TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват188,000Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 36 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 27 февр.

Тошкентда 10-синф ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз BMW бошқариб, ЙПХ ходимини уриб юборгани ҳақида ёзган эдик Ўсмир аввал ҳам қоидабузарлик қилган, ота-онаси жаримага тортилган. Автомобиль бир неча марта ҳуқуқсиз шахсларга берилган ва кўплаб қоидабузарликлар қайд этилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда. Қайта-қайта қоидабузарлик қилиш, жазодан қўрқмаслик ёки назорат етарли эмаслигини кўрсатади. Аввалги ҳолатлардан тўғри хулоса чиқарилмаган. Бу эса янада оғирроқ оқибатларга олиб келган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,900 views

Опубликован 27 февр.

«Атиги ўнта минималка» ҳақидаги мақтанган қоидабузар ҳам узр сўради Танишлари туфайли 15 суткага қамалмасдан, «кичик миқдордаги жарима» билан қутулиб кетганини айтиб мақтанган Асадбек Жумаев Uzbelas Performance номли тюнинг компанияси ишчиси бўлиб, интервюда шунчаки пиар қилганини тан олган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,300 views

Опубликован 27 февр.

Ташанов устидан ташкилот аъзолари номақсад сарфлар бўйича мурожаат қилган. Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлиги нега А.Ташановга давлат ижтимоий буюртмаси берилмаганини расман изоҳлади. Маълум бўлишича, маблағ ажратилмаслигига «Эзгулик» жамиятининг бир гуруҳ аъзолари томонидан жамият раиси А.Ташановнинг айрим ноқонуний хатти-ҳаракатлари, жумладан ажратилаётган маблағларни шахсий эҳтиёжларига йўналтираётгани ҳақидаги жамоавий мурожаат сабаб бўлган. Шунингдек, ҳуқуқшунос олим Ташанов грант ва ижтимоий буюртма ўртасидаги фарқни тўлиқ тушунмаётгани, бюджет маблағларидан шахсий мақсадларда фойдаланилган бўлиши мумкинлиги ҳамда у раҳбарлик қилаётган жамият шаффофлиги юзасидан саволлар борлигини билдирган. Бундан ташқари, у агентлик жамоатчилик кенгаши аъзоси бўла туриб, шу агентлик ижтимоий буюртмасини олиши қанчалик тўғри экани ҳақида ҳам саволлар кўтарилган.

15,200 views

Опубликован 27 февр.

ЙПХ ходими уриб кетилган BMW'да ўнлаб қоидабузарликлар содир этилган — ИИББ Тошкентда пойгада қатнашиб, ЙПХ ходимини уриб кетган ўсмир ва унинг отаси узр сўради. “Лоқайдлигим оқибатида ўғлим қотил бўлиб қолиши мумкин эди”, деди ота. Маълум бўлишича, BMW M4'нинг эгаси ўз машинасини 18 марта ҳуқуқсиз шахсларга берган, яна 37 марта бошқа жиддий қоидабузарликларни содир этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,500 views

Опубликован 27 февр.

🎉Хоразмлик 4-синф ўқувчисига BYD Chazor электромобили совға қилинди Эслатиб ўтамиз, у президент раҳбарлигида ўтган йиғилишда Комилжон Отаниёзов қўшиғини ижро этган эди. Шундан сўнг давлат раҳбари унга машина совға қилишни топширганди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,500 views

Опубликован 26 февр.

❗️Энди сиз кимга кафил бўлганингизни билиб олсангиз бўлади. Ушбу видеода қандай қилиб билиб олишни ўрганиб олинг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,100 views

Опубликован 26 февр.

Бола ҳаётини сақлаб қолиб, қаҳрамонга айланган Хайрулло Ибадуллаев оиласи билан суҳбат Турмуш ўртоғи Гулилола Сафарованинг айтишича, уларнинг эридан бошқа боқувчиси йўқ. “Тўртта қизим бор. Буларнинг кам-кўстини, ҳамма нарсани қилиб берувчи мана шу хўжайиним бўлади. Бошқа боқувчим ё бошқа ёрдам келадиган жойим йўқ мени”, дейди Сафарова @Sputnikuzbek мухбирига. Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 февраль куни Санкт-Петербургда ўзбекистонлик Хайрулло Ибадуллаев 7-қаватдан тушиб кетган 7 ёшли болани тутиб олиб, ҳаётини сақлаб қолганди. Бу қаҳрамонлиги учун Шавкат Мирзиёев уни “Жасорат” медали билан тақдирлади. Шунингдек, у мукофот пули 1 млн. рубль бўлган Тигран номидаги мукофотга лойиқ кўрилди. Санкт-Петербург губернатори эса уни “Қутқаришда кўрсатган жасорати учун” кўкрак нишони билан тақдирлади. Қайд этиш керакки, Хайрулло Ибадуллаев 1 млн рубль мукофотни отасини даволатиш ва уй қуришга сарфлаш ниятида эканини айтган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,300 views

Опубликован 26 февр.

Гулираъно талабларини адвокат шубхага солди ва асослади Акмал Хаджаев ва Жасур Расулов иши бўйича адвокат томонидан айрим ҳолатларга изоҳ берилди. Ҳимоя томони мазкур ишда келтирилган айрим даъволар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Мазкур масала жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Видеонинг тўлиқ шаклини ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. https://youtu.be/7s0wjf4JH0Y?si=5AbF_wqp7tlpmQwO

14,800 views

Опубликован 26 февр.

Президент Сурхондарёда "дом"лар бўйлаб сайр қилди Мавзени айланиш чоғида хонадон эгаларидан бири Шавкат Мирзиёевни қўл очиб дуо қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,200 views

Опубликован 26 февр.

❗️Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган Ҳолат бўйича номусга тегиш моддаси билан иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. У оилага аввалдан таниш бўлган. Жиноят кодексига асосан, 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш – 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,400 views

Опубликован 26 февр.

❗️Қорақалпоғистонда метан заправкалар вақтинчалик чекланади Совуқ об-ҳаво шароитида газ таъминоти биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий объектларга йўналтирилади. Шу муносабат билан Қорақалпоғистондаги айрим метан заправкалар фаолияти вақтинчалик чекланади. Маълум қилинишича, вазият 3–4 кун ичида барқарорлашиши кутилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,400 views

Опубликован 26 февр.

❗️“Госпитальный” бозори олдида ЙПХ ходими автомашина томонидан уриб юборилди Маълум бўлишича, ҳодисада BMW M4 Competition иштирок этган. Дастлабки маълумотларга кўра, транспорт воситасини вояга етмаган шахс бошқаргани айтилмоқда. Бугун ЙПХ ходими, эртага эса бирор кимнинг фарзанди ёки ота-онаси шундай аҳволга тушса, ким жавоб беради? Йўл ҳаракати хавфсизлиги бундай ҳолатларни қачон назоратга олади? Тунда пойга уюштираётган шаҳримиз “эркатой”лари қачон жавобгарликка тортилади? Тахминларга кўра, “кичик ҳалқа йўли”да, “Zo‘r TV”га етмай, тунги пайт машиналар дрифт қилишган. Буни йўлдаги шина изларидан ҳам кўриш мумкин. Агар тунги вақтда шундай ҳолатлар давом этса ва айрим “эркатой” ҳайдовчилар хоҳлаган ишини қилишда давом этса, бундай кўнгилсиз ҳодисалар яна такрорланиши мумкин. Вазирлик бундай қоидабузарларга нисбатан жиддий чоралар кўриши зарур. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,400 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3435363738•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384