TGINSIGHT CHAT
ПАМ в РФ
@pamvrf
ПравоЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2
Последние посты
Стр. 4 из 34 · 407 постов
Опубликован 6 февр.
🔍Алтай ўлкаси Бийск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди. 📇 2026 йил 4-февраль куни Сибирь Федерал округи ҳудуди АО “ЕКС” корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. 🔍 Учрашувларда 700 нафардан ватандошларимиз қамраб олиниб, Миграция агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарори мазмун-моҳияти фуқароларга тушунтирилди. ✈️ Тадбирлар давомида фуқаролар Россия Федерацияси қонунларига амал қилиш, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний фаолиятдан четда бўлишга чақирилди. Учрашув якунида ишонч телефон рақамлари ва ахборот материаллари тақдим этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram
Опубликован 6 февр.
🔍Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 🔍Елабуга шаҳрига ташкилий тарзда ишлаш учун жалб қилинган ватандошларимиз билан учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. 🔍Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram
Опубликован 5 февр.
📌Москва шаҳри ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди! ✈️Жорий йилнинг 4-5-февраль кунлари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Москва шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб келаётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди. 🔍Россия Федерацияси ҳудудида бугунги кунда об-ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганлиги сабабли хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб келаётган ватандошларимиз билан йўл ҳаракати ҳамда техника хавфсизлиги қоидалари юзасидан бир қатор тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, учрашувларга иш берувчи корхона вакиллари жалб этилиб ватандошларимизга иш талабларига мос келадиган иссиқ кийимлар билан таъминланганликлари ўрганилди. 🔍Учрашувлар якунида Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram
Опубликован 4 февр.
📌Яшаш учун маблағларсиз ҳамда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ватандошларимизга моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. 🔍Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Москва ҳамда Москва вилоятига ишлаш мақсадида келиб зўравонлик, мажбурий меҳнат ва таҳқирланишга учраган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик ётоқ жойлар билан таъминлаш мақсадида 15 га яқин хостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзоланди. Сиз, 30 кунгача хостел ва суткалик меҳмонхоналарда бепул истиқомат қилишингиз мумкин. 🔹Шунингдек, Ваколатхона томонидан Россия Федерацияси Шимоли-ғарбий ҳудудлари, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ, Жанубий федерал ва Сибир Федерал округидаги хостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш ишлари олиб борилмоқда. 🔰Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли Қарори 🔖Қўшимча маълумотлар учун Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланинг ва ушбу хабарни мусофир ватандошларимизга тарқатинг! ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram
Опубликован 3 февр.
📌Миграция агентлиги хориждаги ватандошларимизни ташлаб қўймайди! ✈️Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Москва вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида икки нафар вояга етмаган фарзанди билан турли хил муаммоларга дуч келган ватандошимиз ватанга қайтарилди. 🔍Жорий йилнинг 1 февраль куни фуқаро иш берувчи корхона масъуллари билан келишмовчиликлар сабабли ярим тунда икки нафар фарзанди билан ётоқ жойидан чиқариб юборилганлиги тўғрисида маълумот аниқланган. 🔍Фуқаролар билан Ваколатхона ходимлари томонидан зудлик билан боғланган ҳолда уларни ҳамкорлик шартномалари имзоланган суткалик меҳмонхона билан таъминланди. Шунингдек фуқаро мурожаатига асосан жорий йилнинг 3 февраль куни икки нафар фарзанди билан Москва-Самарқанд йўналишида ватанга қайтарилишига эришилди ❗️Миграция агентлиги хориждаги ватандошларимизга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттиради. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram
#xavfsiz_yo‘l 🚨YO‘LGA CHIQISHDAN OLDIN O‘YLANG! TRANSPORT VOSITANGIZ UZOQ MASOFAGA CHIQISHGA TAYYORMI? 📍 Qozog‘iston hududida bo‘lib turgan va tranzit yo‘nalishida harakatlanayotgan O‘zbekiston fuqarolari uchun muhim ogohlantirish! ❄️ Qattiq sovuq, qor bo‘ronlari va muzlama sabab yo‘llar o‘ta xavfli holatga kelgan. 🚓 Eng og‘ir Yo‘l-transport hodisalari aynan texnik nosoz va litsenziyasiz transportlar bilan bog‘liq. ⚠️E'TIBORLI BO'LING ❌ Noqonuniy taksi va avtobuslardan foydalanmang ⛔️ Texnik holati nosoz transportga chiqmang ✅ Imkon bo‘lsa, poyezd yoki samolyotni tanlang 🚧 Yo‘lga chiqishdan oldin ob-havo va yo‘l holatini tekshiring 📞 Favqulodda holatlarda: 🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasining Qozog‘istondagi elchixonasi ☎️ +7 172 95-42-52 🏢 Migratsiya agentligining Qozog’istondagi vakolatxonasi ☎️ +7 771 730-44-00 Migratsiya agentligining Rossiyadagi vakolatxonasi ☎️ +7 (925) 045-47-44 Yaqinlaringizga tarqating! So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!
