TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 39 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 22 февр.
💵❌Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 1️⃣Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали мамлакатимизга олиб келинган қалбаки АҚШ доллари савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди. Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс ўзининг жиноий шериги бўлган – 1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, 100 АҚШ доллари купюрадаги, қалбаки 19900 АҚШ долларини харидорга 14000 АҚШ долларига сотган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Ҳозирда осон бойлик орттиришни кўзлаган қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 2️⃣ Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, гўёки қалбаки бўлган 100 АҚШ доллари купюрали 10 минг АҚШ доллари, 100 минг сўм купюрали 10 млн сўм ва 50 минг сўм купюрали 5 млн сўм пулларни ҳақиқий 5500 АҚШ долларига сотишини айтади. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, у пул воситаси ҳисобланмайдиган купюраларни 5500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 февр.
Аэропорт ходимлари шубҳали товар олиб келаётганингизни ҳали самолётингиз қўнмасидан олдин билар экан. 😳 Яқинларга юбориб қўямиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
Сурхондарёда шантаж йўли билан пул талаб қилган шахс ушланди Денов туманида аёлнинг интим тасвирларини тарқатмаслик эвазига 6 минг доллар талаб қилган эркак қўлга олинди. Гумонланувчи сўралган маблағнинг бир қисмини — 1000 доллар ва 18 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Батафсил видеода 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
Тошкентда хавфли рецидивист эркак ҳиндистонлик сайёҳнинг пулини тортиб олди У Ўзбекистонга учиб келган Ҳиндистон фуқаросига ўзини киракаш сифатида таништирган ва манзилга элтиб қўйишини айтган. Сўнгра такси чақирган ва ҳайдовчи ўз укаси эканини маълум қилиб, сайёҳни машинага миндирган. Уларнинг инглиз тилидаги суҳбатини эса ҳайдовчи тушунмаган. Манзилга етиб келганда эркак сайёҳ ҳамёнидаги 250 еврони талончилик йўли билан тортиб олган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
💨Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли шамол ва чанг бўронлари кузатилди Табиат ҳодиса оқибатида Бухоро вилоятида аҳоли яшаш хонадонларидан бирининг томи учиб кетган. Мазкур ҳодисага оид илк маълумотлар ва видеолар ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан тарқатилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
Сурхондарёда таниш аёлнинг жинсий алоқадаги видеосини тарқатмаслик учун $6 минг талаб қилинган эркак ушланди У озиқ-овқат дўконида қолдирилган 1000 АҚШ доллари ва 18 млн сўм пулни олиш учун келган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
❗️Айрим оилаларга газ ва электр тўловлари учун ҳар ой компенсация берилади. Эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ тўловлари бўйича давлат томонидан ҳар ойлик компенсация ажратилади. 💡Электр энергияси учун: — ойига базавий меъёрдан ортиқ 150 кВт/соатгача бўлган қисми қоплаб берилади. 🔥Табиий газ учун: — қиш ойларида базавий меъёрдан ортиқ 250 куб метргача, — бошқа ойларда эса 150 куб метргача бўлган қисми учун компенсация тўланади. 📌 Мурожаат қилиш учун “Маҳалла еттилиги” таркибидаги ижтимоий ходимга ёки туман (шаҳар)даги “Инсон” марказларига мурожаат қилиш мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
Ўзбекистонда биринчи марта криптовалюта майнинги учун рухсат берилди ILMA хусусий компанияга Бухоро вилоятида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома берди. Бу рухсат мамлакатда ушбу йўналишда берилган илк ҳужжат ҳисобланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
15 йил стажи бор ўқитувчиларга ипотекага олинган уйнинг бошланғич тўловига ёрдам берилади Янги қарорга кўра, 15 йил стажи бор ўқитувчилар ипотека орқали квартира сотиб олганда бошланғич бадалнинг 25 фоизигача қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 февр.
Тошкентдаги қурилиш бозорида содир бўлган ёнғин деярли бир соатда ўчирилди Учтепа туманида жойлашган “Изза” қурилиш бозорида ром маҳсулотлари ёнган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 февр.
🕌 Рамазон ойининг учинчи куни ⏰Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун. Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲 Яқинларга улашинг 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 февр.
😱Дахшат Болалар қўғирчоғи ичидан сеҳр чиқибди 😳 Яқинлардан совға олишга ҳам қўрқадиган замонга келдикми? 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!