TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 41 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 19 февр.
❗️Ўта оғир жиноятлар очиқроқ кўриб чиқилади Эндиликда ўта оғир жиноят ишларини жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқиш амалиёти аввал Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида йўлга қўйилади. 2026 йил ноябрдан бошлаб жиноят процессига “Халқ вакиллари ҳайъати” институти босқичма-босқич жорий этилади. Шунингдек, адвокатлар ваколатлари ҳам кенгайтирилиши белгиланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
💸 Навоийда “Қизилқум” футбол клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи пора билан ушланди Маълум қилинишича, у 2008 йилда туғилган ўсмирни жамоанинг асосий таркибига қабул қилишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 20 млн сўм талаб қилган. Бош мураббий Кармана туманида сўралган пулни олаётган пайтда тезкор ходимлар томонидан ушланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
Ўзбекистон декабрда ЖСТга аъзоликни расмийлаштириш босқичига ўтади — президент фармони Йил давомида мамлакат қонунчилигини ташкилот талабларига мослаштириш ишлари якунланади. Қатор соҳаларга оид янги қонунлар қабул қилинади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
🇷🇺Россиянинг айрим ҳудудларида мигрантлар учун курьерлик ва сотувчилик қилиш тақиқланди Россиянинг Ростов вилоятидаги мигрантларга 2026-йил 1-апрелдан 31-декабргача курьер ёки озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи ёки чакана сотувчиси бўлиб ишлаш тақиқланди. 1-мартдан бошлаб мигрантларга қимматбаҳо металларни сотиш ва фитнес марказлари фаолиятида иштирок этиш ҳам тақиқланади. Ҳозирда, минтақада 400 мингдан ортиқ ўзини ўзи банд қилган курьерлар ишлайди. Улар орасида чет элликлар улуши Москва ёки Санкт-Петербургга қараганда камроқ. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
🐐🔫“Қизил китоб”га киритилган тоғ қўйини ўлдирган эркак 412 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди Мазкур шахс Сурхондарёдаги "Боботоғ" давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида Бухоро тоғ қўйини ноқонуний равишда овлагани аниқланган. Ҳолат оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 412 млн сўм деб баҳоланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
🇺🇿🇷🇺Новосибирскда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик она ва бола Ватанга қайтарилди "Дунё" АА хабарига кўра, аёл миграция қонунларини бузгани сабаб хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Шундан сўнг унинг қизалоғи ҳам болаларга ёрдам кўрсатувчи "Оила" маркази назоратига олинган. Икки томонлама ҳамкорлик натижасида улар 17 февраль куни Фарғонага қайтарилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
Тошкентда одам органлари олди-сотдиси билан шуғулланганлар ушланди Эр-хотин ўзаро жиноий тил бириктириб, осон пул топиш мақсадида инсонларда раҳм уйғотувчи видеолар тайёрлаб, интернетга жойлаб борган ва инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний олди-сотдиси билан доимий равишда шуғулланиб келган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
☄️Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади Шунингдек, "Касблар шаҳарчалари" ташкил этилади 📝2026/2027 ўқув йилидан катта ўзгаришлар амалга оширилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
💵Доллар ва рублнинг бугунги расмий курси Банклар эса 1 АҚШ долларини 12 150-12 170 сўмдан сотмоқда, сотиб олиш курси эса 12 100-12 105 сўм атрофида бўлмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
Фарғонада 1,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган кўп қаватли уй аниқланди Таъкидланишича, "А. Қодирий" МФЙда жойлашган бино эгалари тегишли шартномаларсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий ресурсдан ўғринча фойдаланиб келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, ҳужжатлар тегишли органларга юборилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
Рамазон рўзаси бошланиши ҳақида Ўзбекистонда Рамазон рўзаси 19 февралдан бошланади. Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонида ҳилол кўрингани хақида хабарлар тарқалди ва фуқароларимиз томонидан рўза эртадан бошланадими деган саволларга сабаб бўлмоқда. Эслатиб ўтамизки, ҳар бир давлат Рамазон ойи бошланишини ўз ҳудудида ҳилол кузатуви ва расмий диний идора қарори асосида эълон қилади. 🌍 Нега саналар фарқ қилиши мумкин? Ҳилол (янги ой) ер шарининг барча жойида бир вақтнинг ўзида кўринмайди. Географик жойлашув, вақт фарқи ва об-ҳаво шароити сабабли бир давлатда ҳилол кўринган пайтда, бошқа ҳудудда у ҳали кўринмаслиги мумкин. Шу боис турли мамлакатларда Рамазон бошланиши санаси фарқ қилиши табиий ҳолат ҳисобланади. 🇺🇿 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилган расмий маълумотга кўра, Ўзбекистонда Рамазон рўзаси 19 февралдан бошланади. Шунинг учун юртимиз мусулмонлари учун амал қилинадиган сана — расмий эълон қилинган кундир. Илтимос, фақат ишончли ва расмий манбаларга таянинг. Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! 🌙 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 18 февр.
Боласини 7-қават деразасидан чиқариб, видеога олган аёл руҳий-асаб касалликлари шифохонасига олиб кетилди — ИИББ Ҳозирда унда руҳий касалликлар бор-йўқлиги текширилмоқда. Маълум қилинишича, боланинг ҳаёти ва соғлигига зарар етмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!