TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 17 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 21 мар.
⚡️Эрон ракеталари Исроилнинг Ришон ЛеЗион ҳудудига зарар етказди У Исроилнинг тўртинчи энг йирик шаҳри бўлиб, қарийб 300 минг аҳоли истиқомат қилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 мар.
🇷🇺🇺🇿 Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади Россия етакчиси ўз қутловида икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари дўст халқлар фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирди. Табрикланганлар орасида Ўзбекистондан ташқари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам бор. Россия президенти ушбу нурафшон байрам муносабати билан ушбу давлатларнинг барча фуқароларига ўзининг энг эзгу тилакларини етказишни сўради. Шунингдек, Наврўз муносабати билан самимий табриклар Эрон Ислом Республикаси олий раҳнамоси оятуллоҳ Саййид Мужтабо Хоманаий ва президент Масъуд Пезешкиёнга ҳам йўлланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 мар.
АЗИЗЛАРИМ 🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 мар.
❗️Радарда аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳақида ЙҲХХга 48 соат ичида юборилмаса ҳамда ЙҲХХ 1 ой ичида жарима қўлламаса, иш тугатилади, яъни ҳайдовчига жазо қўлланмайди! Расмдаги ҳолатда ҳуқуқбузарлик маълумоти 48 соат ичида бориб тушган ва ЙҲХХ 26 кун ичида жарима қўллаган—қонуний. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 мар.
🇮🇷Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди Эрон норасмий манбааларига кўра, F-35 "кўринмас" қирувчиcига маҳаллий ишлаб чиқарилган “Каэм 118” ҳаво мудофаа тизими томонидан зарба берилган. Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик. Енгил транспорт воситасига бештагача ракета ўрнатилиши мумкин. Шунингдек, ракета АТ/ТPQ-48га ўхшаш мобил радар билан ҳам жиҳозланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 мар.
☪️ Қуддусда мусулмонлар Ал-Ақсо масжидига кириб намоз ўқий олмади Масжид 18 кундан буён Исроил полицияси томонидан ёпилган. Бугун ҳам масжидга кириб намоз ўқишга рухсат берилмади. Мусулмонлар масжидга имкон қадар яқин келиб намоз ўқидилар. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 мар.
Келгуси ҳафталарда нефть нархи 180 долларгача кўтарилиши мумкин — Саудия Арабистони The Wall Street Journal Саудия расмийларига таяниб ёзишича, агар таъминотдаги узилишлар апрель ойининг охиригача давом этса, бу содир бўлиши мумкин. Wood Mackenzie энергетика консалтинг фирмаси таҳлилчиларининг фикрига кўра, йил давомида нарх 200 долларга етиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 мар.
⚡️🇺🇸🇮🇷 АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операциясининг қиймати ошкор бўлди — унинг қиймати аллақачон 25 миллиард доллардан ошган деб тахмин қилинмоқда. Ўртача ҳисобда, кампания секундига тахминан 11 500 долларга тушади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 мар.
❗️Рамазон Ҳайит намози ўқилиш вақти! 2026 йил 20 март Жума куни Рамазон ҳайити намози 06:50 да Тошкент вақти билан ўқилади. Яқинлага юбориб қўйинглар! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 мар.
⚡️❗️🤯Тошкент бўшаб қолди: бир кунда шаҳардан 500 мингта машина ва миллион одам чиқиб кетибди! Маълум қилинишича, фақат бугуннинг ўзида пойтахтдан 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетган — бу эса ҳудудларга йўл олган миллионлаб одамлар дегани. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 мар.
Президент Шавкат Мирзиёев: “Нима учун Ислом цивилизацияси марказини қилдим? Тарихга муҳрлаб қўймоқчиман: бу марказга кирган одам чиққандан кейин бу миллатга таъзим қилиши учун қилдим!” 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 мар.
☪️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади Бутун халқимизни эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат айёми – муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Бу йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанд вилоятида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиши – халқимизга ўзига хос Рамазон туҳфаси бўлди. Ушбу улуғ айём кунларида жаҳоннинг турли ҳудудларидаги уруш ва низолар тезроқ барҳам топиб, барча халқлар тинчлик ва барқарорликда ҳаёт кечиришини тилаб қоламиз. Фурсатдан фойдаланиб, дунёнинг олис ва яқин мамлакатларидаги мусулмон биродарларимизни қутлаб, самимий салом ва тилакларимизни йўллаймиз. Хорижда байрам шукуҳи билан яшаётган ватандошларимизни ҳам чин дилдан табриклаб, уларнинг ишлари ва ўқишларига муваффақиятлар тилаймиз. Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб турган ушбу қутлуғ дамларда сиз, азизларни Ийд ал-Фитр байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!