TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 23 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 25. mar.
Янги Тошкентда барпо этилаётган фаввора мажмуаси Президентимизга тақдимот қилинди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 25. mar.
Ҳар тонг уйғониб, ўзимдан сўрайман: “Сен Украина учун нима қилдинг?” P.S.: Бу иборани Борис Елсин 1997 йилнинг май ойида Украина президенти Леонид Кучма билан Қора денгиз флотини бўлиш тўғрисидаги шартномани имзолаганидан сўнг айтган. Ельцин шу билан Россия Украина билан муносабатларда ниманидир айтмоқчи бўлган. * * * * * * Просыпаясь утром, я спрашиваю себя: что ты сделал для Украины? P.S.: Борис Ельцин произнес эту фразу в мае 1997 года после подписания договора о разделе Черноморского флота с президентом Украины Леонидом Кучмой ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. mar.
ЦИЦЕРОН Марк Туллий Цицерон (мил. авв. 106–43 йй.) – Қадимги Римнинг машҳур давлат арбоби, юрист, сиёсий мутафаккир ва буюк нотиқидир. У Рим Республикасининг энг оғир инқирозли даврида яшаб, анъанавий республика тузумини ҳимоя қилган. Цицерон учун давлатнинг асоси – қонун устуворлиги, эркинлик, табақалар ўртасидаги келишув ва ахлоқий сиёсат эди. У ҳар қандай ҳокимият қонун доирасида бўлиши кераклигини таъкидлаган. У Цезар таклиф қилган Биринчи триумвиратга (уч кишининг ҳокимияти) қўшилишдан бош тортган, чунки бундай иттифоқ республика конституциясини заифлаштиради деб ҳисоблаган. Қувғин, сиёсий босим ва фуқаролар урушига қарамай, Цицерон республика ғояларига содиқ қолган. Цезар ўлгандан кейин ҳам у Сенат нуфузини тиклаш учун курашган. Бироқ Антоний, Октавиан ва Лепид тузган Иккинчи триумвират уни душман деб эълон қилди. Мил. авв. 43 йил 7 декабрда Цицерон қатл этилди. Унинг сиёсий мероси «Республика», «Давлат ҳақида», «Қонунлар ҳақида» каби асарларда мужассам. Цицерон фикрича, давлат – умумий манфаатлар билан бирлашган халқ мулки бўлиб, унинг мақсади инсон фаровонлигини таъминлашдир. 👉🏻батафсил танишиш учун ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. mar.
23 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди. Пойтахтда Миллий дендрология боғини барпо этиш концепцияси ҳам тақдимот қилинди. Ушбу йирик яшил ҳудуднинг умумий майдони 108 гектарни ташкил этиши белгиланган. Лойиҳа доирасида 50 минг туп дарахт кўчати ва 100 минг туп бута ўсимликлари экилиши назарда тутилган. Парк биологик хилма-хилликни сақлаш, ҳаво сифатини яхшилаш, углерод ютилишини ошириш, илмий тадқиқот ва селекция ишларини йўлга қўйиш, шунингдек, шаҳар микроиқлимини соғломлаштиришга хизмат қилади. Боғ ҳаво ҳароратини 2-4 даражага пасайтириб, намликни 10-15 фоизга ошириши мумкин. Боғнинг марказий қисмида 1 гектарлик сунъий кўл ва унинг атрофида сакура боғи ташкил қилиш режалаштирилган. ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 24. mar.
Сиёсатга олов каби муносабатда бўлиш керак: жуда яқин келма – куйиб қоласан, жуда узоқлашма – музлаб қоласан. Антисфен * * * * * * С политикой следует обращаться как с огнем: не подходить слишком близко, чтобы не обжечься, и не очень удаляться, чтобы не замерзнуть. Антисфен 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
Objavljeno 23. mar.
Германияда чоп этиладиган машҳур сиёсий ва таҳлилий журнал Der Spiegel маълумотларида таъкидланишича️ “Эрондаги уруш Россияга нефть сотиш орқасидан 250 миллиард долларгача қўшимча даромад олиши мумкин”. Уруш фонида нефть ва газ нархининг ошиши Москванинг даромадларини кескин оширишга қодир. Агар уруш чўзилиб кетса, экспорт тушумлари юзлаб миллиард долларга ошиши мумкин. ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 23. mar.
