TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 66 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 17 янв.
Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди Нумбео портали 2025 йил якунларига кўра, дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Унда Тошкент Марказий Осиё шаҳарлари орасида биринчи, жаҳон бўйича эса 51-ўринни эгаллаган. Рейтинг жиноятчилик даражаси, полиция хизматининг мавжудлиги, жамоат хавфсизлиги ва шаҳар инфратузилмаси сифатини ҳисобга олган ҳолда тузилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 янв.
Андижонда шантаж ва зўравонлик йўли билан пул ундирган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди Улар криптоактивлар билан ишловчи фуқарога ўзларини орган ходимлари деб таништириб, уни қийноққа солиб, $150 минг талаб қилишган ва шундан 100 мингини ўз крипто ҳамёнларига ўтказишган. Аниқланишича, гуруҳ аъзолари олдин ҳам шу каби жиноятларни бошқа давлатларда содир этиб келган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 янв.
Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди Нумбео портали 2025 йил якунларига кўра, дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Унда Тошкент Марказий Осиё шаҳарлари орасида биринчи, жаҳон бўйича эса 51-ўринни эгаллаган. Рейтинг жиноятчилик даражаси, полиция хизматининг мавжудлиги, жамоат хавфсизлиги ва шаҳар инфратузилмаси сифатини ҳисобга олган ҳолда тузилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 17 янв.
Ўзбек шифокорларига робот-жарроҳ ассистенти таништирилди — ССВ Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказида робот-ассистентли жарроҳлик тизими ишга туширилди. Мазкур тизимнинг ишлаш механизмлари ва техник имкониятлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакат бўйлаб кўп тармоқли шифохоналар жарроҳларига видеоконференсия алоқа орқали батафсил таништирилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
❌😱Россияда ўзбекистонлик мигрант педофилликда гумонланиб қўлга олинди У 14 ёшли қизга жинсий мазмундаги хабарлар юборган ва ОАВ хабарига ёзишмаларда бу ўз тасдиғини топган. Ҳозирда мигрантга нисбатан Россия ЖКнинг 135-моддасида кўзда тутилган 12 йилгача бўлган қамоқ жазоси тайинланиши кутилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
Россиядан мигрантларни кетишга чақирдим, қайтишга эмас! – Қодиров 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
❗️«Mr. Trump, f*ck off» : Европа Парламенти аъзоси Гренландия сабаб АҚШнинг янги президентин ҳақорат қилди 📝«Ҳурматли Президент Трамп! Жуда диққат билан эшитинг. Гренландия 800 йилдан бери Дания Қироллигининг бир қисми. Бу мамлакатимизнинг ажралмас ҳудуди. У сотилмайди. Буни, эҳтимол, сиз тушунадиган тарзда айтаман: Жаноб Трамп, йўқолинг», — деди Вистисен. Гренландия бўйича АҚШ етакчисидан даъволардан воз кечишни кескин тарзда талаб қилган Дания вакили Андерс Вистисеннинг ҳиссиётларга бой нутқи видеоси ижтимоий тармоқларда тезда тарқалди. Парламент аъзоси қўпол сўз ишлатгани учун танбеҳ олди. Яқинда Трамп, маҳаллий парламентдаги барча беш партия қаршилигига қарамай, Гренландияни куч билан олиш мумкинлигини айтганди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
Taftish uz номи остида жарангдор шиорлар ва таҳдидлар билан ниқобланиб, товламачилик ва фирибгарлик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
Олмалиқда 6-синф ўқувчиси IELTS 6.5 балл сертификат олди Олмалиқ шаҳридаги "Бухоро мактаби" хусусий мактабининг 6-синф ўқувчиси Шодия Абдусатторова инглиз тилидан IELTS 6.5 балли сертификатни қўлга киритди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
Тошкентда колониядаги маҳкумдан 7,5 минг доллар талаб қилган шифокорлар қўлга олинди Улардан бири жазони ўтаётган шахсдан мажбурий даво чораларини бекор қилиб бериш учун пул сўраган ва бошқа шифокор таниши орқали 1,5 минг доллар олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
⚡️Фарғонада 14 ёшли қиз жинсий зўравонликка учради Фарғона вилояти Учкўприк туманида 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан жинсий зўравонликка учраган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар вазирлиги хотин-қизлар ва болалар масалалари бўйича бошқармаси маълум қилишича, 2026 йил 10 январь куни мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши очилган. Гумонланувчи тўрт нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси асосида ушланган. Суд қарори билан уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Фарғона вилояти ИИБ томонидан олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани жабрланувчи боланинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, ишга оид тафсилотларни очиқлаш бола ҳуқуқларига зид эканини билдирди ҳамда ҳолат ўз назоратида эканини қайд этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 16 янв.
❗️Навоийда 5-синф ўқувчиси Б2 сертификат олди Навоий шаҳридаги 22-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров чет тилидан B2 даражали сертификатни қўлга киритди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!