Recent posts
Page 36 of 83 · 993 posts
Posted Jun 2
https://youtube.com/shorts/bCAfl3WM3SU?si=zJ5FKUtmlX9kOyXe
Posted Jun 2
Общество спектакля
Posted Jun 1
Аёл киши биологик мавжудот, деганда, унинг танлови ва таҳлили мантиқий қоидаларга бўйсунмаслигини тушунамиз. Унинг ҳатти-ҳаракати, жинсий муносабатларини оддий математик логика ва коммуникация орқали англай олмаймиз. Эркак киши эса ижтимоий мавжудот. Бола эркакка айланиши учун бошқа эркаклар тасдиғи лозим – бу турли маданиятларда инициация, дейилади. #h
Hashtags
Posted Jun 1
Бенжамин Франклин ҳақиқий демократия ҳақида: Демократия – бу эркин, қуролланган эркакларнинг келишув макони.
Posted May 31
Туризмдаги энг катта бойлигимиз — ёшларимиз, чарчамай хизмат қилади, деб ёзсам, роса қоғозга ўрабсиз, дейишди. Кенгроқ ёзадиган бўлсак, Ғарбга ёш хизматкорлар керак. Тунги клублар, алкоголь, секс хизматлар (аёл, эркак, педо- ва бошқачаси), қиморхоналар, наркофестиваллар ва ҳоказо.
Posted May 31
АҚШда қоратанлилар аҳволи ҳозирги кундаги каби ёмон ҳолатга тушиб қолгани сабаблари ҳақида видео экан, ва уни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар берилган: - оила институтини мустаҳкамлаш - мактаб тизиними мустаҳкамлаш - тартибсиз ҳаётни моддий рағбатлантирмаслик - қонун устуворлиги - маданият ва жавобгарликни қайта тиклаш https://www.youtube.com/watch?v=JaeAeC2MSGU
Posted May 31
1865 йилда Ўзбекистон эмас, Тошкент (ва бошқа шаҳарлар) босиб олинган ва ёнида Европанинг эксклави қурила бошлаган, кейинчалик айни ўша жой, – биз учун анклав, – Ўзбекистоннинг пойтахтига айланган ва ҳалигача шундай ҳолатда. Буни нима учун ёзаяпман, чунки савол туғилади, нима учун айнан Тошкент аҳолиси тарихи беркитилади, деган. Бошқа (шаҳар) арҳивлари очиқ, бироқ Тошкент сулолалари ҳақидаги маълумот кимнингдир назоратида. Нимани беркитишарди, албатта, мулк эгаларини, масалан. Ўша Истанбулни эски биноларини нима учун таъмирлашмайди, лекин бузиб ҳам ташлашмайди, чунки у жойнинг эгалари бор. Ҳудди шундай, мол-мулк, бино ва ҳудудларнинг эгалари бўлган, улар авлодлари ҳалигача бор. Қолаверса, ким кимни сотгани, ҳиёнат қилгани, мусодара қилинган мол НКВД омборига эмас, чўнтакка "ўрилган"ини беркитишади. Шундай қаҳшатқич террор бўлганки, оилалар авлодлар давомида ўз тарихини унутишга ҳаракат қилган, уйидаги китобларни сувга оқизган, фамилиясини ўзгартирган ва ҳоказо. Ҳа, мустақилликдан кейин сағал алғов-далғов замонлар бўлди, жойларда одамлар мустақиллик эйфориясига берилди, Татаристонми, Тожикистонми, Чеченистонми. Лекин ўйлаб қарасак, 2000 йиллар бошидан, аслида Путин "Газпром"ни консолидация қилиши билан, Россия яна таъсир ҳудудларини кенгайтира бошлади. 2010 йилда Каримов раҳматли қизини меросхўр, деб эълон қилгандан кейин эса қарама-қаршилик кескинлашиб кетди. Унгача 2005 йилдаги Андижон воқеалари натижасида эса бу минтақадан АҚШни чиқариб юборишди. Айтмоқчи бўлганим, архивлар муҳим, шунинг учун уларни олиб чиқиб кетишади, йўқ қилишади, ёки, кимдир ёзгандек, СНБ падвалида Россия қўшинлари қўриқлайди. Бино ҳам, жойлашуви ҳам бегона бўлмади. 2018 йилда ҳам АЭС лойиҳаси бошланганда у ерда Россия қўшинлари бўлади, дегандим. Мавзу бўйича видео. Россияни ҳам 1917 йилда Германиядан келган босқинчилар, асосан ашкенази жуҳудлари босиб олган: https://www.youtube.com/shorts/qwcMChUEZ6U
