TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват212,400Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 11 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 1 апр.

- «Ўзи бўтга келиб котта хато қилдуми диманде Садрий?! - Пулга учдикде...» ❗️Пора билан ушланган Қурилиш вазирлиги ходими қочишга уринди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Тошкентда пора олаётган вақтида қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у МЧЖ раҳбаридан 1500 долларни олган вақтида ушланган. Қўлга олиш пайтида қочишга уринган, аммо тезкор ходимлар томонидан тўхтатилган. Терговда аниқланишича, у Юнусобод туманидаги 6 та уйни бошқа компанияга ўтказиш учун “Менинг уйим” платформаси орқали ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 2200 доллар талаб қилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,500 views

Опубликован 31 мар.

#Даҳшат Таиландга бормоқчи бўлганлар огоҳ бўлинг, мехмонхона "спалний"сидан Кобра илон чиқди😨 Таиланднинг Жанубий-ғарбий жойига дам олишга борган оила сал қолса фожеага дуч келарди, вақтида сезиб қутқарувчиларни чавиришган, акс ҳолда ўлим билан ҳам тугаши мумкин эди Чет элларга дам олишга борадиган танишларга юбориб қўямиз 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,100 views

Опубликован 31 мар.

Тошкентда шантажчиларнинг янги тури пайдо бўлибди Эҳтиёт бўламиз, яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

21,000 views

Опубликован 31 мар.

🇷🇺Россияликлар 1 майдан бошлаб VPN ишлатгани учун ҳақ тўлаши мумкин — Forbes Рақамли ривожланиш вазири Мақсуд Шадаев алоқа операторларидан мобил тармоқларда ойига 15 Гб дан ортиқ халқаро трафик учун тўлов жорий этишни сўраган. Ушбу йиғим 1 майдан кучга кириши кутилмоқда. Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради. Шунингдек, вазир "VPN" ишлатганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши мумкинлигини истисно қилмади. Нашр суҳбатдошларига кўра, вазирлик Владимир Путиннинг ёпиқ топшириғини ижро этяпти. Бироқ соҳа мутахассислари "VPN" ишлатиш фактини техник жиҳатдан мутлақ аниқлик билан исботлаш имконсиз эканини таъкидламоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,500 views

Опубликован 31 мар.

Татаристонда даҳшатли ЙТҲ: “Lexus” юқори тезликда бетон тўсиққа урилиб, ҳавога учиб кетди — ҳайдовчи полиция таъқибидан қочаётган бўлган Маст ҳолатдаги ҳайдовчи бурилишдан ўта олмай, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва 5 та тўхтаб турган автомашинани урган, шундан сўнг ёнғин чиққан. Ҳодиса Қозон шаҳрида содир бўлган: ҳайдовчи ва яна икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, учиб кетган бетон бўлаклари яна учта машинани шикастлаган. Автомобилдаги шахслар, эҳтимол, маҳаллий аҳоли бўлмагани айтилади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи ва йўловчилардан кучли спирт ҳиди келган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,400 views

Опубликован 31 мар.

Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, гуруҳ афғон етказиб берувчилар билан тил бириктириб, опийни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва уни Термиз шаҳри ҳамда атроф ҳудудларда тарқатиш билан шуғулланган. Гумонланувчилар қўлга олиниб, улардан наркотик моддалар, пул маблағлари ва 12 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,600 views

Опубликован 31 мар.

#ДИҚҚАТ#ТАРҚАТИНГ ❗️“10 минг қадам пиёда” яна тикланади! Фуқароларга 10 миллиард сўм берилади Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб оммабоп “10 минг қадам пиёда” тажрибаси қайта йўлга қўйилади. “Соғлом турмуш тарзи” платформасини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 10 миллиард сўм ажратилади. Яқинларга юбориб қўямиз 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,500 views

Опубликован 31 мар.

🇺🇸🇮🇷 Эронга қарши ҳарбий амалиёт фонида АҚШда бир галлон (3,7 литр) бензиннинг ўртача нархи 4 доллардан ошди, бу 2022 йил августидан бери кузатилган энг юқори рекорд кўрсаткичдир — GasBuddy портали. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,500 views

Опубликован 30 мар.

#ДИҚҚАТ#ФЕЙК ‼️ГАИ ТАРАФИДАН ШАКЛЛАНТИРИЛГАН БАЁННОМАНИ ГЎЁКИ БАЛЛИ ТИЗИМ 1 АПРЕЛДАНМАС БУГУНДАН ИШГА ТУШИБДИ ДЕБ ТАРҚАТИШМОҚДА 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,400 views

Опубликован 30 мар.

Энди амалдорларга ҳар ой икки кун хизмат машинасидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади. Бунда: ⛔️ Мазкур акциялар доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади; Ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади. - 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. - 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади. - 2026 йил 1 апрелдан чанг бўронларининг олдини олиш учун Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида “яшил девор”лар барпо этиш бошланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,700 views

Опубликован 30 мар.

Наманганда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини зўрлагани айтилмоқда. Янгиқўрғон тумани 8-умумтаълим мактабида ўқитувчи вояга етмаган, 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилиб келгани ҳақида хабарлар тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ўқитувчи протсессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,400 views

Опубликован 30 мар.

🇺🇸🇮🇷Трамп Эрон нефтини назорат қилишни хоҳлашини айтди Financial Times нашрига берган интервюсида у АҚШ Эрон ҳудудида яна тахминан 3 мингта нишонга зарба бериши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Трамп АҚШ Харк оролини эгаллаб олишга уриниб кўриши мумкинлигини ҳам истисно этмади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views
12•••5•••910111213•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384