TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват206,200Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 13 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 28 мар.

🇺🇸🇮🇷🇮🇱АҚШ Эрон ракеталарининг фақат учдан бир қисмини йўқ қилганига ишончи комил – Reuters Қўшма Штатлар Эроннинг барча ракеталаридан фақат учдан бир қисми йўқ қилинганини, яна тахминан учдан бир қисми шикастланганини ёки ер ости туннеллари ва бункерлари остида қолганини ишонч билан таъкидламоқда. Бу ҳақда агентликга АҚШ разведкаси маълумотлари билан таниш бўлган манбалар маълум қилди. Манбалардан бирининг қайд этишича, разведка дронлар бўйича ҳам шунга ўхшаш маълумотларни қўлга киритган, Эроннинг барча дронларидан тахминан учдан бир қисми йўқ қилинганини муайян ишонч билан айтмоқда. Исроил ҳарбийларининг ҳисоб-китобларига кўра, урушгача Эроннинг Исроил ҳудудига етиб боришга қодир 2500 та баллистик ракетаси бўлган. Қўшма Штатлар бу борада ўз маълумотларини очиқламаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views

Опубликован 28 мар.

Сирдарёлик йигит вирусли дастур орқали фуқароларнинг 2 млрд сўмдан ортиқ маблағини ўғирлади Аниқланишича, у Telegram орқали тарқатилган АPК вирус ёрдамида 200 дан ортиқ фуқаронинг банк карталаридан пул ечиб олган. Текширувлар давомида гумонланувчи 121 та кибержиноят содир этгани маълум бўлиб, қамоққа олинган. Батафсил — видеода 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,200 views

Опубликован 27 мар.

🇾🇪🇮🇷"Бармоқларимиз тепкида" —Яманда Эронни қўллаб-қувватловчи митинг бўлиб ўтди Яманда “Миллий матонат куни” муносабати билан Сана ва бошқа вилоятларда кенг кўламли митинглар бўлиб ўтди. "Бармоқларимиз тепкида ва биз раҳбариятнинг баҳоси ва қарорига кўра жанг майдонидаги вазият талаб қиладиган ҳар қандай сценарийга тайёрмиз", - дейилади “Ансар Аллоҳ” ҳаракати баёнотида. Олдинроқ улар керак бўлса Боб ал-Мандеб бўғозини тўсиб қўйишлари мумкинлиги ҳақида эълон қилишган эди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,200 views

Опубликован 27 мар.

🛰🇺🇿Ўзбекистонда 2026 йилда сунъий йўлдош интернети синов тариқасида ишга туширилиши режалаштирилган Бу ҳақа Абдулла Арипов Чимкентда бўлиб ўтган Digital Qazaqstan-2026 форумида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 9 йил ичида Ўзбекистон ҳудуднинг боғлиқлигини таъминлашда сезиларли ютуқларга эришди ва кенг полосали интернет қамрови 41%дан 99,5%га ошди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 27 мар.

🇺🇿🇹🇯Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз каби тарихий обидаларни зиёрат қилди Тожикистон етакчиси тарихий обидаларнинг бадиий уйғунлиги, миллий ҳунармандчилик намуналари ва тарихий экспонатларга катта қизиқиш билдирди. Меҳмонга меъморий услубнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, нақшлар ва рамзларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,300 views

Опубликован 27 мар.

🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эронга қарши ҳаракатлар учун Яқин Шарққа яна 10 минг нафар ҳарбий жўнатмоқчи The Wall Street Journal'нинг ёзишича, Доналд Трамп минтақага зирҳли техникалар билан бирга қўшимча қўшин ташлаш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда Пентагон Яқин Шарққа денгиз пиёдалари корпусининг 31 ва 11-экспедицион гуруҳларини юборди. Шунингдек, АҚШнинг элита бўлинмаси ҳисобланган 82-ҳаво-десант дивизиясини жўнатишга тайёргарлик кўрилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,600 views

Опубликован 27 мар.

🇺🇿🇹🇯 Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон икки мамлакат санъаткорлари иштирокидаги концертни томоша қилдилар Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабатлар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,500 views

Опубликован 27 мар.

#Диққат#Тарқатинг Энди юқори тезликда радарга тушсангиз 2 балл берилади "Встречний" га хам 2 балл, ГАИдан қочиш хам 2 балл Энг қизиғи булар автоматик тарзда камерага ёзилади, 12 балл бўлса ПРАВАдан айриласиз Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

24,700 views

Опубликован 26 мар.

🇮🇳 Ҳиндистонда АЁҚШларда улкан навбатлар пайдо бўлди ◾️Times of India ёзишига кўра, ҳайдовчилар ваҳимага тушиб одатдагидан кўпроқ ёқилғи харид қилиши натижасида кўплаб шохобчаларда ёқилғи тугаб қолган. ◾️Европа авиакомпаниялари керосин нархининг ошиши туфайли чипталар нархини кўтаришни бошладилар; ◾️Австралияда 600дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларида айрим турдаги ёқилғи тугаб қолган; ◾️Германия парламенти ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархларни кунига бир марта оширишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди; ◾️Молдовада юк ташиш компаниялари баъзи йўналишларни ёпишга тайёрланмоқда. Улар аллақачон зарар билан ишлаётганликларини даъво қилишмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,100 views

Опубликован 26 мар.

🇺🇿🇹🇯Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар Улар доирасида Тожикистонда мебель ва чарм маҳсулотлари ва маиший техника ишлаб чиқариш, Тошкентда турар жой мажмуаси ва савдо объектларини қуриш ҳамда Фарғона вилоятида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳалари бор. Шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views

Опубликован 26 мар.

🇺🇸Америкаликлар Эрон билан боғлиқ зиддият фонида озиқ-овқат харажатларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда Сенатор Чак Шумер X ижтимоий тармоғида нархлар кўтарилиши оқибатида аҳоли овқатланиш рационини қисқартираётганидан хавотир билдирган. Маълум қилинишича, бензин қимматлашуви нафақат саёҳатларни чекламоқда, балки кундалик озиқ-овқат харажатларини тежашга ҳам таъсир қилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,300 views

Опубликован 26 мар.

🚨Тошкентда Tracker ҳайдовчиси собиқ турмуш ўртоғи ва унинг танишларини қасддан уриб юборди Шаҳар ИИББ хабарига кўра, 25 ёшли ҳайдовчи ўзаро жанжал оқибатида 6 нафар шахс устига автомобиль ҳайдаган. Натижада 2 киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган ва воқеанинг қолган иштирокчилари ИИО ФМБга олиб келинган. Ҳолат ИИВ раҳбарияти томонидан назоратга олинган ва ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,600 views
12•••5•••101112131415•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384