Ер юзидаги ҳеч бир куч АҚШ армиясини енга олмайди, — дейди Трамп. Уларда жуда кўп ажойиб техникалар, Россия техникалари, Хитой техникалари бор эди, пуллари ҳам етарлича эди. Бу техникалар бизга қарши фойдасиз бўлди. Мутлақо фойдасиз. ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 23. mar.
Президент Шавкат Мирзиёев: "Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!". — Президент Шавкат Мирзиёев: "Все вместе, еще больше сплотившись, мы создадим новую жизнь, новую историю, новое будущее!". ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 23. mar.
Ҳақиқат шундай қимматли нарсаки, уни доим ёлғонлар қалқони ичида асраш керак бўлади Уинстон Черчилль сиёсий арбоб, ҳарбий, журналист . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . Правда настолько ценный продукт, что ее нужно защищать стеной лжи. Уинстон Черчилль политик, военный, журналист ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 22. mar.
⚡️Россия АҚШга Украина учун разведка маълумотларидан воз кечиш эвазига Эрон бўйича битим таклиф қилди — Politico. Нашрга кўра, агар Вашингтон Киев билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатса, Москва Эронга разведка маълумотларини беришни бас қилишга тайёр. Ушбу таклиф томонлар вакилларининг Маямидаги учрашувида муҳокама қилинган. АҚШ битимни рад этган, бироқ Европада Россия иттифоқчиларни иккига бўлиб юборишга уринаётганидан хавотирда. ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 22. mar.
Путин кеча Наврўз муносабати билан Эрон халқига табрик йўллади. Унда Россия Эрон учун оғир даврларда ҳам содиқ ва ишончли шерик бўлиб қолишини таъкидлади. Табрикда Владимир Путин Эрон халқига ушбу қийин синовларни муносиб тарзда енгиб ўтишини тилаб, Россия бу жараёнда ҳам доимий ва ишончли шерик бўлиб қолишини қайд этган. PS.: Айрим маълумотларга кўра, Москва Эронга АҚШ ва Исроил билан боғлиқ разведка маълумотларини тақдим этган. Шу маълумотлар асосида Эрон ракеталари АҚШнинг айрим ҳарбий базаларига зарбалар берган. ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 22. mar.
Наврўз айёмида осмонимиз узра хилпираган Амир Темур салтанати байроғи – бу шунчаки тарихий рамз эмас. Бу – бизнинг кимлигимизни, қайси буюк илдизлардан озуқа олишимизни эслатадиган муқаддас сиёсий рамздир. Ўзбек давлатчилиги тарихида тамғалар, герблар ва муҳрлар алоҳида ўрин тутган. Айниқса, Соҳибқирон Амир Темур даврида рамзлар орқали давлат қудрати, адолат ва тартиб ғояси мустаҳкам ифода этилган. Унинг уч ҳалқали тамғаси — нафақат ҳокимият белгиси, балки чуқур маънога эга тимсолдир. Тарихчилар ёзишича, бу уч ҳалқа дунёнинг уч қитъасига ҳукмронликни, айрим талқинларда эса ўтмиш, ҳозир ва келажак бирлигини англатади. Яна бошқа қарашларда у куч, барқарорлик ва ҳаёт рамзи ҳисобланган. Аммо қайси талқинни олмайлик – бу белги буюклик, ирода ва адолат ғоясини мужассам этган. P.S.: Бугун ушбу байроқнинг яна осмонимизда хилпираши – бу тарихга қайтиш эмас, балки ўзлигимизни англашдир. Бу – миллий ғуруримизни уйғотадиган, қалбимизда фахр туйғусини кучайтирувчи улкан рамз. Биз ана шундай буюк давлатчилик анъаналари ворисларимиз. Шуни ҳис қилиш, шу руҳ билан яшаш – келажакка ишонч билан қадам ташлаш демакдир. ✅ Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa