TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 79 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 3. okt.
Биргаликда яхшироқ ... БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей “Биргаликда яхшироқ: тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари учун 80 йил ва ундан кўпроқ” шиори остида ўтказилди. Бу мавзунунг ўзиёқ халқаро ҳамкорлик, барқарор ривожланиш ва инсон қадрини ҳимоя қилиш масалаларига қанчалик жиддий эътибор қаратилмоқда, деган фикрни англатади. Ассамблея доирасида кўтарилган асосий глобал муаммолар қуйидагилардан иборат бўлди: • иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари; • сунъий интеллектнинг ривожланиши ва унга оид хавфсизлик масалалари; • глобал озиқ-овқат инқирози; • дунё бўйлаб давом этаётган можаролар ва тинчликка таҳдидлар; • инсон ҳуқуқлари ва адолат. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 3. okt.
МАҚСАД – ВОСИТАНИ ОҚЛАЙДИ. Никкола Макиавелли . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . ЦЕЛЬ ОПРАВДЫВАЕТ СРЕДСТВА. Никкола Макиавелли 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. okt.
Агар шоҳ саройидан тез-тез фармон ёзилиб, юбортириб турилса, унга хурмат ҳам шунча кам бўлади. Хулоса бундоғким, зарурат бўлмаса, олий мажлисдан ҳеч нима ёзилмайди. Фармоннинг хурмати ва куч-қуввати шундай бўлиши керакки, ижро этилмагунча уни хеч ким қўлидан қўйиши керак эмас. Агарда унинг ижроси чўзилиб кетганлиги тўғрисида хабар етса, ундай кишига, агар у яқинларидан бўлса ҳам, жазо берилади. Подшоҳ амри албатта ижро этилиши ва унга жиддий муносабатда бўлиниши билан бошқалардан фарқ қилади. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. okt.
Албанияда сунъий интеллект вазир пайдо бўлди. Мамлакат бош вазири Эди Раманинг маълум қилишича, “Diella” деб номланган сунъий интеллект барча давлат харидлари учун жавобгар вазир сифатида ҳисобланиши эълон қилинди. Давлат тендерлари бўйича қарорлар босқичма-босқич вазирликлардан “Diella” бошқарувига ўтказилади. Бу орқали Албания давлат тендерлари 100 фоиз коррупциядан холи бўлган ва тендер жараёнлари орқали ўтадиган давлат маблағлари мутлақо шаффоф бўлган давлатга айланади. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. okt.
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТАНЛАГАН БОШ ВАЗИР Сунъий интеллект ҳаётимизнинг барча жабҳаларига, жумладан сиёсий жараёнларга ҳам кириб келмоқда. Непалдаги сиёсий инқироздан кейин вақтинчалик бош вазир лавозимига кўрилган тўрт номзод орасидан нейротармоқ собиқ бош судья — 73 ёшли Сушила Каркини энг муносиб шахс сифатида тавсия этди. У тайинлангандан кейинги дастлабки оммавий чиқишида, мамлакатда сайланган ҳукумат шаклланиши биланоқ, олти ойдан сўнг ўз лавозимини топширишини ишонч билан маълум қилди. Непалдаги янги сайловлар келаси йил 5 март куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 1. okt.
😄 Сиёсий латифалар * * * Профессор маърузада: - Сизга неча марта айтдим! Карл Маркс ва Фридрих Энгелс эр-хотин эмас, улар алоҳида-алоҳида тўрта инсон! * * * Профессор на лекции: — Сколько раз вам говорить! Карл Маркс и Фридрих Энгельс не муж и жена, а четыре разных человека! 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 1. okt.
ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ҲАРАКАТИ Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракати – умумжаҳон инсонпарварлик ҳаракати бўлиб, қуролли тўқнашувларда жабрланганлар, қуруқлик ва денгиздаги ярадор ва бемор ҳарбий хизматчилар, ҳарбий маҳбуслар, фуқаро аҳолига ёрдам бериш, шунингдек, ҳарбий низолар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ажралиб қолган ва бедарак йўқолган шахсларни қидириш вазифасини бажариб, бетараф воситачи сифатида инсонпарварлик ёрдами кўрсатади. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 1. okt.
ЭНГ ЯХШИ ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛИМНИ КИТОБДАН ЭМАС, ҚАЛБДАН ЎРГАТАДИЛАР Муаллифи номалум * * * * * * * * * * * * * * * ЛУЧШИЕ УЧИТЕЛЯ УЧАТ ОТ СЕРДЦА, А НЕ ПО КНИГЕ Неизвестный 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
Objavljeno 30. sep.
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 14-17 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 30. sep.
СИЁСИЙ ПСИХОЛОГ КАСБИ Сиёсий психолог – миллатлар, синфлар, ижтимоий гуруҳлар ва шахсларнинг сиёсий онги даражасида шаклланадиган ҳамда уларнинг сиёсий ҳаракатларида амалга ошириладиган жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги психологик таркибий қисмларни (оммавий кайфият, сиёсий ижтимоийлашув, фикрлар, ҳиссиётлар, қадриятлар) ўрганадиган мутахассис. Сиёсий психологнинг маоши ҳам унинг маълумот даражаси, иш тажрибаси, иш жойи ва бошқа омиллар йиғиндисидан келиб чиқади. Америка Қўшма Штатларида сиёсий психологнинг йиллик ўртача маоши 80 минг АҚШ долларни, Буюк Британияда 35 минг еврони ташкил этади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 30. sep.
ЯХШИ УСТОЗЛАР ТАНГРИГА ЯҚИН ОДАМЛАРДИР. Авесто китобидан * * * * * P.S.: Устозларнинг меҳнатига қайси даврда бўлмасин юксак даражада баҳо берилган. Уч минг йиллик тарихга эга, яккахудоликни тарғиб этган зардуштийликнинг «Авесто» китобида шу фикрлар ёзилган. Бу фикрлар ислом динидан 12 аср олдин баён этилган. 👉@uz_sfa
Objavljeno 29. sep.
28 сентябрь куни Молдовада парламентга сайлов бўлиб ўтди. Шу куни “Телеграм” мессенжери асосчиси Павел Дуров ўта қизиқ пост қолдирди. Унинг айтишича, Франция махсус хизматлари унга Молдовага оид “муаммоли” каналлар рўйхатини бериб, уларни ўчириб ташлашни сўраган. Дуровнинг реакцияси эса қуйидагича бўлди: Бу каналларнинг деярли барчаси қонуний ва қоидаларимизга батамом мос эди. Уларни бир нарча бирлаштириб турарди – француз ва молдавия ҳукуматларига маъқул бўлмаган сиёсий позицияларда эдилар. Дуров ўтган йили ҳам шунга ўхшаш баёнот берганди: 2024 йилги президент сайлови олдидан француз разведкаси ундан Молдова ҳукуматига баъзи телеграм-каналларни цензуралашда ёрдам беришини сўраган. Собиқ совет республикаси ва Францияни нима боғлаб туради? Бир сўз билан айтганда – Руминия. Молдованлар ва руминлар шу қадар бир-бирига яқин қардошларки, уларни Ғарб сиёсатшунослари "опа-сингиллар"га қиёслайдилар. Баъзи фактлар бу фикрни тасдиқлашга ёрдам беради: - Молдова аҳолисининг ярмидан кўпи Руминия фуқаролигига эга. Сиёсий элитада бу кўрсаткич 80 фоизгача етади. - Президент Мая Санду ҳам икки фуқароликка эга – Молдова ва Руминия. - 2023 йилда Молдовада давлат тили молдован тилидан румин тилига ўзгартирилган (Молдован ва румин тиллари деярли бир хил, Америка ва Британия инглиз тилларидек, лаҳжада бироз фарқ бор). - Ташқи савдо, нефть-газ, электр энергияси, инвестициялар – деярли барча иқтисодий йўналишларда Руминия энг йирик ҳамкор давлат. Руминия 19-асрдан бери Франция билан “ака-сингил”. Бу асрда Франция қудратли империя, француз тили ва маданияти эса барча халқлар учун эталон эди. Усмонли империясидан мустақил бўлиш ва руминлар давлатини тузишда сиёсий элита айнан француз йўлини танлади. Бошқа томондан, румин тили ҳам, француз тили ҳам роман тиллари оиласига киради, замонавий румин тилидаги 20-30 фоиз сўзлар француз тилидан бевосита ёки билвосита ўзлаштирилган. Грамматика ва тил асослари жуда ўхшаш. Хулоса Франция ва Руминия "ака-сингил" бўлса, демак Молдова ҳам Франциянинг "кичик синглиси" саналади. Яъни, геосиёсатни четга суриб турсак, бу икки давлатни ўзаро алоқалар эмас, балки Руминия воситачилиги боғлаб туради. Ҳа айтганча, бу уч “қардош” давлатнинг байроқлари ҳам жуда ўхшаш. 🇫🇷🇷🇴🇲🇩 👉@uz_sfa