TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват208,700Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 7 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 8 апр.

Хоразмда тадбиркор ошни ҳаддан ташқари арзон нархда реклама қилгани учун жаримага тортилди 25 ёшли тадбиркор Ш.К. «lombur_lumbur» бренди остида фаолият юритиб, 2 февралдан 4 февраль кунига қадар Хоразм сузма палови (оши)ни ҳаддан ташқари арзонлаштирилган, 7 минг сўм нархда сотиши тўғрисида реклама ролигини Instagram’даги саҳифасига жойлаган ва тарқатган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, фуқароларни жалб қилиш мақсадида маҳсулотларни ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш ёки бепул тарқатиш билан боғлиқ тадбирлар оммавий тадбир сифатида баҳоланади ва уларни ўтказиш учун тегишли идоралардан олдиндан рухсат олиниши шарт ҳисобланади. Унга нисбатан 2 миллион 60 минг сўм жарима жазоси тайинланган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,100 views

Опубликован 8 апр.

🇨🇳 Хитойлик олимлар “Аватар” филмидагидек нур таратувчи жонли “лампа-ўсимликлар” яратишди Magicpen Bio стартапи оддий ўсимликлар генига ёруғлик чиқарувчи қўзиқоринлар ва ялтироқ қўнғизлар генини киритиш орқали шундай натижага эришди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 8 апр.

🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрондаги уруш учун деярли 44 миллиард доллар сарфлаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 8 апр.

🇺🇸🇮🇱 Яқин Шарқда икки ҳафталик сулҳ бошланди. Доналд Трамп ташқи ишлар вазири Ароқчининг баёнотини қайта жойлаштирди (скриншот). Исроилнинг Ynet нашри эълон қилинган икки ҳафталик сулҳ Ливанни ҳам қамраб олишини маълум қилди. Қуйида Покистон Бош вазирининг расмий баёноти келтирилган: "Эрон Ислом Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари иттифоқчилари билан биргаликда Ливан ва бошқа минтақаларни ўз ичига олган ҳолда ҳамма жойда зудлик билан сулҳга келишиб олганликларини эълон қилишдан мамнунман." 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,500 views

Опубликован 8 апр.

🇺🇸🇮🇷🇮🇱Мен Эронга бомбардимон ва ҳужумларни икки ҳафтага тўхтатишга розиман - Трамп - Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдорининг сўзларига кўра, Исроил икки ҳафталик сулҳга рози бўлди ва музокаралар давомида Эронга бомбардимон қилишни тўхтатади. - Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, икки ҳафталик сулҳ Эрон Ҳормуз бўғозини очиши билан кучга киради. - Al Jazeera маълумотларига кўра, Эронга қарши барча ҳарбий операциялар тўхтатилди. - Axios маълумотларига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларнинг биринчи босқичи 10-апрель куни Покистон пойтахтида бўлиб ўтиши режалаштирилган. - Агар Эронга қарши ҳужумлар тўхтаса, бизнинг кучли қуролли кучларимиз мудофаа операцияларини тўхтатади, дейди Эроннинг Трампга жавоби. - Эрон қуролли кучлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда ва техник чекловларга мувофиқ, икки ҳафта ичида Ҳормуз бўғозидан хавфсиз ўтиш таъминланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,100 views

Опубликован 7 апр.

✅Мазкур маълумот асоссиз бўлиб, ёлғон ва фейк эканлигини маълум қиламиз. У ҳақиқатга тўғри келмайди. Барча расмий маълумотлар учун Марказий банкнинг расмий саҳифаларини кузатиб боришингизни сўраймиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views

Опубликован 7 апр.

#ТEЗКОР ❗️ Ўзбекистонда ИИВ ходимлари чекиш устидан янада қатъий назорат олиб боради — кўрса, дарҳол жарима ва сигареталар мусодара қилинади Ҳужжатга кўра, ИИВ Қўриқлаш департаменти ходимлари энди жамоат жойларида чекиш, дарахтларни ноқонуний кесиш, ноқонуний ов қилиш ва бошқа экологик қоидабузарликларни назорат қилади. Агар қоидабузарлик аниқланса, улар дарҳол жарима солиши ёки шахсни бўлимга олиб бориши мумкин. Эслатиб ўтамиз, жамоат жойларида чекиш учун жарима — БРВнинг 1/3 қисми. Тарқатинг! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,200 views

Hashtags

Опубликован 7 апр.

🇹🇷🇮🇱Истанбулда Исроил бош консулхонасига ҳужум қилинди ОАВ хабарларига кўра, ҳужум қилган 3 киши қарши ҳужум натижасида йўқ қилинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views

Опубликован 7 апр.

🇺🇿 Энди сертификати йўқ маклерлар ишлай олмайди Сенаторлар маъқуллаган янги қонунга кўра, риэлторлик соҳасида ўзини ўзи бошқариш тизими жорий этилмоқда. Энди жамоат бирлашмалари риэлторларни баҳолаб, уларга сертификат беради ва фаолиятини назорат қилади. Шунингдек, агентлар учун мижоз ишончи, махфийлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича қатъий талаблар белгиланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,800 views

Опубликован 7 апр.

🇺🇿 Ўзбекистон йўлларида ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланади Сенат томонидан маъқулланган янги қонун билан йўлларни пулли ёки бепул этиб белгилаш тартиби мустаҳкамланди. Бу ва соҳадаги махсус ваколатлар Автомобиль йўллари қўмитасига топширилди. Шунингдек, оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши эндиликда фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилиши белгиланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

23,900 views

Опубликован 7 апр.

🧍‍♂️Ҳарбийлар ўртасида китобхонлик танлови ўтказилиб, ғолибларга электромобил ва пул мукофотлари берилади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги йиғилишда маълум қилинди. Шунингдек: 🔸ОТМга кириш ва хизмат вақтида масофавий ўқиш; 🔸ОТМга қабул қилинган аскарлар ҳарбий факультет талабаларига тенглаштирилади ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга захирадаги лейтенант унвони берилади; 🔸Намунали хизмат қилган муддатли ҳарбий хизматчилар, шунингдек, миллий ва халқаро спорт мусобақалари ва фан олимпиадалари ғолиблари университетларга тестсиз киришлари мумкин бўлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 6 апр.

“E-auksion”, “Yerelektron”, “Ўзбеккосмос”, “Шаффоф қурилиш” ва “UzKAD” тизимлари интеграция қилинади Бу ҳақда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир тақдимотда маълум қилинди. Йиғилишда тадбиркорларга ажратилган, аммо иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкалари масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2022–2025 йилларда берилган 11,4 минг гектар ернинг 3,1 минг гектарида фаолият тўлиқ йўлга қўйилмагани таъкидланди. Шу боис ерларни онлайн мониторинг қилиш, самарасиз участкаларни аниқлаш ва уларни тайёр бизнес лойиҳалари билан аукционга чиқариш кўзда тутилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views
12•••5678910•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384