Recent posts
Page 3 of 83 · 993 posts
Posted Mar 29
Интернетда тарқалган, Ислом ва Шимолий Кавказдаги вазиятга бағишланган тренинг видеосида Александр Дугин Россия мусулмонларини бўлиб ташлаш ва улар яшайдиган ҳудудларни самаралироқ назорат қилиш бўйича маслаҳатлар беради (видеони ФСБ ходимлари учун дейишмоқда, аммо бу аниқ маълумот эмас): “Прагматик нуқтаи назардан, бу ҳудуд устидан назоратни сақлаб қолиш ва Россиянинг бу назоратини мустаҳкамлаш учун бизга тасаввуф ва этномифологияни ривожлантириш, маҳаллий халқларнинг этник анъаналарига қайтиш жуда фойдалидир. Бу уларнинг ўзаро тарқоқлигини кучайтиради, мураккаб мозаик тузилишини янада чуқурлаштиради ва ягона бир кучга айланишига йўл қўймайди”.
Posted Mar 29
Аёлларни олий таълимда ўқитиш ҳам ҳалиги аёлларнинг фаразий статусини ошириб юборади. Бунга турли кинофильмлар ҳам сабабчи эди — "50 оттенков" каби кинофильмлар оддий аёлларга сени миллиардер кутиб ўтирибди, деган фикрни уқтирди. Замонавий олий таълим бу бир индоктринация эди, иллюзиялар дўкони эди, энди эса аёлларни ёппасига ўқитиш уларнинг гипергамик фильтрларини ҳам бузиб ташлайди, уларга мос эркаклар сонини камайтириб юборади. Замонамизда эркак ва аёллар аралашиб юриши ортиб бориши, аёллар ишлаши ҳам оила муҳитига салбий таъсир қилаверади, стрессни кучайтириб бораверади. Психолог айтаяпти, хотинингиз келиб уйда жанжал қилишига сабаб, ишхонасидаги стрессдир. Лекин уйга қайтиб, сизга босим ўтказишига, ғалва қилишига йўл қўя олмайсиз, унда сизга бўлган ҳурмати йўқолади, юқорида айтганимиздек, аёл фақат ўзидан юқори шахслар билан яшай олади, — демак, аёлингизга ўз-ўзидан ишхонадиги стресс ва жаҳл чиққанини уйда эркакка сочиб ҳувуридан чиқишига рухсат ҳам бера олмайсиз. Хуллас, бу ўта мураккаб ва осон ечими бўлмаган мавзулар — капитализм оилада ҳамма арзимаган ойликка ишлашга мажбур қилиб қўйди, масалан. Ҳамма қарзга кириб кетди, кредитини тўлаши керак ва ҳоказо. Бунинг устида ҳалиги рақобат юзалари ҳам фарқли, аёлларда биологик конкуренция бўлса, эркакларда ижтимоий. Қайси бири кучлилигини билиб турибсиз. Ва бундай аралашиш ижтимоий институтларнинг зарарига ишлайди, уларнинг кучсизланишига олиб келаверади. #h
Hashtags
Posted Mar 29
Гендер тенглиги мавзусига қайтадиган бўлсак, бунинг энг катта салбий оқибатларидан бири, аёллар ўзларини эркакларга тенг кўришни бошлашида. Аёл киши ўзига тенг ёки ўзидан паст статусга эга эркак билан яшаб фарзанд кўра олмайди. Яшаши мумкин, яъни жинсий маънода, эркакнинг ресурсларидан ҳам фойдаланаверади, лекин бу фарзанд кўришгача етиб бормайди — аёл қайсидир эркакдан туғиши учун, гап бу ерда ўзи хоҳлаб туғиши ҳақида кетаяпти, — ўша эркакни ўзидан юқори кўриши керак бўлади. Гендер тенглиги остида эса эркак-аёл тенг, деган дастур уқтирилади. Бу эса нафақат аёлларнинг биологик дастурларини, балки эркакларнинг ҳам фикрлашини бузади. Эркакка субдоминант аёл керак ўз навбатида. Яъни, тенглик тушунчаси аёллардаги гипергамик муносабатларнинг олдини олади. Гендер тенглигининг бошқа салбий тарафлари ҳам талайгина. Биринчидан, ушбу яхги ихтиро қилинган фикрий қатлам билан бошқа ҳақиқий тушунчалар ёпилади. Бунга мисоллар кўп: Библия деганда нима тушунилади? Уни амалиётга киритиб, Таврот билан Инжилни тўсишди. Ëки "сиёсий миллат" орқали охирги икки аср одамларни бошқаришди, аслида бу ҳам бир хаёлий конструкт эди. Яъни, жинслар учта эди, Талмуддаги 6-7 жинс ҳам ушбу учта жинснинг варианти эди. Лекин ҳозирда гендерлар сони 70-90 бўлиб кетди. Яна бир кўзланган мақсад, бу "gender fluidity" тушунчаси, яъни гендер оқувчанлиги/ўзгарувчанлиги. Гўёки инсон гендерини ўзи хоҳиши билан ўзгартира олишида. Ва 2010 йилдан бошлаб АҚШ тиббий суғурта тизими болаларнинг жисини ўзгартириш бўйича операцияларини қоплайдиган бўлди. Энди ёш бола жинсини ўзгартиришни истаса, ота-онасининг розилигисиз унга тиббий муолажа қилиш имкони пайдо бўлди, ҳаражатларини суғурта кўтаради. Мана сизга яна битта бизнес ғоя. Лекин бу ўта оғир тиббий муолажа ёки кимёвий терапиянинг салбий натижалари 8-10 ёш бола ёки қиз тушуна оладими? Ва бунга қарши чиққан ота-она жазоланади, ҳибсга олинади ва ҳоказо. Албатта, охирги 20 йил давомида гендер тушунчаси, гендер бу ҳиссиёт эканлиги, биологияга алоқаси йўқлиги, инсон ўзи танлаши мумкинлиги ва бошқа асосий тамойиллар жамиятга, болалар боғчаси ва мактабларга киритилиб борилди-ки, ёшлар жинсини осонликча ўзгартириш мумкинлигига ишонишди. Албатта, гендер тушунчаси бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатади. Устига устак замонавий постмодерн дунё туғилиши учун талайгина бошқа деструктив ҳодисалар рўй бераяпти, бу эса ўз навбатида инсонлар онгига, психикасига ўта оғир юк бўлиб тушаяпти. Шунинг учун ҳам жамиятимизда турли психологик-психиатрик девиациялар содир бўлаяпти: одамлар примитивлашаяпти, ақли нокас даражага тушиб қолаяпти, адекватлигини йўқатаяпти, психологияда бундай инсон онгининг ортга чекинишини "регрессия", деб аталар экан. Бундай регрессив тенденцияларга мисол жамиятнинг шизоидлигининг ошиб бориши (шизофрениянинг дастлабки кўриниши инсон ўзининг қилмишларининг оқибатлари ҳақида ўйлай олмаслиги), инфантилизация, яъни ўзини ёш болалардек тутиши ва ҳоказолар. Албатта, бундай босим аёлларнинг ҳам ўз навбатида турли хатолар қилишига олиб келаверади. Масалан, ажрашишлар нима учун ошиб бораверади? Сабаблар кўп, — ажрашса ҳам яшаб кета олади, ижтимоий босим бир мунча пасайган ва бошқалар. Ва яна бир сабаби, аёллар табиатан муаммоларга сезгирроқ бўлишида. Шу сабабли ҳозирда ажрашишларнинг 70 фоизини аёллар келтириб чиқаради (ўқиган аёллар 90 фоизини). Бироқ, аёллар эркакларга нисбатан невротикроқ ҳам, бу дегани сохта муаммолари билан ҳақиқий муаммоларни адаштиришида, ажрата олмаслигида. Яъни, ўша 70 фоиз ажримлар сабабларининг қанчаси ўринли эди, ўша аёл хаёлидаги муммо қанчалик ҳақиқий эди? Ажрашишга асос борми эди? Шунинг учун ўзи аёл киши ўз хоҳиши билан ажрашиб кетиши яхши эмас, бошқа қандайдир эркак буни назорат қилиши лозим бўлади.
Posted Mar 27
Элита биз ўйлаганчалик қудратли эмас: воқелик — бу жамоавий галлюцинация Бугунги дунёда юз бераётган зиддиятлар, иқтисодий инқирозлар ва сиёсий ўйинлар замирида нима ётибди? Машҳур «Ғор ҳақидаги тамсили» (аллегорияси) орқали замонавий дунё тузилишини тушунтириб беришга ҳаракат қилайлик. Биз англайдиган реаллик аслида «жамоавий галлюцинация» бўлиб, у элита томонидан бошқарилади. 1. Платон ғори ва замонавий дунё Инсониятни ғор ичида занжирбанд қилинган маҳбусларга ўхшатса бўлади. Улар фақат рўпарадаги деворни кўришади. Уларнинг ортида олов ёниб туради ва кимлардир турли қўғирчоқларни ўйнатиб, деворга соя туширади. Маҳбуслар бу сояларни ҳақиқий деб ўйлашади, уларга ном беришади ва шу соялар асосида ўз дунёқарашларини шакллантиришади. Аслида эса, бизнинг реаллигимиз ҳам шундай: бу бизнинг онгимиз ва тасаввуримиз маҳсулидир. Бойлик — бу бизнинг бирор нарсага қаратган диққат-эътиборимиздир. Масалан, агар сиз бор меҳрингиз ва диққатингиз билан гўзал кўза ясасангиз, у бозорда қиммат баҳоланади. Пул эса инсон онги ва энергиясини ўзида сақловчи ва кўчирувчи восита холос. 2. Бошқарув механизми: Пул ва сунъий интеллект Тарихан элита инсон онгини бошқариш ва бойликни йиғиш учун турли механизмлардан фойдаланган: Дин ва архитектура: Пирамидалар ёки ибодатхоналар одамлар диққатини бир нуқтага жамлашга хизмат қилган. Ҳикоялар: Гомернинг асарлари ёки Муқаддас китоблар жамиятни бирлаштирувчи ғояларни берган. АҚШ доллари: Бугунги кунда бойликни тортиб олиш ва сақлашнинг асосий воситаси. Сунъий интеллект: Келажакда долларнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган янги куч. Ҳозирда эски дунё тартиботи (доллар) ва янги тартибот (сунъий интеллект) ўртасида инсоният онги учун катта жанг кетмоқда. 3. Элитанинг «сеҳри» нимада? Кўпчилик элитани чексиз армия ёки сеҳрли кучга эга деб ўйлайди. Лекин уларнинг кучи фақат алдов ва манипуляцияга асосланган. Агар ғордаги бир киши занжирлар аслида арқон эканини англаб, уларни ечиб ташласа ва ташқарига чиқса, элита уни тўхтата олмайди. Уларнинг бор кучи — бизнинг уларнинг қудратига бўлган ишончимизда. 4. Глобал иқтисодий ўйин Дунё иерархик тузилишга эга: Ресурслар: Россия ва Яқин Шарқ (энг арзон қатлам). Ишлаб чиқариш: Хитой. Билим иқтисодиёти: Европа ва «Беш кўз» мамлакатлари (Англосфера). Молиявий марказ: АҚШ. Бу тизим АҚШ доллари орқали дунё бойликларини марказга йўналтириш учун қурилган. Агар бирор давлат (масалан, Эрон ёки Шимолий Корея) бу ўйин қоидаларига бўйсунмаса, у тизимдан чиқариб ташланади. 5. Онгни заҳарлаш воситалари Одамлар бу тизимни адолатли деб ҳисоблашлари учун учта асосий восита қўлланилади: Таълим: Университетлар билим беришдан кўра кўпроқ тизимга мослаштириш ва «мияни ювиш» билан шуғулланади. Оммавий ахборот воситалари: CNN, BBC ва бошқалар воқеаларни тизим манфаатига мослаб тақдим этади. Маданият: Голливуд ва кўнгилочар кўрсатувлар орқали муайян қадриятлар сингдирилади. Хулоса Энг ачинарлиси, агар кимдир ғордан чиқиб, ҳақиқатни айтса — занжирлар сохта эканини билдирса — элита эмас, балки ўша ғордаги бошқа «маҳбуслар» уни йўқ қилишга ҳаракат қилишади. Чунки одамлар ўзларининг қулай хаёлий дунёсига (иллюзиясига) қаттиқ боғланиб қолишган. Хуллас, дунё биз ўйлаганчалик мураккаб эмас, агар биз унинг тузилишини англаб етсак, элитанинг кучи ўз-ўзидан йўқолади.
Posted Mar 23
Ҳаётингизни 24 соат ичида янгиланг: «Катта тозалаш» қўлланмаси Биз инсон сифатида кераксиз нарсаларни йиғишга мойилмиз. Лекин ҳар бир эски буюм, эскирган фикр ёки заҳарли муносабат бизнинг энергиямиздан бир бўлакни эгаллаб олади. Агар бирор нарса сизни олдинга бошламаётган бўлса, демак у сизни орқага тортяпти — ортиқча нарса бизни секинлаштиради! Қуйида ҳаётингизни 24 соат ичида бутунлай ўзгартиришга ёрдам берадиган «Буюк Тозалаш» босқичлари келтирилган. 1-босқич: Жисмоний муҳитни тозалаш Энг аввало, кўзга кўринадиган нарсалардан бошланг. Уйингиздаги ҳар бир хонага киринг, ҳар бир буюмни қўлингизга олиб, ўзингизга савол беринг: «Бу менга хизмат қиляптими?» Агар жавоб «йўқ» бўлса, уни ташлаб юборинг, совға қилинг ёки сотинг. Шкафларингиз, ошхона, иш столи, ётоқхона, гараж ва ҳатто машинангизни ҳам кўздан кечиринг. Қоида оддий: агар бу нарса келажакдаги мақсадларингизга мос келмаса, ундан воз кечинг. 2-босқич: Рақамли маконни тартибга солиш Биз вақтимизнинг катта қисмини телефон ва компьютерда ўтказамиз. Бу жой ҳам тозаликка муҳтож. Ижтимоий тармоқлар: Сизга илҳом бермайдиган, фақат драма ёки салбий ҳиссиёт уйғотадиган аккаунтлардан чиқиб кетинг (unfollow). Билдиришномалар (Notifications): Фақат энг муҳимларини қолдириб, қолган барча товушли билдиришномаларни ўчириб қўйинг. Диққатингизни бўлишига йўл қўйманг. Файллар ва иловалар: Ишлатмайдиган иловаларингизни ўчиринг, эски хатлар ва кераксиз файллардан компьютер хотирасини тозаланг. 3-босқич: Истеъмол ва молия Нимани истеъмол қилаётганингиз ҳам руҳиятингизга, ҳам ҳамёнингизга таъсир қилади. Озиқ-овқат: Ошхонангиздаги муддати ўтган ёки соғлиғингизга зарарли бўлган маҳсулотларни ташлаб юборинг. Табиий ва тоза овқатланишга ўтинг. Телевидение ва контент: Кўраётган кўрсатувларингизни таҳлил қилинг. Агар улар фақат жанжал ва салбийликдан иборат бўлса, уларни кўришни тўхтатинг. Обуналар: Сиз ишлатмайдиган, лекин ҳар ой картасидан пул ечиб олинадиган барча хизмат ва иловаларни бекор қилинг. Молиявий исрофгарчиликка чек қўйинг. 4-босқич: Руҳий ва ҳиссий юклардан халос бўлиш Жисмоний тозалашдан сўнг, ички дунёга назар солинг. Сизни тўхтатиб турган қўрқув ва ишончлар борми? «Мен етарлича яхши эмасман», «Менда ўхшамайди» каби чеклаб қўювчи фикрларни қоғозга ёзинг. Бу рўйхатни рамзий маънода ёқиб юборинг ва уларнинг ўрнига ўзингизга куч берадиган янги ғояларни қабул қилинг. Ўзингизга қўйган турли «ёрлиқлардан» (масалан, «мен шундай одамман», «менинг феълим шунақа») воз кечинг. Сиз ҳар сонияда янгиланиш имконига эгасиз. 5-босқич: Одатлар ва стандартларни янгилаш Сизнинг ҳаётингиз одатларингиз мевасидир. Сизни бир жойда ушлаб турган одатларни аниқланг (кеч ётиш, вақтни беҳуда сарфлаш ва ҳ.к.). Ўз стандартларингизни кўтаринг. Стандарт — бу сиз муроса қилмайдиган қатъий қоидангиздир. Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, интизом сиз учун одат эмас, балки стандарт бўлиши керак. 6-босқич: Муносабатларни саралаш Ҳамма ҳам сизнинг ҳаётингизнинг янги бобига лойиқ эмас. Энергиянгизни сўриб оладиган, фақат шикоят қиладиган ёки сизни пастга тортадиган одамлардан узоқлашинг. Бу учун жанжал қилиш шарт эмас, шунчаки уларга ажратадиган вақтингиз ва эътиборингизни камайтиринг. Атрофингизни сизни қўллаб-қувватлайдиган ва ўсишингизга ёрдам берадиган инсонлар билан тўлдиринг. Бу 24 соатлик «Буюк Тозалаш» сизга енгиллик ва аниқлик беради. Ортиқча юклардан халос бўлганингиздан сўнг, мақсадларингиз сари тезроқ ҳаракат қила бошлайсиз. Бу шунчаки тозалаш эмас, бу — янги ҳаёт учун жой очишдир. Бугун бошланг ва фарқни ҳис қилинг!
Posted Mar 22
Posted Mar 20
1147 йилда, Иккинчи салиб юриши вақтида, Англия, Германия ва Фландриядан келган салибчилар флоти Лиссабонга етиб келди ва Португалия қироли Афонсу I га ёрдам беришга келишиб олди. Аслида уларнинг аксарияти Муқаддас Ерга йўл олган эди, бироқ Лиссабонга қарши юриш масаласи йўл-йўлакай келишиб олинди. Бир неча ойлик қамалдан сўнг шаҳар таслим бўлди. Ўша давр йилномаларида қамал оқибатидаги зўравонликлар тасвирланади: мусулмон ҳимоячилар ўлдирилган, тинч аҳолининг бир қисми ҳам жабр кўрган, шаҳар талон-торож қилинган, бош масжид черковга айлантирилган ва тирик қолган кўплаб мусулмонлар қул қилиб олиб кетилган. Салибчилар учун бу ғалаба эди. Лиссабоннинг мусулмон аҳолиси учун эса бу VIII асрга бориб тақаладиган бир неча асрлик мусулмон ҳукмронлиги давомида шаклланган жамиятнинг барбод бўлишини англатарди. Шу билан бирга, баъзи кескин тасвирлар содир бўлган воқеаларни соддалаштириб кўрсатади. Ўзгариш бир зумда юз бермаган — кўпчилик қочиб кетган ёки қул қилинган бўлса-да, баъзилари янги насроний ҳукмронлиги остида яшашда давом этган. Оммавий қирғинлар ҳақидаги маълумотлар тафсилотлари бир-биридан фарқ қилади. * * * In 1147, during the Second Crusade, a fleet of crusaders from England, Germany, and Flanders arrived at Lisbon and agreed to assist King Afonso I of Portugal. Most of them were originally en route to the Holy Land, but the campaign against Lisbon was negotiated along the way. After months of siege, the city fell. Contemporary accounts describe violence in the aftermath: Muslim defenders were killed, parts of the civilian population also suffered, the city was looted, the main mosque was converted into a church, and many surviving Muslims were taken into slavery. For the crusaders, it was a victory. For Lisbon’s Muslim population, it marked the collapse of a society that had developed over several centuries of Muslim rule, dating back to the 8th century. At the same time, some of the more dramatic portrayals simplify what happened. The transition was not entirely instantaneous—while many fled or were enslaved, others remained under new Christian rule. Accounts of mass killings vary in detail and may reflect the biases of medieval chroniclers. What is clear, however, is that the fall of Lisbon was a violent turning point within the broader Reconquista, with lasting consequences for the city and its people.
Posted Mar 16
Адам Каролла "гинофашизм" (аёллар ҳукмронлиги ёки аёлларча бошқарув услуби) тушунчаси ва унинг жамиятга таъсири ҳақида сўз юритади. Унинг асосий фикрлари қуйидагилардан иборат: Эркак ва аёл тафаккури орасидаги фарқ: Каролла эркаклар мияси аниқ ҳаракат ва натижага, аёллар мияси эса кўпроқ жараён ва муҳокамаларга йўналтирилганини таъкидлайди. Унинг фикрича, аёллар муаммони шунчаки муҳокама қилишнинг ўзидан қониқиш ҳосил қилади, эркаклар эса аниқ иш бажарилмаса, бундан норози бўлади. Бошқарувдаги муаммолар: Муаллиф Лос-Анжелесдаги вазиятни мисол қилиб келтиради. Шаҳар бошқарувида аёллар кўп бўлишига қарамай, уйсизлик каби муаммолар ҳал этилмаяпти, балки фақат чексиз мажлислар ва янги гуруҳлар тузиш билан чекланиб қолинмоқда. Пандемия давридаги чекловлар: Видеода COVID-19 давридаги қаттиқ карантин чоралари ва мактабларнинг ёпилиши танқид қилинади. Каролла буни хавфга нисбатан "аёлларча" ҳаддан ташқари эҳтиёткор ёндашувнинг натижаси деб ҳисоблайди. Сиёсий раҳбарларнинг ёндашуви: У нафақат аёл раҳбарларни, балки айрим эркак сиёсатчиларни ҳам (масалан, Жастин Трюдо ва Гэвин Ньюсом) аёллар каби фикрлаш ва "аёлларча" бошқарув услубини қўллашда айблайди. Мувозанатнинг муҳимлиги: Якунда Каролла жамиятда эркак ва аёл қарашлари ўртасида соғлом мувозанат бўлиши шартлигини, бошқарув тизими фақат бир томонга оғиб кетиши жамиятнинг таназзулига олиб келишини таъкидлайди. https://www.youtube.com/watch?v=4zfg3iqNnrI#h
Hashtags
Posted Mar 14
https://www.youtube.com/watch?v=1WogWbaElbY
Posted Mar 12
Posted Mar 9
https://www.youtube.com/watch?v=2PyvZZ_HT3U
Posted Mar 9
Бизнинг мамлакатларда гўзал бўлиб туғилган, лекин бой оилада бўлмаган ҳар бир аёл даҳшатли танлов олдида қолади. Бир томондан — чекка бир қишлоқ (Зажопинск) ва умрининг охиригача «Пятёрочка»да 40 минг рубль ойликка кассир бўлиб ишлаш истиқболи. Иккинчи томондан — генетик лотереяда омадинг келган, қоматинг келишган, юзинг чиройли ва мана, Инстаграм сени олис ва сирли Дубайдаги яхтада дам олишингни ваъда қилмоқда, ёнингда ёш ва келишган шаҳзода, танишинг эса тўсатдан «кетдик, зўр дам оламиз!» деб ёзиб қолди. Ким «Пятёрочка» ва чекка қишлоқни танлайди? Гап фақат ўзига жалб қиладиган пул ва ҳашамда ҳам эмас. Гап ижтимоий мақомда. «Бой ва муваффақиятлилар дунёси»га кириб, қиз бошқаларнинг муваффақиятига «лайк» босадиганлардан эмас, балки ЎЗИНИНГ муваффақиятини ижтимоий тармоқларга жойлайдиганлар сафига ўтади. Энг кучли натижа — ижтимоий мақом: энди мен ҳавас қиладиган эмас, менга ҳавас қилинадиган одамман. Ва у катта вилладаги бассейн олдида шундай ҳашамат билан тушган суратнинг атиги уч метр нарисида, боягина уни ётоқда қийнаган қорни чиққан бой эркак ётганининг аҳамияти йўқ. Инстаграмдаги бундай «лухари» кадрларнинг четида нималар қолиб кетиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мен буни жонли кўрганман. Бунинг ҳаммаси учун пул тўлайдиган эркакларнинг гавдаси доим камера объективидан ташқарида қолади — «папикларни» суратга олиш мумкин эмас. Албатта, учинчи йўл ҳам бор — ўша феминизм гапирадиган ўз-ўзини ривожлантириш, кучли шахс бўлиш. Лекин кафолатсиз, бир умрлик оғир йўл ва ҳашамдор «текинхўрлик» ўртасида одамларнинг неча фоизи қайси қарорни қабул қилишини ҳаммамиз тушунамиз. Жозибадор алдов аста-секин бутун халқларни ахлоқан бузади. Сиз қизлар ва ёш аёлларни у ёки бу турдаги фоҳишабозликка жалб қилиш конвейерининг миқёсини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Бу бутун МДҲ давлатларини қамраб олган ҳақиқий империя бўлиб, унга эркаклар раҳбарлик қилади, лекин унда юз минглаб аёллар ўз ихтиёри билан меҳнат қилишади. Улар янги сумкача учун ўз дугоналарини Дубайдаги навбатдаги «криптомиллионер»нинг тагига бемалол ётқизиб беришади. Хуллас, талаб таклифни туғдиради. Наркотикка бўлган талаб наркосавдони туғдиради. Болалар органларига бўлган талаб уларнинг савдосини, қулларга талаб қулдорликни, фоҳишабозликка талаб эса фоҳишаларни туғдиради. Лекин бу ҳеч кимни масъулиятдан озод қилмайди. Ҳар қандай битимнинг иккита иштирокчиси бор. Талаб пайдо бўлгани бу албатта таклиф билан жавоб бериш керак дегани эмас. Сиз шунчаки иштирок этмаслигингиз мумкин. Ёмонликда иштирок этмаслик — бу жуда муҳим тамойил. Агар сизга ахлоқсиз ифлосликни таклиф қилишса ва сиз бунга рози бўлсангиз — чунки хоҳлаяпсиз, чунки жуда керак, чунки ҳаёт оғир ва ҳоказо — ўзингизга ва атрофдагиларга «менинг бошқа чорам йўқ эди» деб ёлғон гапирманг. Сизда чора бор эди. Шунчаки у қийин эди ва ирода ҳамда характер талаб қиларди. Буниси эса жозибали, осон ва ёқимли туюлди. Бу сизнинг масъулиятингиз. Сотувчиники билан бир хил, мутлақо бир хил. Сиз бу ифлосликка шериксиз. Агар фоҳишабозлик билан шуғулланаётган бўлсангиз — талаб, албатта, эркаклардан, лекин таклиф сиздан. 8 март байрами билан, азиз аёллар, ҳаётингиз шундай бўлсинки, қимматбаҳо сумка ёки яхтадаги коктейль учун ўзингизни сотиш ёки сотмаслик ҳақида ҳеч қачон ўйлашга мажбур бўлманг. — Валентин Батура