Posted May 28
https://www.facebook.com/kaplinboris/videos/1256567192707255/?mibextid=rS40aB7S9Ucbxw6v
Posted May 27
Бугун уйга сўровнома ташлаб кетишди. Турли-туман ижтимоий-иқтисодий саволлар. Тўлдиришни 11 ёшли ўғлимга топширдим. Қарасам, охирроғида динга бўлган муносабат ҳақида сўралган саволга "ишонаман", "амал қиламан" деб ёзиб қўйибди. Сўровнома жуда саводли тузилган, юқори савияда, кўриниб турибди — шаҳар ҳокимиятидан эмас, аборигенлар учун ўзбекчада махсус тайёрланган. Демак, дин деганда бутпарастлик ё христианлик ҳақида сўралмаяпти. Араблардан келган динни суриштиришяпти. "Хоббитман" деган жойи йўқ экан, шунинг учун ё "ишонмайман"ни танла ёки "модернизация қилиш керак" деган вариантини белгила, деб уқтирдим. Одам итга ҳам, битга ҳам эътиқодини дастурхон қилиб, уларни безовта қилиши шарт эмас. Ва, умуман, болани бегоналарга ишонмайдиган, ёлғон гапирадиган қилиб тарбия қилиш тарафдориман. https://www.facebook.com/100000618415579/posts/2207929532570972/?app=fbl
Posted May 27
Ҳозир иқлим ўзгариши, ҳаво исиши ва бошқа ўхшаш ташаббуслар ҳаётимизга кириб келиб бўлди. Давлатларнинг бутун соҳалари, ҳукумати, корпорациялари, таълим тизими ушбу таҳдидларга қарши чора кўраяпти. Декарбонизация, "яшил иқтисодиёт" ва ҳоказолар. Ҳудди Фон Браун айтгандек, Совет Иттифоқидан кейин мусулмонларга осиламиз, кейин экология, ўзга сайёраликлар ва ҳоказо. Ўртоғим бир гап айтиб қолди, 90 йиллар бошида инглизлар ва яна кимлардир келиб, тоғларимиздаги музларга қора кукун сепиб кетган экан. Ўша ўша музликларимиз "иқлим ўзгариши" сабабли эриб кетаяпти. "Иқлим ўзгариши" ташаббуси ҳам Тэтчер администрациясида сиёсий ўйинлар учун ихтиро қилинганлигини эслашимиз мумкин.
Posted May 25
4000 Weeks, Oliver Burkeman https://www.youtube.com/watch?v=MRcsdeWWDhU
Posted May 23
Расул Кушербаев SHAMS китоб дўконининг ёпилиши сабаби, диний китоблар сотилгани учун бўлган тазийиқ, демоқда. Яъни, китоблар ҳам сотилган, ҳамда диний китоблар ҳам сотилган. (Бизнинг контекстда "дин", "диний", "дунёвий" деганда, албатта "Ислом", "исломий", "аксилисломий" деган маъноларни тушунамиз.) Бундан олдин кимнингдир гапини ўқиб қолдим, Содиқ Ҳамид бўлса керак, унинг айтишича, бизда қатағонлар диний қатламдан бошланиб, сиёсий қатлам билан тугайди, деган. Лекин бу масаладаги фикрим, Ислом ўзи сиёсат, шунинг учун мусулмонларга қарши қатағон ҳам айнан сиёсий қатламга қарши бўлаверади. Жаслыкка мусулмонларни эмас, балки сиёсий мухолифатни қамашган, деган фикрдаман. Ëки, юқоридаги "Шамс" дўконинг китоб сотишининг ўзи ҳам етарлича "айб" иш бўлаверади. Қолаверса, ушбу китоб дўкони жойлашган Тошкентнинг ҳудудига ҳам эътибор қаратган бўлардим, у ер Тошкентнинг Европа анклави бўлган қисми билан чегарада жойлашган. У ерда исломий кутубхона ёки дўкон бўлишига йўл қўйишмайди. "Аквариум" китобида Виктор Суворов уруш ҳеч қачон тугамайди, деб ёзади. Бу ерда ҳам ҳудди шундай. Европа ҳар доим қаерга китоб дўкони, кирха, ёки масжид қурилишини назорат қилиб туради (бунга Россия, ёки Хитой ҳам ўз хиссаларини қўшишади).