TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват189,300Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 68 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 15 янв.

#Диққат ☄️❄️Эртага кечга томон пойтахтда қор ёғиши мумкин экан. Эртага республиканинг деярли ҳамма вилоятида ёғингарчилик (ёмғир—қор), тоғларда эса кучли қор бўронлари бўлиши тахмин қилинмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,500 views

Опубликован 15 янв.

#ДИҚҚАТ ❗️Соч тўкилишида ушбу маҳсулотни истеъмол қилиб, мойини ҳам бошга суртсангиз фойдали бўлади Бу усул эркакларга ҳам, аёлларга ҳам бир хил ёрдам беради. Яқинларингизга юборинг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 15 янв.

❗️АҚШ 75 та давлат фуқаролари учун виза беришни вақтинча тўхтатди Fox News телеканали ташкилотнинг ички ҳужжатига таяниб хабар беришича, АҚШ 75 та давлат фуқаролари учун виза бериш жараёнларини вақтинча тўхтатган. Рўйхатдан Сомали, Россия, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ироқ, Миср, Нигерия, Таиланд, Яман ва бошқа давлатлар ўрин олган. Қарор сабаблари бўйича расмий изоҳ ҳозирча берилмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views

Опубликован 14 янв.

🇺🇿Мактабни тугатган болаларни 1—1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақида ўйлаб кўриш керак — Алишер Қодиров Депутат олийгоҳга кирганлар ва соғлиқ билан муаммоси борлар истисно қилиниши мумкинлигини айтди. Бу таклифни биринчи марта билдириши эмас. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,900 views

Опубликован 14 янв.

«ChatGPT»да иш топишга кўмаклашувчи янги функция синовдан ўтказилмоқда «OpenAI» компанияси «ChatGPT Jobs» деб номланган мазкур ечим виртуал карера ёрдамчиси сифатида иш қидириш жараёнларини соддалаштириши, резюменинг сифатини ошириши ва кейинги касбий қадамларни режалаштиришда ёрдам бериши кутилмоқда. Маълум бўлишича, янги функция «ChatGPT»ни кундалик вазифаларни ҳал қилишда универсал иловага айлантиришга қаратилган навбатдаги қадам ҳисобланади. У мантиқан яқинда ишга туширилган «Health» бўлимига ўхшаш бўлиб, асосий эътиборни карера ва касбий ривожланиш масалаларига қаратади. Ушбу бўлим орқали фойдаланувчилар «ChatGPT»дан шахсий карера маслаҳатчиси сифатида фойдаланиши мумкин бўлади. Хусусан, резюме ва касбий профилни такомиллаштириш, меҳнат бозорида рақобатбардошликни ошириш ҳамда узоқ ва қисқа муддатли карера режаларини тузиш имкониятлари таклиф этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views

Опубликован 14 янв.

‼️Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани калтаклади Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Қибрай туманидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармасининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолатни аниқлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views

Опубликован 14 янв.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кенг ва шинам квартира сотувга қўйилди. Хонадон машҳур Московские высотки мажмуасида жойлашган бўлиб, атрофида барча зарур инфратузилма мавжуд. Квартира 4 хонали бўлиб, 3 хонали қилиб қайта режалаштирилган, умумий майдони 92 квадрат метрни ташкил этади. Уй 18 қаватли, квартира эса 17-қаватда жойлашган. Қаватдан шаҳар манзараси тўлиқ кўринади. Хонадон сифатли таъмирдан чиққан, барча мебель ва маиший техникаси билан бирга сотилади. Қўшимча харажат талаб этилмайди, кўчиб кириб яшаш учун тайёр ҳолатда. 📍 Манзил: Мирзо Улуғбек тумани 📌 Мўлжал: Дархон, Ҳамид Олимжон метро бекати 💰 Нархи: 125 000 АҚШ доллари 👉☎️ Мурожаат учун телефон: +998911913434

15,800 views

Опубликован 14 янв.

Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда Сурхондарё вилояти Денов туманида вояга етмаган ўқувчилар иштирокида жинсий зўравонликка оид ҳолат ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини билдирди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,200 views

Опубликован 14 янв.

Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади Австралияда 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқи кучга киргач Facebook ва Instagram’да юз минглаб аккаунтлар блокланди. Мeta гарчи талабларни бажарган бўлса-да, «ўсмирлар кўчиб ўтадиган янги иловаларни қувиб юриш» самарали ечим эмаслигини айтган. Бошқа давлатлар эса Австралия тажрибасини кузатмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,000 views

Опубликован 14 янв.

«Манқурт» Тилсиз миллат, миллатсиз тил бўлмайди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 14 янв.

Тошкентда 102 рақамига қўнғироқ қилиб, Дональд Трамп устидан ариза берган эркак жаримага тортилди Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида Тошкент шаҳар ИИББга Дональд Трамп устидан ариза билан қўнғироқ қилган фуқарога нисбатан иш кўриб чиқилди. Иш материалларига кўра, эркак маст ҳолатда Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан аризани қабул қилишни сўраган. Трамп гўёки одам ўғирлаб кетгани ва у Оқ уйда яшашини айтган. Эркак ўз хатти-ҳаракатлари билан махсус хизматларни алдаб чақириб, жамоат тартибини бузган деб топилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,200 views

Опубликован 14 янв.

❌Андижонда қиз ўзини йўл устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлди Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, бугун Андижон шаҳрида 23 ёшли Т.З. руҳий ҳолати ўзгаргани оқибатида ўзини кўприк устидан ташламоқчи бўлган. Воқеа жойига зудлик тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,600 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8384