TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 9 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 4 апр.
🇮🇷🇺🇸Тасним маълумотларига кўра, АҚШ авиацияси Эронга қарши "Эпик ғазаб" операцияси давомида 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўқотди. Нашр шунингдек, йўқ қилинган ва шикастланган активлар рўйхатини эълон қилди: — 360 миллион долларлик тўртта F-15Е қирувчи самолёти; — 110 миллион долларлик F-35 қирувчи самолёти; — 18,8 миллион долларлик А-10 Thunderbolt самолёти; — 700 миллион долларлик Е-3 Sentry AWACS самолёти; — Жами 320 миллион долларлик саккизта КC-135R танкер самолёти; — Вертолётлар: Битта Black Hawks шикастланган, иккита HH-60G Pave Hawks шикастланган, битта CH-47 Chinook йўқ қилинган. Уларнинг умумий қиймати 60 миллион долларни ташкил этади; — 510 миллион долларлик 17 та MQ-9 дронлари. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 апр.
🇮🇷🇮🇱Эрон Исроилнинг Марказий қисмига кассетали ўқ-дорилар билан зарба берди Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳужум натижасида беш киши жароҳатланган, шунингдек, турар-жой бинолари ва автомобилларга зарар етган. Исроил армиясининг маълум қилишича, кассетали жанговар қисмга эга баллистик ракета аҳоли яшайдиган ҳудуд осмонида парчаланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ТЕЗКОР ☄️Тошкентда интернет наркодўкон ташкил қилган талабалар ушланди Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида интернет орқали фаолият юритган наркодўкон жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинган. Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида 1,6 кг гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олиниб, Миробод туманида талаба йигит 7 дона изолентага ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини “закладка” усулида жойлаштираётган вақтида ушланган Шунингдек, унинг яшаш жойидан катта миқдорда синтетик гиёҳванд моддалар, тарқатиш воситалари ва жиҳозлар ҳам топилган. Кейинроқ наркодўкон администратори, оператори ва бошқа аъзолар ҳам ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hashtags
Опубликован 4 апр.
🇵🇰Покистон ёқилғи нархи ошишига қарши норозиликлардан сўнг бепул жамоат транспортини эълон қилди– The Guardian Газетанинг ёзишича, мамлакат расмийлари Эрон билан уруш сабабли ҳукумат ёқилғи нархини кескин оширганидан сўнг, келаси ой давомида пойтахт ва мамлакатнинг энг зич жойлашган вилоятида давлат жамоат транспорти бепул бўлишини маълум қилди. Жума кунги эълон бензин нархини 42,7 фоизга, яъни литрига 485 рупийгача ($1,74) ошириш ҳақидаги тунги қарордан сўнг келиб чиққан кўча намойишлари ва ёқилғи қуйиш шахобчаларидаги мотоциклчиларнинг узун навбатларидан кейин янгради. Ўша куни кечқурун Бош вазир Шеҳбоз Шариф ўз позициясини ўзгартириб, солиқни камайтиришини ва бензин нархини литрига 378 рупий этиб белгилашини айтган эди. "Бу пасайтириш камида бир ой давомида амал қилади", — деди у халққа йўллаган мурожаатида. "Ваъда бераманки, ҳаётингиз нормал изига қайтмагунча тинчимайман", – дейди Шеҳбоз Шариф. "Бош вазир дизел ёқилғиси нархини туширмади, у 54,9 фоизлик ошишдан кейин литрига 520 рупий ($5,60) даражасида қолади. Ҳукумат 350 миллион рупий миқдоридаги юкни ўз зиммасига олади", – дея қўшимча қилади Покистон Ички ишлар вазири Муҳсин Накви. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 апр.
Тошкентда банк эксперти $10 минг пора билан қўлга тушди ДХХ Тошкент шаҳар бошқармасига кўра, у МЧЖ раҳбарига Самарқанд вилоятидаги банкларнинг биридан 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган ва эвазига пул талаб қилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 апр.
NASA “Artemis-2” миссияси траекториясини кўрсатди Режага кўра, экипаж 10 кун ичида 800 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтади ва Ой атрофини айланиб чиқади. Шунингдек, “Orion” кемаси бортидан олинган Ер сайёрасининг суратлари ҳам эълон қилинди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 3 апр.
❗️Энди Афғонистонда 6 магнитудалик зилзила содир бўлди кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди Магнитуда: 6 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Сурхандарё вилоятида 3 балл, 314 км. Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 км. Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 км. Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 км. Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 км. Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 км. Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 км. Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 км. Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 км. Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 км. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 3 апр.
🇺🇿Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилади Агентлик ғояси Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган янги лойиҳа доирасида тақдим этилди. Унга кўра, янги ташкилот молиявий аҳволи оғир тадбиркорларни соғломлаштириш билан шуғулланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор Ўзбекистонда хозиргина зилзила бўлди, эпицентр Тожикистон Тожикистонда зилзила содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Фарғона вилоятида 3 балл, 140 км. Наманган вилоятида 2 балл, 200 км. Андижон вилоятида 2 балл, 203 км. Сирдарё вилоятида 2 балл, 234 км. Тошкент вилоятида 2 балл, 257 км. Тошкент шаҳрида 2 балл, 269 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 269 км жанубий-шарқда Вақти: 15:26:49 03.04.2026 Магнитуда: 5,5 Чуқурлиги: 10 км Эпицентр: Тожикистон 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hashtags
Опубликован 3 апр.
❗️Эрон президенти америкаликларга мурожаат қилди Масъуд Пизишкиён очиқ хат орқали америкаликларни ахборотларга танқидий қарашга чақирди. Унинг таъкидлашича, Эрон тажовузкорлик йўлини танламаган ва фақат ўзини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, у АҚШ сиёсати ҳақиқатан ҳам “Аввало Америка” тамойилига мос келишига шубҳа билдириб, Вашингтоннинг ҳаракатларини танқид қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 3 апр.
🇺🇿Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланади Бу ҳақда президент қарори имзоланди. Қарорга мувофиқ байрам арафасида: ▪️Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари кенг тарғиб этилади. ▪️Маданият вазирлиги томонидан Тошкентда асосий байрам тадбири ўтказилади. ▪️“Ватан фидойилари” рамзий монументи яратилади. ▪️Ҳужжатли фильмлар суратга олинади, анжуманлар ўтказилади. ▪️“Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 3 апр.
⚡️ Бугун, 3 апрель – Бутунжаҳон кечки базмлар куни Дунё ташвишлари йиғилса бу кун, Яқинлар дийдоридан бўлолмас устун... Ушбу кун баҳонасида йиғилиб, дийдорлашмаймизми? 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!