TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват210,900Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 38 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 24 февр.

❗️Хайрулло Ибодуллаев мукофот пулини оиласига юборади Санкт-Петербургда 7-қаватдан қулаётган болани қутқарган юртдошимиз Хайрулло Ибодуллаев жасорати учун “Тигран Кеосаян” мукофоти ва 1 миллион рубль(159 млн сўм) пул мукофоти билан тақдирланди. У берилган маблағни Ўзбекистондаги касал отаси ва тўрт нафар қизига юборишини айтган. Эслатиб ўтамиз, у болани тутиб қолиш чоғида ўзи ҳам жароҳат олган. Кеча Ўзбекистон Президенти фармони билан Хайрулло Ибодуллаев “Жасорат” медали билан ҳам мукофотланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,100 views

Опубликован 24 февр.

❗️Пайшанба — “Ёшлар куни” этиб белгиланди Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” этиб белгиланди. Ушбу кунда соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшлар билан учрашади, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаб, жойида ҳал этиш чораларини кўради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,700 views

Опубликован 24 февр.

«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент «Кўксарой» қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,400 views

Опубликован 24 февр.

💵Доллар ва рублнинг бугунги расмий курси Банклар эса 1 АҚШ долларини 12 230-12 240 сўмдан сотмоқда, сотиб олиш курси эса 12 190-12 200 сўм атрофида бўлмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,900 views

Опубликован 23 февр.

Ароқ ичиб 39 ёшда вафот этибди. Атиги 39 ёшли эркак спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этибди. Яқинларингизга улашинг — ҳар биримиз бундай ҳолатлардан керакли хулоса чиқаришимиз муҳим. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20,800 views

Опубликован 23 февр.

Сурхондарё вилоятидаги мактабда ўқитувчилардан “Рамазон эҳсони” ниқоби остида пул сўралди Жарқўрғон туманидаги мактабдан ҳокимиятга 1 млн сўм етказиш буюрилган. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси пул йиғиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаганини билдириб, ҳолат юзасидан ўрганиш бошлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,300 views

Опубликован 23 февр.

🚜2026 йилда қишлоқ хўжалиги автопарки яна 10 мингта янги техника билан тўлдирилади Президент қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш ва соҳага рақамли технологияларни жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди. Таъкидланишича, янги техникаларни харид қилиш учун "Агробанк" томонидан 3,9 трлн сўмгача кредит ажратилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, техникаларни фермерларга қулай шартларда лизингга бериш мақсадида халқаро молия институтларидан $400 млн жалб қилинади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,300 views

Опубликован 23 февр.

📱Тошкентда қарийб 500 млн сўмлик ноқонуний олиб кирилган iPhone’лар савдоси фош қилинди ▪️Чилонзор туманида кузатувга олинган шахс 102 дона iPhone’ни 255 млн сўмга сотмоқчи бўлган пайтда қўлга олинди. ▪️Шу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида ҳам аниқланди. У ерда гумонланувчи 77 дона iPhone’ни 207 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида ушланди. Ҳар икки фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,600 views

Опубликован 23 февр.

❗️18+: Бухорода ҳайвонга шафқатсизлик ҳолати қайд этилди Бухоро вилояти Қоракўл тумани Хўжакон МФЙ ҳудудидаги зовурда номаълум шахс эшшакни ёқиб юборгани хабар қилинмоқда. Оқибатда ёнғин содир бўлиб, атрофдаги 37 туп юлғун ўсимлигига ҳам зарар етган. Бу ҳолат нафақат ҳайвонга нисбатан зўравонлик, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий таҳдиддир. Ҳурматли юртдошлар, ҳайвонлар ва табиатга нисбатан меҳрли ва масъулиятли бўлайлик. Бундай ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, дарҳол тегишли идораларга хабар беринг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,400 views

Опубликован 23 февр.

#Диққат ⚡Фарғонадаги айрим давлат боғчаларида болалар оммавий заҳарлангани аниқланди 20 феврал куни Фарғонадаги бир нечта боғча (61, 58, 22 ва 2-сонли) тарбияланувчилари оммавий заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилгани маълум қилинди. Ота-оналарнинг сўзларига кўра, масъуллар вазиятни яширишга уринмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда ёзиш имконияти чекланган ва заҳарланиш ҳақидаги хабарлар ўчириб ташланмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,200 views

Опубликован 23 февр.

Самарқанддаги тергов изоляторида газ таъминоти корхонасининг собиқ бўлим бошлиғи вафот этди 18 февраль куни фирибгарлик ва пора беришда айбланиб қўлга олинган, 2-тур қандли диабет билан оғриган 35 ёшли Қ.Х. шифохонага олиб борилган ва бу ҳақда унинг акаси хабардор қилинган. Зарур тиббий муолажалардан сўнг, шифокорлар хулосасига кўра, унинг соғлиги қониқарли деб топилган. 20 февраль куни у ҳибсхонага қайта олиб келинган. 21 февраль соат тахминан 17:35 да аҳволи ёмонлашгани сабабли яна шифохонага етказилган. Шу куни соат 18:00 атрофида у вафот этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views

Опубликован 23 февр.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолди Хайрулла Ибодуллаев ҳодиса вақти кўчани тозалаётган бўлган. У ойна олдида планшет ўйнаб ўтирган болага уй ичкарисига киришни айтган. Аммо 7 яшар бола мувозанатни йўқотиб аввал карнизга илинган, кейин эса тушиб кетган. Ўзбекистон фуқароси уни ушлаб қолган, ҳозирда боланинг аҳволи барқарор. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,500 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••353637383940•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384