TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 64 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 14. nov.
Studiya 24 | Bahrom Xo’janov – Strategik tahlil va istiqbolni beligilash oliy maktab kafedra mudiri bilan suhbat #13nov mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Hashtags
Objavljeno 14. nov.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЯНГИ ДАВР ОСТОНАСИДА Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Марказий Осиё янги давр остонасида" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 14. nov.
Бирлашган – ўзар, бирлашмаган – тўзар. Ўзбек халқ мақоли 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 13. nov.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бош директори лавозимига сайланган Ҳолид ал-Ананийни қабул қилди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 13. nov.
Бир кун келарки, тақдир карвонининг бурилиш пайти инглизларни ўзларига қарашли Ҳиндистон империясини ташлаб кетишга мажбур қилар. Лекин уларнинг қолдириб кетадиган Ҳиндистони қандай Ҳиндистон бўларкин? Улар қандай мудҳиш қашшоқликни мерос қолдираркинлар? Уларнинг бир асрдан кўпроқ давом қилган ҳукмронлик тўлқинлари пасайганда қанча балчиғу қанча вайроналар қоларкин? Ёшлик чоғимда мен маданият бешиги бўлиш Европа пешонасига ёзилган, деб астойдил ишониб юрардим. Лекин бугун ҳаёт билан видолашаётган кунларимда бу ишончим йўқолди… Ҳозир мен сўнгги саёҳатимга тайёргарлик кўряпман. Мен ўзимдан кейин нималарни қолдираман? Кулбаи вайроналар, бир замонлар ғурур манбаи бўлган маданият қолдиқлариними? Лекин инсонга ишонмаслик жуда катта гуноҳ, бинобарин, бундай гуноҳ ишга қўлим бормайди! Катаклизмдан кейин, муҳит тозалангандан кейин доғ тегмаган янги тарих саҳифаси бошланишига ва тонг Шарқдан, қуёш чиқадиган жойдан бошланишига иймоним комил. Рабиндранат Тагор 👉@uz_sfa
Objavljeno 12. nov.
АҚЛ МАРКАЗИ 🧠 Вудро Вильсон номидаги Халқаро олимлар маркази (АҚШ) Марказ АҚШ Конгресси қарорига мувофиқ 1968 йилда ташкил этилган федерал халқаро тадқиқот маркази бўлиб, у PhD илм даражасига эга бўлган ягона АҚШ Президенти Вудро Вильсон номи билан аталган. Марказнинг асосий вазифаси – давлат арбоблари, дипломатлар ва жамоатчиликка чуқур илмий тадқиқот ва холис таҳлиллар асосида глобал муаммолар бўйича амалий тавсиялар тақдим этишдир. Бугун Марказда 250 дан ортиқ экспертлар фаолият олиб бориб, Африка, Осиё, Яқин Шарқ, Европа, Евроосиё, атроф-муҳит, технология сиёсати, миграция, демократия, хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик каби соҳаларда далилга асосланган таҳлиллар тайёрлайди. Марказнинг йиллик бюджети тахминан 30 млн. доллар бўлиб, унинг учдан бир қисми АҚШ ҳукуматининг федерал ажратмалари ҳисобига, қолган қисми эса хайрия жамғармалари, грантлар ва корпоратив ҳамкорлар орқали молиялаштирилади. P.S. Вилсон Маркази рейтинглар бўйича дунёдаги энг нуфузли таҳлил марказларидан бири ҳисобланади: 2019 йили “Минтақавий тадқиқотлар бўйича №1 think tank” ва 2020 йилда жаҳондаги энг яхши 10 та глобал марказлар қаторига кирган. Дунёнинг етакчи «Ақл марказ»лари: Услубий қўлланма. – Тошкент: “Complex Print” нашриёти, 2025. – 180 бет. 👇Батафсил танишиш учун маълумотлар қуйидаги файлда берилган.👇 👉@uz_sfa
Objavljeno 12. nov.
Вудро Вильсон номидаги Халқаро олимлар маркази (АҚШ) 👉@uz_sfa
Objavljeno 12. nov.
11 Ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда 55 минг ўринли футбол стадиони лойиҳаси билан танишди ҳамда мазкур иншоот қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 12. nov.
11 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 12. nov.
Кимнинг армияси яхши бўлса, яхши иттифоқчилар топади. Никкола Макиавелли * * * * * * Кто имеет хорошее войско, найдет и хороших союзников. Никкола Макиавелли 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 11. nov.
ЕВРОПАДА ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) – Европа, Осиё ва Шимолий Америкадаги 57 аъзо мамлакатлардан ташкил топган хавфсизлик буйича дунёдаги энг катта минтақавий ташкилот. 1975 йил “Хельсинки якунловчи акти имзолангандан сўнг ЕХҲТ номини олди. ЕХҲТ хавфсизликнинг турли йўналишлари, хусусан, қурол-яроғларнинг тарқалишини назорат қилиш, ихтилофларнинг олдини олиш бўйича дипломатик фаолият, хавфсизлик бўйича ўзаро ишончга асосланган муносабатларни йўлга қўйиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик институтларни ривожлантириш, сайловлар мониторингини ўтказиш, иқтисодий ва экологик хавфсизлик ва бошқа шу каби соҳалар бўйича иш олиб боради. 1990 йилда қабул қилинган янги Европа учун Париж Хартиясида шундай қайд этилган: “Европада қарама-қаршилик ва бўлиниш даври тугади. Бундан буён бизнинг муносабатларимиз ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка асосланишини маълум қиламиз. Бизнинг замонимиз халқларимизнинг қалбида ўнлаб йиллар давомида яшаган умид ва кутишларни амалга ошириш замони: инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларга асосланган демократияга қатъий содиқлик; иқтисодий эркинлик ва ижтимоий адолат орқали фаровонлик ва барча мамлакатлар учун тенг хавфсизлик”. Ташкилотнинг асосий органлари қуйидагилар: • Саммит – ЙХҲТга аъзо давлатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг вақти-вақти билан ўтказиладиган учрашуви; • Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ЙХҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиллик (саммит йиғилишлари йилидан ташқари) йиғилиши; • бир йил давомида ишлайдиган раис бошчилигидаги доимий кенгаш. Мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади ва қарорлар қабул қилади (ҳар ҳафта Венада йиғилади); • хавфсизлик бўйича ҳамкорлик форуми - мунтазам равишда қурол назорати ва ССБМ - ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чораларини муҳокама қилади (ҳар ҳафта Венада йиғилади); • Миллий озчиликлар бўйича Олий Комиссар; • ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси; • ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси; • Оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакил – ЕХҲТга аъзо 57 давлатда оммавий ахборот воситалари ривожланишини кузатади. ЕХҲТга аъзо барча давлатлар ташкилотда тенг мавқега эга. Қарорлар консенсус асосида қабул қилинади. Бугунги кунда ташкилотга 57 давлат аъзо. Штаб квартираси Вена шаҳрида (Австрия). Расмий тиллари – инглиз, немис, испан, француз, итальян ва рус тиллари ҳисобланади. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 11. nov.
11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни. Президентимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа фаоллари ва аъзоларини табриклади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa