TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach13,504Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 4 of 83 · 993 posts

Posted Mar 9

Бунинг учун аёл таналари қаердандир конвейер каби келиб туриши керак, кимдир уларни тўхтовсиз етказиб бериши лозим. Айнан шунинг учун аста-секин «ўйнаш» (содержанка) ҳаётини тарғиб қилувчи машина қурилди — аёллар бунга худди оловга ўзини урган капалаклардек учиб келишлари, муҳитга кириб қолишлари ва ўзларини сотишни бошлашлари учун. Эркакларга эса фақат тайёридан танлаш қолади. Ва бу машина даҳшатли миқёсларгача кенгайиб кетди. Аниқ мисол билан айтганда. Дубайда (бу албатта Дубай бўлиши шарт эмас, шунчаки бугунги кунда энг кўп учрайдиган сценарий шу) бой эркак бор ва унга кўпроқ «гўшт» керак. Унинг атрофида доим ўзганинг пулига ва «гламур ҳаёт»га интилувчи аёллар бўлади. У бу аёлларга айтади: «Зўр дугоналарингдан олиб кел». Бир томондан, уларга рақобат керак эмас. Иккинчи томондан — улар бу илтимос эмас, буйруқ эканлигини жуда яхши тушунишади. Агар у янгисини олиб келмаса — тез орада даврадан чиқиб кетади, унинг ўрнини эса бундай илтимосларни тўғри тушунадиганлар эгаллайди. У аёл ўз дугоналари билан, чиройли ва молиявий аҳволи барқарор бўлмаган ҳамма билан боғланади. Ва уларга айтади: «Дўстим Дубайда базм ташкил қиляпти, яхта бўлади, бой ва келишган эркаклар бўлади, вақтимизни зўр ўтказамиз. Чипта ва меҳмонхона биз учун тўлаб берилади, боришни хоҳлайсанми?». Йўқ, фоҳишабозлик ҳақида очиқча гап кетмайди. Аксинча — бу доим беозор дўстона тадбир, вақтни чоғ ўтказиш, Дубайда маза қилиш сифатида тақдим этилади. «Бундай бахтнинг баҳоси нима бўлади?» деган савол, албатта, кўпчиликнинг хаёлига келади. Лекин бу савол четга сурилади. Биринчидан, таклиф жуда жозибали. Иккинчидан, ҳаммаси «тўғри», имкон қадар пардаланган ҳолда етказилади: «Сен тушунмайсан — бу бошқа нарса». Барча урғу «вақтни зўр ўтказиш ва сендан ҳеч нарса талаб қилинмайди» деган гапга қаратилади. Фоҳишабозликнинг у ёки бу шаклига (кимнинг омади қандай келишига қараб) босим ва жалб қилиш кейинроқ, қурбон муҳитга кириб қолганида ва орқага қайтиш қийин бўлган жойда содир бўлади. Барча МДҲ давлатларидаги конвенционал гўзал аёллар ўз ҳаётлари давомида кўп марта шундай таклифларни оладилар. Мамлакатларимиздаги барча гўзал аёллар бутун умри давомида «янги гўшт» овчиларининг қамалида бўладилар. Бир томондан, уларга барча ижтимоий тармоқлардан, биринчи навбатда Инстаграмдан гламур ҳаёт тарзининг кучли тарғиботи таъсир қилади. Менинг анчадан бери бир тамойилим бор: агар аёл киши Инстаграмга қаттиқ боғланиб қолган бўлса ва унинг обуналари ичида кўплаб «содержанкалар» ҳамда ташқи кўринишини сотадиган аёллар бўлса — у билан ҳеч қандай иш қилиб бўлмайди. Чунки у шу ҳаёт тарзини орзу қилади, мен учун бу муҳим кўрсаткич. Иккинчи томондан, уларга доимий равишда тасодифан учраган эркаклар (модель бўлишни хоҳлайсанми? суратга тушгинг келадими?) ва фоҳишабозлик тармоғига аллақачон кириб кетган ва доим «янги ов» қидирадиган ўз танишлари ҳамда дугоналари таъсир ўтказади. Бундан фақат ҳаёти аллақачон изига тушган саноқли аёлларгина ҳимояланган, агентлар буни кўришади ва уларга кўп ҳам тегишмайди, гарчи уларда ҳам уринишлар бўлиб турса-да. Ўтган йили бир тўйда бўлдим, у ерда деярли фақат аёллар давраси эди — гўзал ёки жозибали ёш аёллар. Ҳамма ичиб, бўшашганидан кейин бир пайт эскорт ва Дубай ҳақида гап очилди. Ҳамма иштирокчилар ҳеч бўлмаса бир марта шундай ғояни ўйлаб кўрганларини тан олишди: «Нима бўпти, шунга шунчами?». Иккита қиз эса ҳеч қандай тортинчоқликсиз ҳаётларида шундай давр бўлганини ва бу «қизиқ» бўлганини айтиб беришди. Бу шунчаки тасодифий давра эди, бу соҳадан анча йироқ одамлар — у ерда асосан эзотериклар ва шунга ўхшашлар эди.