Hashtags
Опубликован 16 янв.
🔴Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! Жорий йилнинг 8-9-январь кунларида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг Екатеринбург шаҳридаги вакиллиги томонидан ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олинди. ▶️Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. 💬Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram
Опубликован 7 янв.
🔍Москва вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 🔍"ПУЛЬС" МЧЖ ташкилотига ташкилий тарзда ишлаш учун жалб қилинган ватандошларимиз билан учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. 🔍Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашувлар якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram💙RuTube😎Instagram
Опубликован 4 янв.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида фаол бўлинг! Онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар тасодифий танланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади
Опубликован 4 янв.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — фақат статистика эмас. Бу — бизнинг келажагимизга, мамлакат тараққиётига қўйиладиган мустаҳкам қадам! Бирга рўйхатдан ўтамиз — бирга келажакни қурамиз!" Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram
#xavfsiz_yo'l 🆘HAYOTINGIZ XAVF OSTIDA 🆘 📌Qozog‘istonda bo‘lib turgan va tranzit yo‘nalishida harakatlanayotgan O‘zbekiston fuqarolarini ogohlantiramiz. ❄️🚓 Ob-havoning keskin sovushi sabab yo‘llarda qor bo‘ronlari va muzlama holatlari kuchaygan. Natijada yo‘l-transport hodisalari soni oshgan. 🚨 Ayniqsa, litsenziyasiz va nosoz transport vositalari ishtirokidagi avariyalar og‘ir oqibatlarga olib kelmoqda. ⚠️ DIQQAT: ❌ Noqonuniy taksi va avtobuslardan foydalanmang ⛔️ Texnik holati nosoz transportga chiqmang ✅ Imkon bo‘lsa, poyezd yoki samolyotni tanlang ⭕️ Faqat rasmiy, litsenziyaga ega tashuvchilar xizmatidan foydalaning 🚧 Yo‘lga chiqishdan oldin ob-havo va yo‘l holatini tekshiring 📌 Ko’ngilsiz holatlar yuz berganda – O’zbekiston Respublikasining Qozog’istondagi elchixonasi👇 ☎️ +7 172 95-42-52 Migratsiya agentligining vakolatxonasi👇 ☎️ +7 771 730-44-00 📢 Xabarni tarqating! 👉 So‘nggi yangiliklar uchun: @uzmigration
Hashtags
Опубликован 9 дек.
📌Яшаш учун маблағларсиз ҳамда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ватандошларимизга моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. 🔍Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Москва ҳамда Москва вилоятига ишлаш мақсадида келиб зўравонлик, мажбурий меҳнат ва таҳқирланишга учраган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик ётоқ жойлар билан таъминлаш мақсадида 15 га яқин хостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзоланди. Сиз, 30 кунгача хостел ва суткалик меҳмонхоналарда бепул истиқомат қилишингиз мумкин. 🔹Шунингдек, Ваколатхона томонидан Россия Федерацияси Шимоли-ғарбий ҳудудлари, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ, Жанубий федерал ва Сибир Федерал округидаги хостел ҳамда суткалик меҳмонхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш ишлари олиб борилмоқда. 🔰Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли Қарори 🔖Қўшимча маълумотлар учун Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланинг ва ушбу хабарни мусофир ватандошларимизга тарқатинг! ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram