TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват195,700Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 31 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 4 мар.

Февраль ойида “чиройли саналар” туфайли никоҳлар сони нисбатан кўпроқ бўлди Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ўтган ойда жами 12 556 та ёш оила никоҳ расмийлаштирган. Шундан 656 таси 2 февраль, 644 таси эса 20 февраль куни қайд этилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,500 views

Опубликован 4 мар.

Хайрулла Асадов жаримага тортилиб, юзта китоби мусодара қилинди Ижтимоий тармоқларда “тирик китоб” сифатида танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани учун жаримага тортилди. У 20 минг сўмга харид чеки бермаган ва кунлик савдодан тушган 20 минг сўм пулни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,000 views

Опубликован 4 мар.

Санкт-Петербургда ўз қизини йиллар давомида зўрлаган педофил ота ушланди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 15 ёшли қиз полицияга ўгай отаси уни 7 ёшидан бери мунтазам равишда зўрлаб, зўравонликни видеога олишга мажбурлаганини айтиб мурожаат қилган. Қиз онаси бу ҳақда билганини ва отасини қўллаб-қувватлаганини айтган. Кейинчалик маълум бўлишича, зўравонликнинг яна 2 та қурбони бўлган. Ўгай ота 15 ёшли қизидан ташқари, унинг 12 ёшли синглиси ва 7 ёшли укасини ҳам зўрлаган. Учала бола ҳам йиллар давомида бузуқ ишларга жалб қилинган. Тергов давомида қизнинг онаси полициядан ёзишмалар ва бошқа далилларни ўчиришни талаб қилган. Ҳозирда эр-хотин ҳибсхонадалиги, болалари эса касалхонада эканлиги айтилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,000 views

Опубликован 4 мар.

Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев Мактаб ўқувчиси ЙПХ ходимини уриб кетганидан кейин масъуллар интернетда ҳуқуқбузарликлар мониторингини кучайтирди: 6 кун ичида ижтимоий тармоқларда йўл безорилиги акс этган 107 та видео аниқланиб, 66 кишига чора кўрилди, 62 та машина жарима майдонига жойлаштирилди. Тюнинг хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг 68 нафар раҳбари ва уларнинг 79 нафар ходими сўроқ-савол қилиниб, 100 нафар автосервис раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Кўчалардаги рейдларда эса 6 кунда салкам 6 мингта қўпол қоидабузарлик аниқланиб, машиналарнинг барчаси жарима майдонига қўйилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 4 мар.

Қамчиқ довонида қуюқ туман тушди Шу сабабдан йўлда кўрувчанлик даражаси ёмонлашган. Ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олиб, қоидаларга риоя этиб ҳаракатланиш сўралмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,400 views

Опубликован 4 мар.

🇰🇬Қирғизистонда эркаклар аёл қиёфасига кириб, дўкон ва офисларни талон-торож қилди Қирғизистонлик эркаклар аёл қиёфасига кириб, дўкон ва офисларни талон-торож қилган. Улар кимлигини яшириш мақсадида парик ва силикон аёл ниқобларидан фойдаланган. Эркаклар ташкил қилган талон-торожлар оқибатида етказилган зарар 25 млн сомни ташкил этган. 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Уларнинг барчаси камида бир марта судланган ( биттаси 14 марта судланган) бўлиб, ўғирлик, босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилган. Тинтувлар чоғида сейф ва эшикларни бузиш учун асбоблар, сигнализацияга тўсқинлик қилувчи қурилмалар (ғлушител), автомат, тўппончалар, граната, пичоқлар ҳамда 45 гм гашиш мусодара қилинган. Эркакларнинг колонияларда ҳам шериклари бўлган ва улар айрим жиноятларни ўз зиммасига олгани айтилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 4 мар.

AI bozorni tubdan o‘zgartirdi. Endi oddiy kod yozuvchilar emas — tizim quruvchilar kerak bo‘ladi. AI bilan ishlay oladigan, uni boshqara oladigan va real infratuzilmaga ulay oladigan mutaxassislarga talab keskin oshmoqda. 🚀 Haad’da biz sizni AI Hacker darajasiga olib chiqamiz. AI’ni mukammal boshqarish uchun: — Tizimlar qanday ishlashini — Network va infratuzilma qanday bog‘lanishini — Real hujum va himoya mexanizmlarini chuqur tushunish kerak. Shuning uchun biz: ✔️ 10 oyda eng obro‘li xalqaro sertifikatlarga tayyorlaymiz ✔️ OSCP va CEH olish darajasiga olib chiqamiz ✔️ Amaliy lablar va real-case metodologiya bilan ishlaymiz 💰 “IT Istedod” loyihasi doirasida sertifikatlaringizni 30%–100% gacha xarajatlarni qaytarish imkoniyati mavjud. Agar siz AI davrida oddiy foydalanuvchi emas, balki tizim egasi bo‘lishni istasangiz — vaqtni boy bermang. Haad — O'zbekistondagi eng katta kiberxavfsizlik community'si bilan birga o‘rganing. Ma'lumot olish uchun: haad.ai/yozilish

16,800 views

Опубликован 3 мар.

Farzandlaringiz o'yinchoqlarimiz bilan aqlli ulg'aysin! Buyurtmalarni instagram va https://t.me/MaryOyinchoqlarDunyosi qabul qilayapmiz. Qiziqarli va bolajonlaringiz uchun foydali videolar uchun bizni kuzatishni boshlang. 👦 - Mary Kids Store rahbariyati -🏷 Buyurtma uchun yozing: @bahora_marystore

17,200 views

Опубликован 3 мар.

Тошкент шаҳрида ИИББнинг икки тезкор ходими қўлга олинди Тезкор вакиллардан бири ёнидан наркотик модда топилган фуқарони жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига ундан 2 200 доллар талаб қилган. Шундан минг долларини муқаддам олиб, қолганини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланган. Унинг шериги ҳам қўлга олинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,600 views

Опубликован 3 мар.

Исроил Эрон президенти офиси ва Миллий хавфсизлик олий кенгаши биносига ҳужум қилганини маълум қилди Қайд этилишича, ушбу қўмондонлик пункти Эрондаги энг қўриқланадиган объектлардан бири бўлган. «Етакчилар ва улар жойлашган штаб-квартира аниқ разведка маълумотлари асосида йўқ қилинган», дейилади хабарда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,300 views

Опубликован 3 мар.

Жиззахда мактаб директори 300 доллар пора олгани учун қамалди Мактаб директори технология фани ўқитувчисидан дарс соатини камайтирмаслик ва ишдан бўшатмаслик эвазига 300 АҚШ доллари миқдорида пора олган. Суд ҳукмига кўра, у 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,500 views

Опубликован 3 мар.

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди Тадбиркор бир қатор камчиликлар билан қурилган 12 қаватли «дом»ни пора бериш орқали фойдаланишга қабул қилишга эришмоқчи бўлган. У шу мақсадда Тошкент шаҳар ФВБ ходимига 30 минг доллар берган вақтида тезкор тадбирда ушланган. Ҳолат юзасидан тадбиркорга Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми «a» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,600 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2930313233•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384