777 views

Posted Mar 9

Яқиндаги фоҳишабозлик ҳақидаги постга қўшимча сифатида. Ваъдани бажариш керак. Албатта, изоҳларда «вотебаутизм» билан шуғулланганлар — масъулиятни майдоннинг нариги томонига ағдарганлар ҳам бўлди. «Ана, уларда ҳам шунақа, бунинг ҳаммаси талаб, талаб таклифни туғдиради!» дейишди. Тўғри, айнан шу ҳақда бугун ёзаман. Охирида эса «ҳаммасига шу лаънати, тўймас эркаклар айбдор» деган тезис ҳақида нима деб ўйлашимни айтаман. Шундай бўлдики, мен ушбу соҳанинг ичида бўлган ва бу маҳзун тизимнинг «озуқа занжири» юқорисида турган баъзи инсонлар билан шахсан танишман (интернетда ўқимаганман, «дўстимнинг таниши айтмаган», онамнинг дугонасини ўғли эмас — шахсан танишман). Афсуски, кўп нарсани ичкаридан биламан. Хўш, аёлларга қаратилган тарғиботлар ичида энг кучлиси, ҳатто феминистик «кучли ва мустақил аёл» тарғиботидан ҳам ўтиб тушадиган фоҳишабозликнинг Инстаграм-империяси қаердан илдиз олган? Илгари дунё шундай қурилган эдики, ҳар бир жонзотнинг ўз жуфти бор эди. Жамият фундаментал сабабларга кўра, биринчи навбатда дин туфайли шундай шаклланганди. Албатта, бой ва нуфузли эркаклар бу қоидадан мустасно эди — расман уларнинг ҳам битта хотини бўлган (ҳарамга эга ислом ҳукмдорларини ҳисобга олмаганда), лекин уларнинг маъшуқалари, жориялари ва фавориткалари бўлган ва буни ҳамма тушунган. Аммо уларнинг сайёра аҳолисига нисбатан фоизи жуда паст эди. Аҳолининг 99.9 фоизи «ё ёлғиз, ёки 1 аёл + 1 эркак» тамойили асосида яшаган. Никоҳ институти маҳкам ўрнатилган ва черков ҳамда давлат томонидан қаттиқ назорат қилинган. Замонавий дунё эркакларни ҳам, аёлларни ҳам эркинликка чиқарди, ресурс ва нуфузга эга эркаклар қатлами кескин ошди (камида ўрта синф пайдо бўлди ва кенгайди), аёллар эса эмансипацияга (озодликка) эришдилар. Натижада даҳшатли номутаносиблик юзага келди. Энг ресурсли 15% эркаклар чексиз миқдордаги гўзал ва сексуал аёлларга эга бўлишни исташади ва бозорни бошқара оладилар. Ўз навбатида, энг гўзал 15% аёллар чексиз миқдордаги эркаклардан эътибор ва ресурслар олишни исташади ва улар ҳам бозорни бошқара оладилар. Йўқ, «аёл киши табиатан фақат битта эркакни хоҳлайди» деган эскирган аргумент билан келманг. Реал социология шуни кўрсатадики, аёл киши гипотетик жиҳатдан шуни хоҳлайди, лекин бу фақат «ўша ягонасини» учратганда содир бўлади. Унгача эса — йигирмата бой ва келишган мухлис уни тўлиқ қониқтиради. Натижада, 15 фоизнинг 15 фоиз билан «ўзаро чангланиши» содир бўлади — энг зўр эркаклар 15 фоиз энг ҳашамдор аёлларнинг ҳаммаси билан яқинлик қилишни исташади, бу аёллар эса ўз навбатида 15 фоиз энг зўр эркаклардан ресурс олишни хоҳлашади. Қолган 85 фоиз одамлар эса иккига бўлинади: ўзларининг 85 фоизлик қатламда эканини тушуниб, ўзларига мос жуфт қидирадиган вазмин одамлар ва дегенерартлар (ақлдан озганлар). Дегенерарт аёллар — бу ўзларини малика деб ҳисоблайдиган ва уларга 15 фоизлик «элита» эркаклар қарздор деб ўйлайдиган 85 фоиз ичидаги аёллардир. Шунинг учун улар «оддий омма» ичидаги ҳар қандай номзодни рад этиб, 15 фоизлик миллионерлар кетидан қувишади. Эркаклар билан ҳам худди шу ҳолат. Кўпчилик ўзларининг оддий оммадан эканини тан олмай, 15 фоизлик энг зўр аёллар кетидан югуришади. Бу реалликдан узилиш деб аталади ва омма учун оқибатлари ҳар икки ҳолатда ҳам аянчлидир. Миллионлаб одамлар ёлғизликда ўтириб, шерик топа олмаётганларидан шикоят қиладилар, чунки уларнинг кутишлари бозорга мос эмас. Шу билан бирга, иккала жинснинг 15 фоизлик элитаси замонавий воситалар билан ўзларининг «ўзаро чангланиш» вазифасини ҳал қилишади. Медиа дунёсида бу шундай амалга ошади: талаб элита эркаклар томонидан келади. Уларнинг олдида бир хил вазифа туради — туйғуларнинг чексиз инфляцияси, ҳар куни уларга «янги гўшт», яна ва яна янги аёл таналари керак. Миқёсни тушунишингиз учун айтаман: мен шахсан ҳар бири 300 дан 1000 гача аёл билан бирга бўлган бадавлат эркакларни танийман. Ва йўқ, бу эркакча мақтаниш эмас, бу уларнинг турмуш тарзи.

751 views

Posted Mar 7

Инсулинга чидамлилик (резистентлик) — бу ўн йиллар давомида сезилмасдан ривожланиб, юрак касалликлари, инсульт ва 2-тур қандли диабетга олиб келувчи яширин ҳолатдир. Метаболик саломатликни яхшилаш ва инсулинга чидамлиликни қайтариш учун илмий асосланган 20 та стратегия қуйидагича. Инсулинга чидамлиликни камайтиришнинг 20 та усули Қаршилик машқлари орқали мушак қуриш: Мушаклар танадаги глюкоза сақланадиган энг катта жойдир. Ҳафтада 2-3 марта машқ қилиш ҳужайраларга глюкозани қондан самаралироқ сўриб олишга ёрдам беради. Глюкоза эгри чизиғини текислаш: Ҳамма углеводлардан воз кечиш шарт эмас; қонда шакар кескин кўтарилишининг олдини олиш учун секин сўриладиган углевод манбаларига эътибор беринг. Суюқ калориялардан воз кечиш: Шарбатлар, смузилар ва ширин қаҳвалар қонга жуда тез сўрилиб, инсулиннинг кескин ортишига сабаб бўлади. Углеводларни оқсил ва ёғ билан бирга истеъмол қилиш: Таомга соғлом ёғлар ёки оқсил қўшиш углеводларнинг ҳазм бўлиш жараёнини секинлаштиради. Доимий тамадди қилишни тўхтатиш: Ҳар 2-3 соатда овқатланиш инсулин миқдорини кун бўйи юқори даражада ушлаб туради. Овқатланиш орасидаги танаффуслар инсулиннинг пасайишига имкон беради. Стрессни бошқариш: Стресс кортизол ва адреналин ажралишига сабаб бўлади, бу эса жигарга қонга қўшимча шакар чиқариш ҳақида сигнал беради. Маълум тартибда овқатланиш: Таомланишни аввал клетчатка (сабзавотлар), кейин оқсил ва ёғ, энг охирида эса углеводлар билан якунланг. Бу глюкоза кўтарилишини 40% гача камайтириши мумкин. Уйқуга эътибор бериш: Ҳатто бир кечалик ёмон уйқу ҳам эртаси куни глюкозани ўзлаштириш қобилиятини сезиларли даражада пасайтириши мумкин. "Яланғоч" шакардан қочиш: Ширинликларни ҳеч қачон оч қоринга еманг. Агар емоқчи бўлсангиз, уларни мувозанатли асосий таомдан кейин истеъмол қилинг. Оч қоринга инсулин миқдорини ўлчаш: Инсулиннинг юқори даражаси қонда шакар кўтарилишидан ҳатто ўн йил олдин пайдо бўлиши мумкин. Ўта қайта ишланган овқатларни камайтириш: Бундай маҳсулотлар соғлом ҳазм қилиш учун зарур