) ташкил этилган. Унинг асосий мақсадлари сиёсий фанни жаҳон илмий ва маданий ҳамжамияти томонидан муҳим ижтимоий фанлардан бири сифатида тан олинишини таъминлаш ва уни ривожлантиришдан иборат ҳисобланади. Ассоциациянинг ташкил этилиши натижасида сиёсий фанларга академик мақом берилди. 👉🏻@uz_sfa

942 views

Objavljeno 30. okt.

Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида хабар бериш лойиҳаси (ОCCРП) маълумотларига кўра, АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 1986-йил 30-ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

921 views

Objavljeno 30. okt.

ЮНЕСКО ЮНЕСКО – (инг. UNESCO — United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган муассасаларидан бири ҳисобланади. Ташкилот давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 1946 йилда тузилган. Мазкур халқаро ҳукуматлараро ташкилотга Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган ва унинг доирасида кўплаб тадбирларни амалга оширган. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,120 views

Objavljeno 30. okt.

Президентимиз 30-октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади. Тадбирда 200 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлардан юқори даражадаги делегациялар, жумладан, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич, Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини, ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва бошқа фахрий меҳмонлар ҳам иштирок этади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,280 views

Objavljeno 30. okt.

Урушлар инсонларнинг онгида бошланганидек, тинчликни ҳимоя қилиш ҳам инсонларнинг онгида шакллантирилиши лозим. ЮНЕСКО Низоми (1945 йил) 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

885 views

Objavljeno 29. okt.

АМЕРИКА СИЁСИЙ ФАНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ Сиёсий фанларнинг ривожланиши бўйича дунёда АҚШ етакчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, сиёсатшуносларнинг илк профессионал ташкилоти ҳам айнан шу мамлакатда ташкил этилган. Америка сиёсий фанлар ассоциацияси – (АСФА) – (American Political Science Association – APSA) – АҚШ сиёсатшуносларининг профессионал уюшмасидир. 1903 йилда ташкил этилган бу Ассоциация икки йил олдин ўзининг 120 йиллигини нишонлади. Ҳозирда у қарийб 300 га яқин минтақавий бўлинмаларга бирлашган, 20 мингдан ортиқ индивидуал аъзолар — профессионал сиёсатшуносларни ўз ичига қамраб олган. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻@uz_sfa

995 views

Objavljeno 29. okt.

ЖАМИЯТ МАНФААТЛАРИ (public interests, интересы общества) – жамият аъзоларининг англанилган/англаб етилган умумий, коллектив эҳтиёжлари. Ушбу гуруҳ манфаатлар, авваламбор, жамият фаровонлиги, барқарорлиги ҳамда изчил ривожланиши билан боғлиқ эҳтиёжлар ҳисобланади. Миллий хавфсизликка оид концептуал ҳужжатларда жамият манфаатлари ҳаётий муҳим миллий манфаатларни ташкил этиб, жамиятнинг миллий-маънавий қадриятлари ва моддий бойликлари тарзида ифодаланади. Жамиятнинг ҳаётий муҳим манфаатлари: миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш; аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва онгини шакллантириш ҳамда сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш; миллатнинг маънавий тикланишини ҳамда миллий ўзлигини англашнинг ўсиб боришини таъминлаш; жамиятнинг интеллектуал, маърифий ва маданий салоҳиятини ривожлантириш ва бошқалардан иборат. Ушбу манфаатларни амалга ошириш ва жамият тараққиётига ғов бўлиб турган шарт-шароитлар, жараёнлар ва омиллар жамият хавфсизлигига хавф ва таҳдид сифатида кўрилади. Хусусан, муайян халқнинг тарихи, тили, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни емириш мақсадини кўзлаган фаолият шулар жумласидандир. Сиёсий реализм вакиллари “миллий манфаат” ва “жамият манфаатлари” тушунчаларини бир-биридан фарқлаб, жамият манфаатларини ички давлат муносабатларига хос ҳодиса деб тавсифлайдилар. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

824 views

Objavljeno 29. okt.

Сиёсий таълимотлар тарихи – узоқ тарихий давр оралиғида пайдо бўлган, тармоқлараро гуманитар ўқув фани бўлиб, сиёсатнинг ҳодиса сифатида вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганадиган назарий билимларнинг йиғиндиси ҳисобланади. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

1,020 views

Objavljeno 29. okt.

28 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични кутиб олиш маросими ўтказилди. 👉🏻@uz_sfa

828 views

Objavljeno 29. okt.

Сиёсатга олов каби муносабатда бўлиш керак: жуда яқин келма – куйиб қоласан, жуда узоқлашма – музлаб қоласан. Антисфен * * * * * * С политикой следует обращаться как с огнем: не подходить слишком близко, чтобы не обжечься, и не очень удаляться, чтобы не замерзнуть. Антисфен 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

2,290 views

Objavljeno 28. okt.

68 ЁШЛИ АЁЛ ИРЛАНДИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ирландияда мамлакатнинг 10-президентини сайлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Сайловларида сўл сиёсий қарашларга эга бўлган мустақил номзод 68 ёшли Кетрин Коннолли 63,4 % овозини тўплаб ғалабани қўлга киритди. 25 октябрь куни Дублин қалъасида сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг, Коннолли аввал ирландча гэль тилида, кейин эса инглиз тилида нутқ сўзлади. Янги президент Кетрин Коннолли 11 ноябрь куни амалдаги давлат раҳбари Майкл Хиггинснинг ўрнини эгаллайди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

909 views

Objavljeno 28. okt.

1,020 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6768697071•••75•••80•••8485