TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват223,400Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 34 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 2 мар.

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» исломий гуруҳи Исроилга зарба бера бошлади Ҳаракат аъзолари Исроилнинг шимолий ҳудудларига ракета билан зарба берган. Бунга жавобан Исроил Ливанга, жумладан, пойтахт Байрутга ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида «Ҳизбуллоҳ»нинг парламент фракцияси раҳбари Муҳаммад Раъд ва бошқа вакиллар ҳалок бўлган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,900 views

Опубликован 2 мар.

Исроиллик дзюдочилар хавфсизлик сабаб Тошкентни тарк этди Кеча, 1 март куни Исроил миллий дзюдо жамоаси хавфсизлик билан боғлиқ кўрсатма туфайли Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Катта дубулға» турниридаги иштирокини тўхтатган ва мамлакатни тарк этган. Маълумотларга кўра, Исроилнинг Шин Бет хавфсизлик хизмати жамоага зудлик билан Ўзбекистонни тарк этиш бўйича кўрсатма берган. Қарор Эрон билан боғлиқ вазият жиддий тус олгандан сўнг қабул қилинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,300 views

Опубликован 2 мар.

Трамп: Эрондаги операция 4 ҳафта давом этиши мумкин Америка етакчиси Эрон билан кейинги музокаралар учун очиқ эканини айтди, аммо улар «яқин вақт ичида» бўладими — билмаслигини билдирди. «Мен билмайман. Улар музокара истаяпти, лекин мен шундай дедим: ‘Сизлар бу ҳафта эмас, ўтган ҳафта гаплашишингиз керак эди’», — дея таъкидлади Трамп. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,400 views

Опубликован 2 мар.

Умрага кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилади — UzAirways Гап шундаки, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмаси билан авиакомпания Саудияга рейсларни вақтинча тўхтатди. Шунга қарамай бугундан Умра сафарига олиб борилган фуқароларни Ватанга қайтариш бўйича Жидда – Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилади. Шунингдек, Мусулмонлар идораси Яқин Шарқ минтақасидаги кескинлик ва ҳаво ҳудудининг хавфсиз бўлмай қолгани боис Умра зиёратлари вақтинча тўхтатилишини маълум қилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,800 views

Опубликован 1 мар.

1 мартдан газ нархлари оширилгани йўқ — Энергетика вазирлиги Табиий газ истеъмоли учун ноябр-феврал ойлари давомида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда октябрь–февраль ойларида) 500 метр кублик базавий меъёр амал қилган эди. 2026 йил 1 мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача «базавий меъёр» амал қилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

22,300 views

Опубликован 1 мар.

Исроилда Эрон зарбаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди Маълум бўлишича, Эрон томонидан учирилган баллистик ракета Қуддус яқинидаги Бейт-Шемеш шаҳрига қулаган. Бунинг оқибатида турар жой биноси вайрон бўлган ва ёнғин чиққан. Пентагон эса Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар чоғида америкалик уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, яна беш нафари оғир яралангани ҳақида хабар берди. Ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,600 views

Опубликован 1 мар.

🇺🇿Ўзбекистоннинг замонавий ҳаво кучлари ҳар қандай таҳдидларга шай ҳолатда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг замонавий ҳаво харбий техникаси акс этган видеони эълон қилди. «Янги Ўзбекистон армияси — ҳар қандай хавфни бартараф этишга қодир», — дейилади видеолавҳа изоҳида. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,900 views

Опубликован 1 мар.

Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди Бекободда ИИБ ходими машинасида уриб кетиб, сувга ташлаб юборган фуқаронинг жасади Дўстлик каналидан чиққан. Гумондор ушланиб, қамоққа олинган, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,100 views

Опубликован 1 мар.

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси хабарига кўра, айни пайтда Эрон ҳудудида 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Уларнинг 8 нафари дипломатик ваколатхоналар ходимлари, 9 нафари Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар, 55 нафари доимий яшовчилар, яна 9 нафари эса хусусий сафар билан борган шахслардир. Элчихона улар билан доимий алоқада экани ва вазиятни назорат қилиб бораётгани билдирилди. “Зарурат туғилганда Теҳрон шаҳридаги элчихонага +98 912 132 78 23 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин. Масъул шахс — Элбек Юлдашев”, деб ёзмоқда ТИВ. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,500 views

Опубликован 28 февр.

Айни дамда Дубайда дам олаётган Муниса Ризаева халқдан дуо сўраб мурожаат қилиб чиқди 🇺🇸🇮🇷АҚШ–Эрон–Исроил урушига оид тезкор хабарлар👇 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20,800 views

Опубликован 28 февр.

Эрондаги ҳарбий ҳолат сабаб Андижондан Мадинага учган самолёт ортга қайтгани айтилмоқда Uzbekistan Airways хабарига кўра, HY334 (Дубай – Тошкент) рейси ҳам мажбурий равишда кечиктирилган. Чекловлар бекор қилинганидан сўнг, Эрон ҳаво ҳудудидаги чекловларни инобатга олган ҳолда, парвоз муқобил йўналиш бўйича амалга оширилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20,100 views

Опубликован 28 февр.

Тошкентда йўлда қоидабузарлик қилиб, бу билан фахрланишини айтган йигитнинг қамоқдаги суратлари эълон қилинди Бу сафар танишлар ёрдам бермаган кўринади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,700 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3233343536•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384