TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 19 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 18 мар.
✈️ Telegram бир ҳафта ичида 752 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади RT хабарига кўра, кечанинг ўзида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳлар фаолияти чекланган. Бунга фойдаланиш қоидаларини бузиш, жумладан зўравонликка ундаш ва болаларга нисбатан зўравонлик акс этган материалларни тарқатиш сабаб бўлган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 мар.
🌙 Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келмоқда Адлия вазирлиги эса байрам кунлари муносабати билан дам олиш кунларини ҳам эълон қилди. Унга кўра, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 4 кун дам олади: * 20-март (жума) — Рамазон ҳайити куни * 21-март (шанба) — Наврўз байрами куни * 22-март (якшанба) — дам олиш куни * 23-март (душанба) — кўчирилган дам олиш куни. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 мар.
Тошкентда Наврўз сайллари ўтадиган манзиллар эълон қилинди Асосий байрам манзиллари: 📍 21–22 март — “Ўзбекистон овози” туризм кўчаси (бош манзил) 📍 21–22 март — Тарас Шевченко гастрономик кўчаси 📍 21–23 март — “Наврўз” этнобоғи 📍 21 март — Ал-Хоразмий туризм кўчаси Сайллар, шунингдек, қуйидаги ҳудудларда ҳам бўлиб ўтади: 📍 21 март — Юнусобод тумани, “Юнусобод галерея” мажмуаси олди 📍 21 март — Бектемир тумани, “Coca-Cola” боғи 📍 21 март — Мирзо Улуғбек тумани, “Сентрал парк” 📍 21 март — Сергели тумани, марказий хиёбон 📍 21 март — Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси (Беруний метро ёнида) 📍 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, “Анҳор Локомотив” боғи 📍 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, “Tashkent City” боғи 📍 21 март — Учтепа тумани, “Сеул” экобоғи 📍 21 март — Чилонзор тумани, Ғофур Ғулом боғи 📍 21 март — Яккасарой тумани, “Next” савдо мажмуаси 📍 21 март — Яшнобод тумани, “Ашхобод сайилгоҳи” боғи 📍 21 март — Янгиҳаёт тумани, “Меҳригийо” майдони Манзилларда миллий таомлар намойиши, сумалак тайёрлаш жараёни, концертлар, ҳунармандчилик кўргазмалари ва миллий ўйинлар ўтказилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 мар.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келади Бу борада расмий идоралар илк марта гапириб чиқишди. Адлия вазирлиги тақдим этган тақвимга кўра, 20 март Рамазон ҳайитининг биринчи куни сифатида дам олиш бўлади. Беш кунлик ишда ишлайдиганлар 4 кун 20-23 март кунлари дам олади. 6 кунлик ишлайдиганлар 20-22 март кунлари дам олишади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 мар.
Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази очилди Президент Шавкат Мирзиёев марказда яратилган шароитлар, бой экспозициялар ва янги ташаббуслар билан танишди. Қуръони карим залига кириб, мазкур масканда яратилган маънавий муҳит ва ноёб экспозицияларни кўздан кечирди. Марказга ҳадя этилган ва хориждан харид қилинган қимматбаҳо тарихий артефактлар кўргазмасини кўздан кечирди. Давлат раҳбари Ислом цивилизацияси марказининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат қолдирди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 мар.
🇨🇺🇺🇸Кубада тахминан 10 миллион киши электрсиз қолди — Reuters Хабар берилишича, Куба миллий электр тармоғида блэкаут юзага келган. Бунга АҚШ томонидан жорий этилган нефт блокадаси ва оролнинг аллақачон эскирган электр тизими сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Қўшма Штатлар январ ойида Кубанинг энг муҳим хорижий ҳамкори бўлган Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олганидан кейин узоқ вақтдан бери душман бўлган Кубага босимни кучайтирди. Куба инқирозни юмшатиш умидида Қўшма Штатлар билан музокаралар бошлаганини маълум қилган. Трамп сўнгги ҳафталарда “Куба қулаш арафасида” эканлигини ва Вашингтон билан келишувга эришишга тайёр эканлигини айтганди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 мар.
🇰🇿Қозоғистоннинг янги Конституцияси расман қабул қилинди: Тоқаев Оқўрдада ҳужжатни имзолади 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 мар.
🇮🇷Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний мусулмон давлатларига мурожаат қилди 1️⃣ Эрон музокаралар олиб бораётган вақтда Америка ва Исроил тажовузига дуч келди. Ислом инқилобининг фидойи раҳбари, ҳарбий қўмондонлар ва тинч аҳоли ўлдирилди. 2️⃣ Биласизки, айрим сиёсий қўллаб-қувватлашдан ташқари, бирорта ҳам ислом давлати Эрон халқига ёрдам бермади. Шунга қарамай, Эрон халқи қатъий ирода билан ёвуз душманни бостирди. Бугун душман боши берк кўчадан қандай чиқишни билмаяпти. 3️⃣ Эрон АҚШ ва Исроилга қаршилик кўрсатишда давом этмоқда. Лекин Ислом давлатларининг хатти-ҳаракатлари Пайғамбаримизнинг "Агар сиз мусулмоннинг чақириғига жавоб бермасангиз, сиз мусулмон эмассиз" деган сўзларига зид эмасми? Бу қандай Ислом?! 4️⃣ Баъзи давлатлар бундан ҳам нарига ўтиб, Эронни душман деб эълон қилишди. Ахир сизнинг давлатдаги АҚШ базаларидан Эронга ҳужум қилинса, Эрон қўл қовуштириб ўтириши керакми?! Бугунги можаронинг бир томонида АҚШ ва Исроил, иккинчи томонида мусулмон Эрон. Сиз кимнинг тарафидасиз? 5️⃣ Ислом дунёсининг келажаги ҳақида ўйланг. АҚШ сизга содиқ эмаслигини ва Исроил сизнинг душманингиз эканлигини биласиз. Бир зум ўзингиз ва минтақанинг келажаги ҳақида ўйланг. Эрон сизга ҳукмронлик қилишга интилмайди. 6️⃣ Ислом умматининг бирлиги барча мамлакатларнинг хавфсизлиги, ривожланиши ва мустақиллигини тўлиқ таъминлай олади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 мар.
Долларнинг расмий курси кўтарилди Эртадан расмий курс 12 129,01 сўмдан ҳисобланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ДИҚҚАТ#ТАРҚАТИНГ ‼️Энди солиқдан қарздорлар светсиз ўтиради 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизми жорий этилмоқда 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hashtags
Опубликован 17 мар.
❗️Нақд пул тўловлари айрим соҳаларда бекор қилинди. 1 апрелдан қуйидаги тўловлар нақдсиз амалга оширилади: 🔝Давлат хизматлари 🔝Электр, газ ва сув тўловлари 🔝Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 🔝АЁҚШларда ёқилғи тўловлари 🔝25 млн сўмдан юқори айрим товар ва хизматлар 📌ПФ–246 фармони 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ТЕЗКОР ‼️Энди Интернетда сўкиниш, ўзи қилган ҳуқуқбузарлик видеосини тарқатиш, чет элдаги урушга тарғиб қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда Уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз ҳаракатларни ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларни телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. ИНТЕРНЕТГА СЎКИБ КОНТЕНТ ҚИЛАДИГАНЛАРГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hashtags