TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Каналдарга кайт
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT CHAT

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

@andpress

Жаңылыктар жана медиа

Telegram: t.me/andpress Бошқа саҳифалар: • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr • https://youtube.com/@andijanpress-service Мурожаат учун: @murojaat_andijon

Жазылуучулар4.1万Учурдагы жазылуучулар
Жазуулар1,002Индекстелген жазуулар
Акыркы колд.78,070Акыркы жазуулардын көрүүлөрү
Акыркы жазуулар

Акыркы жазуулар

32/84 бет · 1,002 жазуу

Жарыяланган 26-фев.

«Ёшлар куни» муносабати билан Элёрбек Каримов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди. Учрашув давомида ёшларга олий таълим муассасаларига кириш жараёнлари, касб-ҳунар эгаллаш имкониятлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлат дастурлари доирасидаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий касбларни эгаллаш ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар билдирилди. Шунингдек, мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчиси Турсунов Муҳаммадий халқаро IELTS имтиҳонидан 7,5 баллни қўлга киритгани муносабати билан шаҳар ҳокими томонидан муносиб табрикланиб, келгусида ҳам юқори марраларни забт этиши, билим ва салоҳиятини янада ошириши тилаб қолинди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

9,370 views

Жарыяланган 26-фев.

Бугун «Ёшлар куни» муносабати билан Избоскан тумани ҳокимининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ҳамда ташаббускор ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар, тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банклари вакиллари ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этдилар. Тадбир давомида ёшларнинг бизнес ғоя ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар, субсидия ва грантлардан фойдаланиш имкониятлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди. Учрашув якунида масъул идораларга ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

2,750 views

Жарыяланган 26-фев.

Ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот “Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 4-сон техникуми ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув самимий ва қизғин руҳда кечди. Ёшлар ўз ғоя ва ташаббуслари, орзу-мақсадлари ҳамда таклифларини бемалол баён қилиш имконига эга бўлдилар. Вилоят раҳбари эса ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интилишларини рўёбга чиқариш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берди. Мазкур мулоқот ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг фикри ва ташаббусларига эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,490 views

Жарыяланган 26-фев.

2,420 views

Жарыяланган 26-фев.

Андижон давлат педагогика институтида “Ёшлар куни” муносабати билан институт ректори Бахтиёр Расулов ва волонтёр талабалар ўртасида очиқ ва самимий учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ёшларнинг ташаббус ва таклифлари тингланиб, волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида фаол ёшларни қисқа муддатли малака ошириш дастурлари асосида хорижий давлатларга юбориш таклифи билдирилди. Шунингдек, IELTS 8+ натижага эга магистрлар ташаббуси билан талабалар ҳамда олийгоҳга туташ маҳалла ёшлари учун бепул хорижий тил курсларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ташаббус ёшларнинг халқаро таълим ва грант дастурларида фаол иштирок этишига хизмат қилиши таъкидланди. Учрашувда ёшларни Андижон вилояти мезбонлигида ўтказиладиган йирик тадбир ва форумларга волонтёр сифатида кенг жалб этиш режалари ҳам муҳокама қилинди. Якунда билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Ёшларнинг ташаббускорлиги ва ижтимоий фаоллиги эътироф этилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

5,060 views

Жарыяланган 26-фев.

Андижонда ёшлар штаби фаолиятини бошлади Давлатимиз раҳбарининг 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган учрашувида белгиланган топшириқлар ҳамда илгари сурилган ташаббуслар ижросини юқори савияда таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлаш ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича вилоят штаби фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур штаб ҳудудларда ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар, ўтказилаётган лойиҳа, танлов ва тадбирлар юзасидан маълумотларни мувофиқлаштириш, шунингдек, жойларда тизимли ишларни йўлга қўйиш учун амалий-услубий кўмак бериш билан шуғулланади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,890 views

Жарыяланган 26-фев.

Балиқчилик ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувдан фотолавҳалар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,100 views

Жарыяланган 26-фев.

Вилоят ҳокими ёш тадбиркорлар билан учрашди Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманидаги ёш тадбиркор ва ишбилармонлар, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганмоқда. Учрашув давомида вилоят раҳбари янги истиқболли лойиҳалар билан ҳам танишди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган ташаббус ва бизнес режалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тартибда аниқ топшириқлар берилиб, лойиҳаларни тез ва самарали рўёбга чиқариш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

8,060 views

Жарыяланган 26-фев.

#live #Andijon_yoshlar_day Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олтинкўллик ёшлар билан учрашмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,130 views

Жарыяланган 26-фев.

#Andijon_yoshlar_day Янги Андижон массиви Бобур шаҳрида ёш оилалар билан учрашув ўтказилди Президентимиз раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланди. Ҳудуд раҳбарларига айнан шу куни ёшлар масалалари билан алоҳида шуғулланиш вазифаси топширилди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Андижон тумани ҳокими Бобуржон Йўлдошев Янги Андижон массиви Бобур шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни харид қилиш истагида бўлган 80 нафар ёш оилалар билан учрашди. Учрашув давомида ёш оилаларга янги уй-жойлар қурилиш жараёни, тўлов шартлари, мавжуд имтиёз ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,100 views

Жарыяланган 26-фев.

#live #Andijon_yoshlar_day Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Ёшлар куни» муносабати билан Олтинкўл туманидаги 1-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашмоқда. Мулоқот давомида ёшларнинг тилак-истаклари, таклиф ва мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтаётган тадбир ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фикр ва ғояларини амалга оширишга кенг имконият яратишга хизмат қилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

10,400 views

Жарыяланган 26-фев.

#Бугун_Ёшлар_куни Мамлакатимизда Президентимизнинг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилиши белгиланди. Бу кунда соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга чиқиб, ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглаб, ечим топиши керак бўлади. Бугун вилоятимизда ҳам Ёшлар куни доирасида турли тадбирлар, лойиҳалар ўтказилади. Янги тартибга кўра, соҳа раҳбарлари жойларга бориб, ёшлар билан бевосита мулоқот қилади ҳамда уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чораларини кўради. Ҳокимлар ёшларга мос савдо-сервис лойиҳаларини амалга оширади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиши, ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади. Шунингдек, стартапчилар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида маблағ ва грантлар ажратилиши белгиланган. Бундан ташқари, энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа йўналишларда фаол ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ҳамда ярмаркалар ўтказилиши режалаштирилган. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

17,300 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384