TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват202,000Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 14 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 26 мар.

🇰🇿 Қозоғистон ғарбида дронга ўхшаш объект қолдиқлари топилди Маҳаллий ОАВнинг полицияга таяниб хабар беришича, номаълум объект аҳоли пунктидан ташқарида аниқланган. Топилманинг кўриниши Британиянинг Banshee Jet 80 дронига ўхшашлиги айтилмоқда. Маълумот учун, Украина ушбу турдаги дронларни 2024 йилда Буюк Британиядан қабул қилиб олган ва ҳозирга қадар фойдаланиб келади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,000 views

Опубликован 26 мар.

☄️Доналд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди АҚШ етакчиси давлатимиз раҳбарига мактуб йўллаб, Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифı учун миннатдорлик билдирилди. Доналд Трамп давлатимиз раҳбарини Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Маямида ўтадиган Г20 саммитига таклиф этди. "Яратган Сизни ва Ўзбекистоннинг буюк халқини ёрлақасин", дейилади мактубда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,500 views

Опубликован 26 мар.

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотига қўшилди У машғулотлар олдидан ота бўлгани ва Лига кубогидаги ғалабаси муносабати билан икки марта "коридор"дан ўтди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,400 views

Опубликован 25 мар.

Яна бир ўхшамаган эксперимент... ❌Айтишларича, мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда “ўтказма мақсадини кўрсатиш“ бўйича талаб бекор қилинибди 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,600 views

Опубликован 25 мар.

🏦Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги тақдимотда маълум қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача молия маркази: 🔸иқтисодиётга қўшимча $20-25 млрд жалб қилиш, 🔸ЯИМ ўсишига ҳар йили қўшимча 1 фоизгача ҳисса қўшиш, 🔸15 мингтагача янги юқори малакали иш ўрни яратиш, 🔸10 минг нафар мутахассис малакасини оширишга хизмат қилиши мумкин. Марказ фаолияти учун махсус ҳуқуқий режим жорий этиш кўзда тутилган. Бунда Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи марказ тўғрисидаги қонунга зид бўлмаган даражада татбиқ қилинади, марказнинг бошқарув органлари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш ваколатига эга бўлади, низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган Тошкент халқаро тижорат суди ва халқаро арбитраж маркази фаолияти йўлга қўйилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 25 мар.

❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади, амалда бу лимит — $100 Қонунчиликка киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар билан, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилиши кўзда тутилмоқда. Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаслиги мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,300 views

Опубликован 25 мар.

Тошкентда $75 минг эвазига АҚШга бориш учун виза қилиб бришни ваъда қилган шахс ушланди У гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарога "Бизнес виза" расмийлаштириб беришни ваъда қилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views

Опубликован 25 мар.

Ўзбекистонда болалар орасида кўз саратони ҳолатлари кўпаймоқда — шифокорлар телефонларни сабаб сифатида кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга кўра, болалар ва катталар орасида ушбу касаллик ҳолатлари ортиб бормоқда. Мутахассислар айтишича, сабаблардан бири — смартфонлардан узоқ вақт фойдаланиш бўлиши мумкин. ⚠️ Шифокорлар ота-оналардан болаларга телефон бермасликни, ҳатто улар қаттиқ сўраса ҳам чеклашни сўрамоқда. Болалар соғлиғига бефарқ бўлманг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

23,400 views

Опубликован 25 мар.

💰Самарқандда 2 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган “майнинг ферма” фош этилди ИВВ хабарига кўра, 41 ёшли фуқаро шаҳарда жойлашган хонадоннинг ертўла қисмида 5 та майнинг қурилмаси ёрдамида ноқонуний даромад олиб келган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,200 views

Опубликован 25 мар.

⚡️Ўзбекистонликлар масжидлардаги овоз кучайтиргичлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантирилади Мамлакатнинг етти вилоятидаги масжидларда огоҳлантириш тизими ишга туширилди. Бу алоқа ва электр таъминоти узилганда фуқароларни фавқулодда вазиятлар ҳақида хабардор қилиш имконини беради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,800 views

Опубликован 24 мар.

🇺🇿Президентга Янги Тошкентда қурилиши режалаштирилган "Буюк Ипак йўли" лойиҳаси тақдим этилди Майдони 32 гектар бўлган мажмуада турар жойлар, тижорат бинолари, меҳмонхоналар, маданият ва таълим марказлари ҳамда замонавий инфратузилма объектлари барпо этилиши кўзда тутилган. Концепцияга кўра, мажмуа ҳудудида Буюк Ипак йўлига боғлиқ турли цивилизациялар мавзусидаги маҳаллалар ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуд эса Ипак йўли бўйида жойлашган мамлакатларни ифодалайди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,900 views

Опубликован 24 мар.

⛲️Президент 232 метр баландликка сув отувчи супер фаввора қурилиши билан танишди Лойиҳага кўра, Янги Тошкентда умумий майдони 6,3 гектар бўлган сув ҳавзасида 1,5 гектар ҳудудда сув, мусиқа ва ёруғлик уйғунлигида шоу ўтказиш имконини берувчи фаввора қурилади. Мажмуа таркибида сувни 232 метр баландликка отувчи супер фаввора ва диаметри 100 метрли сузувчи платформа бўлади. Фаввора 185 метр радиусда 360 даражали сув экрани ҳосил қилиб, унда турли тасвирларни проекция қилиш имконини беради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views
12•••5•••10•••1213141516•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384