бўлган табиий тузилишга эга эмас ва тез сўрилади. Овқатдан кейин ҳаракат қилиш: Овқатдан кейин 30 дақиқа ичида 10-15 дақиқалик пиёда юриш мушакларга қондаги глюкозани кўп инсулинсиз тозалашга ёрдам беради. Овқатланишни циркад ритмлари билан мослаштириш: Инсон организми эрталаб инсулинга энг сезгир бўлади. Кечқурун оғир овқатлардан сақланинг. Саломатлик кўрсаткичларини кузатиш: Гликозирланган гемоглобин (HbA1c) ва триглицеридларнинг фойдали холестеринга нисбатини кузатиб боринг. Инсулинсиз вақт оралиқларини яратиш: Тананинг қайта тикланиши ва ёғ ёқиш режимига ўтиши учун овқатланиш вақтини 10-12 соатлик оралиққа сиғдиришга ҳаракат қилинг. Алкоголдан воз кечиш: Алкоголь жигарнинг глюкозани тартибга солишига халақит беради ва уйқу сифатини бузади. Клетчаткага устуворлик бериш: Шакар сўрилишини секинлаштириш ва ичак бактерияларини озиқлантириш учун кунига 30 г клетчатка истеъмол қилишга интилинг. Вицерал ёғга эътибор қаратиш: Ички органлар атрофидаги ёғ яллиғланишни келтириб чиқаради. Бел айланасини камайтириш умумий вазн йўқотишдан муҳимроқ. Дорилардан фақат кўмак сифатида фойдаланиш: Метформин каби дорилар аломатларни бошқаришга ёрдам беради, аммо муаммонинг асл сабаби бўлган нотўғри турмуш тарзини тузатмайди. Мукаммалликдан кўра изчиллик муҳимроқ: Бир ҳафта давомида идеал бўлишга ҳаракат қилгандан кўра, узоқ муддат давомида бажариш мумкин бўлган кичик соғлом одатларга эътибор беринг. #овқатланиш_тартиби

1,110 views

Posted Mar 6

Анави куни хаёлимга бир фикр келиб қолди, — ўзбекча китоб ўқисам, ўзбек бўлиб қоларканман

936 views

Posted Mar 5

Ибни Жавзий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Аҳкамул ниса» (Аёлларнинг аҳкомлари) китобларида қуйидаги маънодаги ҳикояни келтирган эканлар ... Али розияллоҳу анҳунинг набиралари Хасан ибни Хасан ибни Али исмли йигит - Фотима бинти Ҳусайн исмли аёлга уйланади. Бу…

1,250 views

Posted Mar 5

Генплан Ташкента изменили ради реализации 31 крупного проекта на $16,2 млрд – Spot https://www.spot.uz/ru/2026/03/04/general-plan/

1,400 views

Posted Mar 3

Қуйида Tucker Carlson Network каналидаги You’ve Been Lied to About Iran. Tucker Explains видеосининг қисқача мазмуни келтирилган: Асосий тушунча: "Назорат тармоғи" Муҳокама оммавий назорат ва аҳолини бошқариш учун мўлжалланган технологик инфратузилма бўлган глобал "назорат тармоғи" атрофида боради. Бу тармоқнинг якуний мақсади молиявий ва ҳудудий кузатув орқали ҳокимиятни марказлаштиришдир. Асосий фикрлар: Эрон билан ҳақиқий зиддият: Меҳмоннинг таъкидлашича, Эрон билан геосиёсий кескинлик фақат ядро қуроли ҳақида эмас, балки уларнинг марказий банки ва энергетика мустақиллиги билан боғлиқ. Эрон ва БРИКС давлатлари режалаштирилган глобал молиявий тизимда тўсиқ ҳисобланади, чунки уларнинг нефть захиралари Хитой ва бошқа давлатларга Ғарб марказий банкларидан мустақилликни таъминлайди. Дастурлаштириладиган пуллар: Бу назорат тармоғининг марказида сунъий интеллект ва дастурий қоидалар билан бирлаштирилган рақамли валюта — "дастурлаштириладиган пуллар" ётади. Меҳмоннинг таъкидлашича, бундан одамларни бўйсундириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Масалан, агар шахс марказлаштирилган қоидаларни бузса, унинг бензин сотиб олиши ёки маълум бир ҳудуддан ("15 дақиқалик шаҳар" каби) ташқарига чиқиши чеклаб қўйилиши мумкин. Назоратнинг учта устуни: Меҳмон ушбу тизимни яратиш учун зарур бўлган учта асосий таркибий қисмни кўрсатиб ўтади: Дастурлаштириладиган пуллар/МБРВ (Марказий банк рақамли валюталари): Молиявий қоидалар ва ижтимоий кредит эквивалентларини жорий қилиш учун. Глобал рақамли ID (шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар): Шахсларни кузатиш учун ўзаро мувофиқлаштирилган глобал идентификация тизимлари. Маҳаллий аппарат таъминоти ва инфратузилма: Ҳудудий ва молиявий маълумотларни қайта ишлаш учун улкан маълумотлар марказлари, автомобилларнинг давлат рақамларини кузатувчи камералар, ҳамма жойда мавжуд уяли алоқа миноралари ва Wi-Fi тарқатувчи сунъий йўлдошлар. Сунъий интеллект ва маълумотлар марказлари: Сунъий интеллект маълумотлар марказлари қурилишининг кескин кўпайиши мазкур тармоқ учун оддий фуқароларнинг математик ва ҳудудий ҳаракатларини кузатиш мақсадида зарур бўлган улкан миқдордаги маълумотларни қайта ишлаш эҳтиёжи билан изоҳланади. 2025 йил июнь ойидаги Эрон уруши: Меҳмоннинг даъво қилишича, 2025 йилги "12 кунлик уруш" пайтида Эроннинг юқори мартабали раҳбарларига қилинган суиқасдлар фақатгина анъанавий инсон разведкаси (жосуслар) орқали эмас, балки асосан ушбу илғор рақамли кузатув ва назорат тармоғи ёрдамида амалга оширилган.

