TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 33 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 2 мар.
Кувайтда АҚШнинг 3 та самолёти қулади Пентагон самолётлар хатолик туфайли Кувайт томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Учувчиларнинг барчаси муваффақиятли катапулта қилинган. Кейинроқ АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) F-15E русумли учта қирувчисини йўқотганини тасдиқлади. Баёнотда самолётлар Кувайт ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Эрон ҳужумини қайтариш чоғида хатолик туфайли уриб туширилгани қайд этилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
«IELTS 9 ҳам ёрдам бермаслиги мумкин» — АҚШнинг 3 олийгоҳидан грант ютган самарқандлик ўқувчи Дилнура Тоштемирова У шу йилнинг феврал ойида бир пайтнинг ўзида Queens University of Charlotte, Loyola University New Orleans ва Central Michigan University олийгоҳларига ўқишга қабул қилинди ва умумий ҳисобда 280 минг долларлик грант таклифларини олди. Қизиғи, Дилнура бу натижага юқори балли IELTS, CEFR, GPA сертификатлари билан эмас, ўзи танлаган соҳа бўйича дарсдан ташқари фаолияти, лойиҳалари билан эришганини таъкидлайди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
⚡️Эрон бугун эрталаб Нетаньяхунинг офисига ракета зарбаси бергани маълум бўлди Ислом инқилоби қўриқчилари офиси 2 март куни Исроил бош вазири ишхонасига бир нечта зарбалар йўлланганини қайд этди. Исроил томони ҳозирча бу хабарни тасдиқламади. Томонлар вазият кескинлашаётганини таъкидламоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
⚡️⚡️Ўзбекистон бош вазири Яқин Шарқдаги инқироз сабаб фуқароларни эвакуация қилиш ва логистикани қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди Ўзбекистон бош вазири Саудия Арабистони, БАА ва Қатардан ватандошларни олиб келиш учун авиақатновларни ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Шу билан бирга, расмийлар жанубий йўналишдаги хатарларни ҳисобга олган ҳолда экспорт-импорт операциялари учун муқобил йўналишларни кўриб чиқмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида 1000 дан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчилар бор. Рейслар бекор қилингани сабабли кўплаб ўзбекистонликлар ҳам БААдан учиб кета олмаган. ❗️Хабарни уруш зонасида қолиб кетган ватандошларга юбориб қўйишни унутманг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
Эрон Саудия Арабистонидаги нефть объектларига дрон билан ҳужум уюштирди — Reuters Таъкидланишича, ҳужум Aramco компаниясининг Рас-Танура шаҳридаги заводига йўналтирилган. Завод шундан сўнг ёпилгани маълум қилинди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
Зонтикларни оламиз: Тошкентда ҳафта давомида ёмғир ёғади, ҳудудларда эса қор бўлади «Ўзгидромет» хабарига кўра, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ёғингарчилик бўлади. 3–4 март кунлари шимолда қор ёғиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади. Хабарни тарқатиб, яқинларни хабардор қилинг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
🇺🇿🚀Ўзбекистон армияси ҳар қандай таҳдидларни бартараф этишга тайёр ҳолатда Жаҳондаги кескинлик фонида мамлакат армияси ҳаво ҳужумларини қайтаришга тайёрлигини кўрсатди. Тармоқда янги ролик намойиш этилди, унда бўлинмалар, замонавий техника ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳозирги вақтдаги реал шароитларга максимал даражада яқинлаштирилган ҳаракатлари кўрсатилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
Энди «жэк»дан қарзи борлар электр энергиясига тўлов қила олмайди 2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди. Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
Сурхондарёда таниш аёлнинг жинсий алоқадаги видеосини тарқатмаслик учун $6 минг талаб қилинган эркак ушланди У озиқ-овқат дўконида қолдирилган 1000 АҚШ доллари ва 18 млн сўм пулни олиш учун келган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
Блогер Бонамур турмушга чиқаётганини эълон қилди «Бугун ўша кун» деган изоҳ билан пост жойлаган блогер куёвнинг юзини яширилган сторис ҳам жойлади. Кўплаб таниқли шахслар Бонамурга бахт тилаб ёзмоқда, айримлар бу навбатдаги пиар деб таъкидлаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
АҚШнинг F-15 қирувчи самолёти Қувайтда қулади Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода катапульта қилган учувчини кўриш мумкин. Америкалик ҳарбийлар ҳозирча ҳодиса сабаблари юзасидан изоҳ бермади. Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги қирувчи самолёт уриб туширилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Мазкур маълумот ҳозирча тасдиқланмаган. The New York Times журналисти Кристина Трибертнинг маълум қилишича, самолёт Ал-Жаҳра шаҳри яқинида қулаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 мар.
Прокуратура ходими 9 минг доллар билан қўлга олинди У Ўртачирчиқ туманидаги тадбиркорга тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича аниқланган қарздорликни бартараф этишни ваъда қилган. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ушбу шахс ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, девонхона нозирига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!