TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват202,800Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 18 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 19 мар.

🛰 Ўзбекистон коинотга биринчи сунъий йўлдошни учиришга тайёрланмоқда Миллий сунъий йўлдошни ясаш учун эса ўзбек талабалари ўтган йилнинг кузида Японияга таҳсил олиш учун юборилган. Талабалар 2 йил давомида сунъий йўлдошни лойиҳалаш, йиғиш, синовдан ўтказиш каби жараёнларда иштирок этишади ва космосга учириш учун шай ҳолатга келтиришади. Аппаратни 2028 йилда орбитага учириш режалаштирилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,400 views

Опубликован 19 мар.

‼️RTмухбири Стив Суини ва унинг оператори Ливан жанубида Исроил ҳужумидан яраланди Исроил самолёти журналистлар репортаж суратга олаётган вақтда ракета билан зарба берган. Ҳужум оқибатида ҳар икки ходим турли даражада тан жароҳати олган. Ҳозирда ярадорлар шифохонага етказилган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Олдинроқ RT мухбири Исроил Ливанга бостириб кириш учун чегара яқинида кўп сонли қўшин тўплаётгани ҳақида хабар қилган эди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,200 views

Опубликован 19 мар.

Трамп Қозоғистон президентига мактуб йўллади АҚШ етакчиси февраль ойида Вашингтонда бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг илк йиғилиши доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бўлиб ўтган учрашувни ижобий баҳолади. Шунингдек, у Қозоғистон президентини Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ва йил охирида Маямида бўлиб ўтадиган G20 саммитида яна кутиб олишни интиқлик билан кутаётганини таъкидлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,800 views

Опубликован 19 мар.

🚊Ҳайит ва Наврўз муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабарига кўра, 19–25 март кунлари учун жами 25 000 та қўшимча йўловчи ўрни яратилган. Қўшимча “Афросиёб” рейслари: 🔸19–21 март (6 та рейс): Тошкент — Самарқанд — Тошкент; 🔸19–25 март: Тошкент — Бухоро — Тошкент. Шунингдек, 19–25 март кунлари Тошкентдан Хива, Шовот, Қўнғирот, Термиз ва Бухорога қатновчи поездларга вагонлар қўшиладиган бўлди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,900 views

Опубликован 19 мар.

🕌Ўзбекистонда 2000 дан ортиқ масжидларда ҳайит намози ўқилади Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди. Шунингдек, Наврўз муносабати билан мамлакат бўйлаб 200 дан ортиқ майдонларда халқ саийллари ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,200 views

Опубликован 19 мар.

⚡️Тошкентда иситиш мавсуми расман якунланди: батареялар ўчирила бошлайди Тошкент шаҳар ҳокимияти 24 мартдан бошлаб иситиш тизимини ўчириш ҳақида расмий қарор қабул қилди. Veolia Energy Tashkent аллақачон тизимни босқичма-босқич ўчиришни бошламоқда. Шунинг учун агар батареяларингиз ҳали иссиқ бўлса — иссиқликнинг сўнгги соатларидан баҳраманд бўлинг! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 19 мар.

Ўзбекистонда 48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлган Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган. Шундан 60 ёш ва ундан катталар — 638 нафар ота бўлган. 70 ёшдан ошган оталар сони эса — 48 нафар. Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган: – 25 ёшгача — 97 917 нафар; – 25–39 ёш — 718 798 нафар; – 40–59 ёш — 62 246 нафар; 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 19 мар.

Бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак. Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади. Эртага 20 март — Рамазон ҳайитининг биринчи куни. Демак, бугун, 19 март куни ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,200 views

Опубликован 18 мар.

❗️Самарқандда 19 март куни Имом Бухорий мажмуаси расман очилади Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектарни ташкил этади. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган. Ушбу муҳташам мажмуа бу йилги Рамазон ойининг сўнгги кунида — ҳайит байрами арафасида расман очилиши ўзбек халқи учун яна бир ажойиб совға бўлди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

27,300 views

Опубликован 18 мар.

🇸🇦🇮🇷 Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги Эрон ҳудудидан иккита баллистик ракета учирилганини эълон қилди. Эрон ракеталари Саудия Арабистони пойтахтидаги қатор нуқталарга келиб тушган. Ар-Риёд шаҳрида портлашлар содир бўлди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 18 мар.

#Хушхабар ⚡️🇵🇰🏳️Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонга қарши ҳарбий операцияни беш кунга тўхтатади Ахборот ва радиоешиттириш вазири Атауллоҳ Тарарнинг маълум қилишича, қарор Саудия, Қатар ва Туркия илтимосига кўра қабул қилинган. Оташкесим 24-мартга ўтар кечага қадар давом этади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views

Опубликован 18 мар.

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,000 views
12•••5•••10•••151617181920•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384