1,190 views

Posted Mar 2

Ҳозирги тенгсизлик – бу “Эркак аёлга қарши” дегани эмас. Бу бойларнинг камбағалларга қарши курашидир. Иля Плеханов тавсияси билан бир китобни ўқиб чиқдим. Унда элита қатламидан чиққан ўқимишли аёллар нега бошқа аёллар билан эмас, балки бадавлат эркаклар билан бир сафда бўлиб қолгани ҳақида сўз боради. Муаллиф – катта маълумотлар билан ишлайдиган иқтисодчи, Лондон Қироллик коллежи профессори. У келтирган маълумотлар эса ҳамманинг бирдек ғазабини қўзғатди. Сўнгги 50 йил ичида аёллар эркаклар билан бир хил таълим олиш ва касбларда ишлаш имкониятига эга бўлди. LEKIN бу фақат юқори 15–20 фоизга, яъни ҳуқуқшунослар, шифокорлар, молиячилар, топ-менежерлар, медиа мутахассислар ва креатив соҳа вакилларига тааллуқлидир. Айнан шу аёллар янги глобал синф – “қўшни миллионерлар”нинг (ўз кучи билан 1-5 млн долларлик активларга эришганлар) асосий кучига айланди. Айнан улар сўнгги 15 йил давомида ўз меҳнати билан миллионер бўлганлар сафларини фаол тўлдирмоқда. Қолган 80 фоиз аёллар учун эса тубдан ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Энагалар, фаррошлар, ҳамширалар, хусусий болалар боғчалари ишчилари - билимли аёлга карера қуриш ва активларни тўплаш учун зарур - булар ҳам асосан аёллар, кўпинча мигрантлар, минимал иш ҳақи ва ижтимоий кафолатларсиз. Ишчи аёллар ҳуқуқлари учун оммавий курашаётган ўрта синф феминист аёллари уйда энагага таътилсиз минимал иш ҳақи тўлайдилар. Ва бу - тизимли зиддият. Маълумотли аёллар маълумотсиз аёлларга нисбатан ўртача 7-10 йил кўпроқ умр кўради. Бу тафовут бир синфдаги эркаклар ва аёллар ўртасидаги умр кўриш давомийлигидаги фарқдан каттароқдир (умр кўриш давомийлиги унинг сифатининг универсал кўрсаткичидир). Маълумотли икки ота-онанинг фарзандлари молиявий, ижтимоий ва интеллектуал жиҳатдан таққослаб бўлмайдиган даражада кўпроқ сармоя оладилар. Олий маълумотга эга бўлмаган эркак ва олий маълумотга эга бўлмаган аёл бир хил муаммоларга дуч келишади: беқарорлик, кам маош, истиқболнинг йўқлиги. Уларни жинс эмас, синф бирлаштиради. Нега директорлар кенгашлари ва юқори давлат идораларида аёллар кам, деган савол кассир бўлиб ишлаётган аёл учун мутлақо аҳамиятсиздир. Феминистик дискурс “шиша шифт”га эътибор қаратиб, кўпчиликнинг асл муаммоларини четлаб ўтган ҳолда элита манфаатларига хизмат қилади. Директорлар кенгашидаги аёллар учун ажратилган квоталар бир неча юз нафар имтиёзли аёлга ёрдам беради, холос, лекин меҳнати кўринмас, ҳақи тўланмас ва қадрланмас миллионлаб аёллар ҳаётига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Квоталар ва корпоратив тенглик ҳақидаги мунозаралар эмас, балки ҳамёнбоп, сифатли давлат болалар боғчалари, ходимлар ҳуқуқларининг ҳимояси, минимал базавий даромад керак (бу чора қандай амалга оширилиши эса — жуда ва жуда нозик масала). Маълумотлар ҳамма учун — ўнглар учун ҳам, сўллар учун ҳам — нохуш ҳақиқатни кўрсатди. Дунё эркаклар ва аёлларга эмас, балки таълим олиб, яхши ҳақ тўланадиган ишга кириш имконига эга бўлганлар ҳамда бу имкониятдан маҳрум бўлганларга бўлинган. Элита вакилларининг ўз фарзандларини тарбиялаш учун ресурсларни бирлаштириб, ўзаро турмуш қуришга мойиллигини ҳисобга олсак, тенгсизлик фақат кучайиб бориши аниқ.

1,180 views

Posted Feb 28

2 x 2 ≠ 4 дейдиганларга: бизни 4 та хотинимиз бўлса улар баракали бўлиб 5 тани ўрнини босиши мумкин, лекин 5 та деб хисобланмайдида

1,010 views

Posted Feb 26

Бизда яна 20 йил 21 ёшли директор муовинлари билан ишлашга тўғри келади. Улар учун қўлланмам, 1 доллар эвазига энг катта инвестиция: https://book.uz/books/details/korhona-quramiz

1,310 views

Posted Feb 26

Туркия қуролли кучлари ва салоҳияти ҳақида https://www.youtube.com/watch?v=FYJ4Blzwbyw

1,470 views

Posted Feb 24

https://www.youtube.com/watch?v=ybUdkmawYVw

1,120 views
123456•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8283