Recent posts
Page 34 of 83 · 993 posts
Posted Jun 15
Базель халқаро клиринг банки
Posted Jun 15
The Most POWERFUL Bank That’s Above the Law https://youtube.com/shorts/81ewQVY3vII?si=J_Ni_YFnBP4T6s3L
Posted Jun 13
Сотувда мавжуд китобларим: https://book.uz/books/details/korhona-quramiz https://asaxiy.uz/uz/product/bobur-ismoilov-tadbirkor-bulaman "Катта оила" ҳам book.uz да чиқиб қолади шу кунлар, расмийлаштиришяпти.
Posted Jun 13
Охирги 30 йиллик бошқарув схемаси жуда оддий — оқ соҳиблар мусулмонлар ёмон, деб ўзбекларга уқтиришди. Шунинг учун ўзбекларнинг ўзи мусулмонлар билан курашиб келади. Лекин оқ соҳиблар учун ўзбекларнинг ўзи ҳам мусулмонлигича қолавераведи, қанчалик ўзини улардан ажратмоқчи бўлмаса ҳам. 2006 йилда эслайман, Хитойда хитойлик қиз уйғурларни "хитойлик мусулмон"лар, деб атаганди. Исроил элчиси ҳам Ўзбекистон мусулмонлар мамлакати, деди. Яъни, давлат исломий бўлмаслиги мумкин, лекин халқдан хавфсираверишади. Нима қилиш кераклиги ҳақида кўп ёзмайман, чунки бунга бошқа талайгина ташкилотлар бор. Лекин бу гал ечимларни ҳам гапириб ўтса бўлади, — ўзини мусулмонман, деб ишонган ўзбекларга Исломни ҳеч қандай истисносиз, борича қабул қилишни ўргатиш керак, шунда ўзига ҳурмат, ўзига ишонч пайдо бўлади, оқ ва сариқ соҳибларга биз ҳам одаммиз, соқолимизни олганмиз, деб кўзига мўлтиллаб тикилмайди, уларнинг маъқуллашини кутмайди ва ички психологик конфликтлар ҳал бўлади, ёпилади.
Posted Jun 13
This info about the Iraq war blew my mind | Dave Smith https://youtube.com/shorts/d6hh83z5K1Q?si=9o19YERCHtT0v-Nw
Posted Jun 13
Рус эркакларига ёшлигидан аёллар бақиради. Онаси, бувиси, боғчапаси, ўқитувчи, хотин ва қизи. Бунга ўрганган, дрессировка қилинган эркакка аёл бақирмаса, касал бўлади, ломка бўлади.
Posted Jun 12
Хафа бўлманглар, ўзбек мактаблари масаласини яхшиламасак, уларни эркинликка олиб чиқмасак, ҳолат чатоқлигича қолаверади. Ўзбек мактаблари ўқитувчилари Ўзбекистон жамиятининг энг ҳуқуқсиз, энг муте, бўйни эгик бир қатлами, синфи деса бўлади. Улар орқали талабалар ҳам шундай қўй табиат, ҳаққини талаб қилолмайдиган халққа айланиб боради. Ички ишлар ҳам келиб, ўша энг оддий ўзбек мактабида тинтув уюштиради, нашида, дейди, маъруза дейди, болаларнинг телефонини титади, кийимига осилади. Рус мактабларида рус ўқувчиларининг телефонини титиб, диний нарса топсинчи. Аслида диний материал фақатгина халқни эзишга, тестостеронини тушуришга, қўрқитишга, келажакда кўтарилиши, кучайишини олдини олишга хизмат қилади. Ўзбек ўзбекни эзади. Болани ўзбек мактабларига берларинг, деб маслаҳат бераман, лекин ҳозирги ўзгаришларни кўриб, яна мажбурий дўппи кийдиришлар, миллий либос кийишларни кўриб, бу фикримни ўзгартиришга мажбур бўлаяпман. Ўғил бу мактабга бориб, 11 йилдан кейин ўзбек бўлиб чиқади. Тўғри, рус мактабларида (ўзи на ўрис ўқитувчи, на ўрис ўқувчилар қолмаган деярли) ўзига яраша камчиликлари бор, замонавий дунёқараш, куколд тарбия, фаҳш муносабатлар ва ҳоказо ва ҳоказо. Билмадим, қайсидир хусусий мактаблар бордир, жуда бўлмаса кўчадан келган текшир-текширни киритмас экан. Хуллас, бундай халқни иккига бўладиган, икки коридорли тизим билан қаерга ҳам етиб борамиз? Бир томонда тили қисиқ комплекслар орттирган биороботлар, бошқа тарафдан халқини менсимайдиган чалажон элитарийлар.
Posted Jun 12
Гоҳида шахслар, ҳаракатлар, гуруҳлар кимлигини аниқлаш учун уларга қарши ким турганига қараш лозим бўлади. Чунки кўп ҳолатда ушбу одамларни ёмон отли, инсонийликдан чиқариб юборган бўлишади, замонавий тил билан айтганда, "дегуманизация"га учраган бўлишади. Масалан, ўзбекистонлик ишчиларни Россияда қийнашаятган экан. Ким бу ишни қилаяпти, ОМОНми, Россия ИИВсими, демак, ҳалигилар ўзбекистонликларни ўзига эп кўраяпти, тенг рақиб, деб биляпти. Ëки Фаластинда, Ғазода арабларга қарши Моссад, Исроил қуролли кучлари, АҚШ пехотаси жанг қилаяпти. Ҳудди Ўзбекистонда мусулмонларга қарши СНБ ва бошқалари курашгандек. Тошкентда бир касалхонага кираверишда қурилиш ишлари бўлаятганлиги сабабли, орқа тарафдан, ҳарбий бўлимдан йўл очишибди. Соқол қўйган одам ҳарбийлар частига кириб, касалхона тараф ўтиб кетаётган экан, ўзбек офицерлари ғазабланибди, нима учун соқоллиларни киритдиларинг, деб. Яъни, ўзбек ҳарбийлари бўладими, ички ишлар ходимларими, бошқасими, махсус хизматдагиларми, ёки, энг асосийси, ўқитувчиларми, уларни ҳам кўзини ўргатиб бориш керак, улар ҳам исламафоб пропагандаси қурбонларига айланган. Бир сиёсатчи айтгандек, "стреляли по коммунизму, а попали в Россию", деб. Хуллас, рақиби ким, қайси жиддий ташкилотлар, бу ҳам ҳалигилар ҳақида маълумот беради.
Posted Jun 12
Кетоз изменил моё мышление. Я больше не верю в старую систему https://youtube.com/watch?v=ES-1liNCOF4&si=UtjZzktYTXSUhxW5
Posted Jun 12
Арсен битта видеони ўзида анча кенг мавзуларни қамбар олибди: (Баъзи) бошқарув тизимлари инсонни туғилишидан айбдор ва кирланган, деб уқтиради. https://youtu.be/TrKeCIviBgs?t=1440 Тизимга ким эга чиқади? Ҳокимият кимнинг қўлида? Кимки уни йўқ қила олса. Дастурий таъминотда CRUD деган атама бор, яъни маълумотлар базасини яратиш, ўқиш, ўзгартириш ва йўқ қилиш ҳуқуқлари. Ҳалиги Delete қилиш имкони борларни эшитишади, уларнинг гапи олинади. https://youtu.be/TrKeCIviBgs?t=53
Posted Jun 11
Двоичная система 80 лет диктовала, как должен работать компьютер. Китай сказал ей «спасибо, хватит» https://www.securitylab.ru/news/560211.php
Posted Jun 10
"Катта оила" китобимни қўлга олдим