TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Subscribers3,770Current channel subscribers
Tracked posts1,010Indexed post count
Recent reach11,726Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 1 of 85 · 1,010 posts

Posted 19 days ago

✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

647 views

Posted 19 days ago

«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йилдаги 4-сони Сиёсий жараёнлар, глобал трансформациялар ва замонавий геосиёсий тенденцияларни таҳлил қилишга бағишланган “Полис” журналининг 2025 йил 4-сонида халқаро муносабатлар ва ички сиёсий динамиканинг энг муҳим масалалари қамраб олинган. Ушбу соннинг марказий мавзуси – АҚШ ва Европа ўртасидаги иттифоқлар, режимлар ҳамда коалицияларнинг янги глобал шароитдаги трансформациясидир. Ушбу сонда АҚШдаги сўнгги президентлик сайловлари мисолида электорал коалициялар эволюцияси, Дональд Трамп феноменининг Европа учун аҳамияти, Европа Иттифоқида “яшил курс” мафкураси ва COVIDнинг европача интеграция жараёнларига таъсири каби мавзулар чуқур таҳлил қилинган. Шунингдек, Сомалидаги постконфликт демократлашув, Япониядаги илмий диаспоралар, иқлим коалициялари назарияси ҳақидаги баҳс-мунозаралар ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, Арктикадаги геосиёсий рақобат, Россия миллий манфаатлари, Хитойнинг Иккинчи жаҳон уруши хотирасига муносабати ҳамда замонавий сиёсий-тарихий жараёнларга бағишланган мақолалар журнал мазмунини янада бойитган. “Полис”нинг мазкур сони халқаро сиёсат, геосиёсат, идеология ва глобал хавфсизлик масалаларига қизиқувчи тадқиқотчилар, сиёсатшунослар ва кенг ўқувчилар аудиторияси учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади. Агар сиз жаҳон сиёсатидаги янги тенденциялар ва стратегик ўзгаришларни илмий ёндашув асосида англашни истасангиз, ушбу сон айнан сиз учун! 👇👇👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

613 views

Posted 19 days ago

📌472 минг ўқувчи мактаб таълимини тугатмоқда;; 📌11 мингдан ортиқ битирувчи олтин ва кумуш медал соҳиби бўлди; 📌207 та университет ва институт битирувчиларни эшигини очиб кутмоқда ; 📌643 та техникум битирувчиларга замонавий касб ва малака беради; 📌25 триллион сўм — тадбиркор ёшлар учун банк кредитлари ажратилган; 📌100 миллион доллар — стартап лойиҳалари учун давлат маблағлар ажратилган; 📌50 минг битирувчи йилига сунъий интеллект бўйича ўқитилиб, юқори маошли ишга жойлаштирилади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

761 views

Posted 19 days ago

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик йўллади. Сиз бугун мактабни тугатдингиз, лекин катта ҳаёт мактаби энди бошланмоқда. Мен сизларга ана шундай тенгсиз бахт, юксак саодат эгаси бўлишларингизни тилайман. Олдингизга катта мақсадлар қўйишдан ҳеч қачон ҚЎРҚМАНГ! Ўзингизга ишониб, ҳамиша олға боринг! Доимо ўзгаришлар, ислоҳотлар руҳи билан яшайдиган авлод бўлинг! Шу йўлдаги илк қадамларингиз қутлуғ ва баракали бўлсин! Барчангизга бахт ва омад ҳамиша ёр бўлсин, азиз фарзандларим! ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

718 views

Posted 19 days ago

Ахлоқимиз шаклланиши учун бизга намуна сифатида кимдир зарур. Худди эгри чизмаслик учун чизғич зарурлигидай. Сенека * * * * * * * * Нам нужен кто-нибудь, по чьему образцу складывался бы наш нрав. Ведь криво проведённую черту исправишь только по линейке. Сенека ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,110 views

Posted 20 days ago

1,060 views

Posted 21 days ago

✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,050 views

Posted 21 days ago

«ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йилдаги 1-сони👇👇👇 Сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар соҳасида нуфузли илмий нашрлардан бири саналган «Полис» журналининг 2025 йил 1-сонида жаҳон сиёсати, халқаро тизим трансформацияси ва замонавий сиёсий жараёнларнинг парадоксал жиҳатларига бағишланган долзарб мақолалар чоп этилган. Ушбу соннинг марказий мавзуси – янги дунё тартибининг шаклланиши, глобал кучлар мувозанати ва сиёсий онтологиянинг замонавий талқинлари ҳисобланади. Ушбу сонда академик В.Г. Барановскийнинг “Янги жаҳон тартибининг шаклланиши ҳақида” номли таҳлилий мақоласи алоҳида ўрин эгаллайди. Бундан ташқари, журналда фуқаролик жамияти ва ННТлар фаолияти, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш сиёсати, Ҳиндистоннинг глобал стратегияси, миграциянинг ташқи сиёсатдаги ўрни ҳамда Польшадаги консерватив миллатчиликнинг трансформациясига оид тадқиқотлар ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, Жанубий Африка сиёсий элитасининг Россия ҳақидаги қарашлари ижтимоий тармоқлар таҳлили асосида ўрганилган. Журналнинг мазкур сони геосиёсий ўзгаришлар, халқаро хавфсизлик, сиёсий назария ва глобал бошқарув масалаларига қизиқувчи тадқиқотчилар, сиёсатшунослар ҳамда таҳлилчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Агар сиз замонавий халқаро муносабатлар ва сиёсий жараёнларни илмий ёндашув асосида англашни истасангиз, «Полис» журналининг ушбу сони сиз учун айни муддао! «ПОЛИС. Политические исследования» журналининг 2025 йил 2-сони ҳақидаги маълумотлар ўтган йилнинг 4 ноябрь, 3-сони эса 6 ноябрь кунлари каналимиз постларида берилган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,020 views

Posted 21 days ago

Дўстлик ўлмайдиган, душманлик ўладиган бўлиши лозим. Ливий Тит * * * * * * * * Дружба должна быть бессмертной, а вражда - смертной. Ливий Тит ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

977 views

Posted 22 days ago

КИБЕРХАВФСИЗЛИК (cybersecurity, кибербезопасность) – кибермакон, яъни компьютер тизими яратган виртуал маконнинг хавфсизлиги. “Виртуал макон” ибораси илк бор 1982 йилда ёзувчи Уильям Гибсон томонидан компьютерлар “олами” ва уларни ўраб турган жамиятни тавсифлаш учун қўлланган. Киберхавфсизлик ёки ахборот-техникавий хавфсизлик ахборот хавфсизлигининг таркибий қисмини ташкил этиб, кибертаҳдидларни аниқлаш ва уларга қарши самарали курашишга оид комплекс техникавий, инфраструктуравий ва ҳуқуқий чораларни ифодалайди. Давлат фаолияти ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини компьютерлаштириш ва рақамлаштириш шароитида шахс, жамият ва давлат манфаатларига кибермаконнинг таъсири кучайиб бормоқда. Миллий хавфсизликка оид қонунчилик ва концептуал ҳужжатларда кибержиноятлар, кибертерроризм, киберҳужум, киберурушлар каби хавф ва таҳдидлар белгилаб қўйилган. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И.Бобоқулов. – Тошкент, 2025 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,200 views

Posted 22 days ago

Фақат нодон одамлар ўзбошимчаликни озодлик деб тушунишади. Публий Тацит * * * * * * * * Лишь глупцы называют своеволие свободой. Публий Тацит ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,300 views

Posted 22 days ago

1,270 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
PreviousPage 1 of 85Next