TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 61 од 85 · 1,010 постова
Објављено 10. нов
ФИРИБГАРЛАР ДИНДАН УСТАМОНЛИК БИЛАН ФОЙДАЛАНИШМОҚДА Аллоҳ ва Муҳаммад пайғамбар номи қўшилаётган ҳар қандай рекламадан ўзингизни олиб қочинг! Ҳалол деган қўшимчага ҳам аҳамият берманг. Бу терминларни бари бизнес фириблари ҳисобланади. Ҳаттоки Саудияда ҳам бир неча бор қайта ишланган, хлорланган водопровод сувини zam-zam суви дея сотиб келишаяпти. Дин фирибгарлари учун, сиз ўласизми, қоласизми аҳамиятсиз. Alhadaya, Alsafiya, Kist-Ul-Hindi каби арабий маҳсулотларга диний тус берилга, қандайдир маҳсулот минг дардга даво бўлиши ҳақидаги гаплар эртак холос. (Айни пайтда алхадаячилар лохларни ухлатган пулига, Мальдивда энг қиммат вискилар ичиб, дам олиб кайф қилиб юришибди, кейинроқ уларни ҳам ошкор қиламиз) Қисқаси, бечора дардманлар, дин аралашган маҳсулотларни сотиб олишиб, касалликларини даволаш муддатини ўтказиб юборишаяпти, кейин эса жиддий муаммоларга дучор бўлиб, ҳаётдан эрта ўлиб кетишмоқда. Каналга, “алхадая” қурбонларини аъзо қилинглар 👇👇👇 DAYDI O’Q
Објављено 10. нов
Атрофингизга қаранг эй одамлар ! Сизнинг маҳаллангизда, сизнинг кўчангизда, сизнинг қишлоғингизда, хатто яқин қариндошларингиз ичида хам қийналганлар, касалликдан азоб чекаётганлар, шунчаки даволанишга пул топа олмагани учунгина ўлиб кетаётган қанчадан-қанча инсонлар бор ! Аммо сиз бугун гўрингиз нурга тўлиши учун масжид қуриб, унга пул йиғиб, хажга бориб юрибсиз ! Хатто ўзингиз танимаган уруш бошланмаса хатто қаерда эканлигини билмайдиган узоқ Фаластиндагилар учун қайғуриб “Мен Фаластинни қўллайман !” деб фаластинликларни қўллаётган бир пайтингизда ўз миллатдошингиз кўз олдингизга жон беряпди ! Нима фаластинликлар мусулмон-у ?! Миллатдошларингиз кофирми ?! Сиз байроғини кўтариб югурмоқчи бўлаётган ўша Фаластинликлар ишончим комил-ки сизнинг давлатингиз хақида эшитишмаган хам ! Ва ўзингизни байроғингизга бугун кўз тикканлар қанча ! Сиз бугун жисмонан тайёргарлик кўриб, билаги кучга кириши керак бўлган ва харбий хизматга лаёқатли болаларингизни “Хужра” аталмиш жойга тиқиб, араб тилини ўргатаётган вақтингизда душман болалари автоматни йиғишни ўрганяпди ! Эрта бир кун ўша душман болалари катта бўлиб юртга хужум қилса нима бўлади ?! Сизнинг болаларингиз калима ўқиб уларни ортга қайтарадими ?! Бу гапларимдан кейин мени динсизликка ва кофирликка айбламанг ! Алҳамдулиллаҳ диним ислом, эгам яратган Аллоҳ, пайғамбарим Муҳаммад саллаллоҳу алайху вассалам ва исмим Абдуллоҳ яъни яратган эгамнинг қулиман ! Аммо мен тўртта калимани ёдлаб кун кўриб юрган саводсиз “Художўйлар” га эргашиб кетадиган инсон эмасман ! Ва эрта бир куни худо кўрсатмасин ватанга душман бостириб келса хотинимни сўйдириб, қизимни зўрлатиб, қўлимдан калима қайтаришдан бошқа иш келмагани учун “Яратганнинг иродоси !” деб ўтирадиган қўрқоқ мусулмон бўлишни хам ҳоҳламайман ! Фарзандларингизга диний илм билан биргаликда дунёвий илмни хам ўргатинг, улар фақат араблар ва фаластинликларни севавермасдан ўз миллатдошларини хам севсин ! Ватанини иккинчи “Макка” деб билсин ва унинг ҳимояси учун жон беришга тайёр бўлсин ! Ана ундан кейингина сиз эмин-эркин дуо-йи жонингизни қилиб, “Хожи” номини кўтариб юришингиз ярашади ! Ислом динимиз муккаммал дин! Аммо одамлар камчиликдан ҳоли эмас! Хатойингизни англанг! Мен ЎЗБЕКМАН !!! Ва ватанимни бошқа хар қаердан кўра кўпроқ севаман! А. Омон @daydi2021
Објављено 10. нов
Дин хақида гапириш сенга эмас !!! Бу ёзганларимни ўқиган кўпчиликнинг миясидан шу маънодаги истеҳзомонанд фикр ўтиши аниқ ! Аммо бугун ёзмасам бўлмади ! Ахир бу хақида хам кимдир фикр билдириш керак-ку ! ... Маҳалламизнинг энг обрўли оиласи саналган, қолаверса халқнинг тили билан айтилганда “Оғзида илми бор” икки мулла акалар ўзаро қуда-анда бўлишди. Икки оилада хам диний билимларга қаттиқ амал қилингани учун қишлоқдан хеч ким турмуш қурадиган оиланинг бахтига шубҳа қилмади. Аммо... Яқинда қишлоққа борганимда билдим-ки, турмуш қурган бу оиланинг келини икки бола билан уйига қайтибди. Сабаб эса келин куёвнинг уйидаги шароитга кўника олмаганида экан. Куёв томон қўшним бўлганлиги учун ҳол-аҳвол сўрагани ўтдим. Қўшни мулла ака менга шундай деб, кўзларига ёш айланди : - Мен уни илми бор, яхши одам деб, икки бола етим қолмасин деб эшигига минг бор ялиниб бордим ! Хатто Рўза-и-Рамазон ойларида хам кўнгли юмшар деб бордим ! Аммо кўнмади ! Яраштирмади ! Алоҳида уй олиб берсанг яшайди деди ! Мен буни қандай қиламан ! Холангни аҳволини биласан-ку ! Битта ўғил бўлса, кейин бизга ким қарайди ?! Суҳбатимизни эса ташқаридан тиззалаб ўтирган-ча оғзидаги сумкага дастурхонни тишлаб тўрт оёқлаб эмаклаб келаётган қўшни хола бузди. Унинг белида “грижа” си борлиги учун тик туриб юролмайди. Куёв эса оиласи бузулгач четга ишлашга кетган... Тантиқ қизини қўйнига солиб, ногирон қайнонанинг хизматини қилдириб қўймаган “Оғзида илми бор” ака эса 5 йилдан бери “Катта Хаж” га навбат кутади. “Умра” хаж эмас эмиш .... Яқинда яна эшитиб қолдим. Ўша куёв чет элдан келгач, онасини аҳволига чидай олмай қайнотаси атайин “кестиришга” қаршилик қилаётган никоҳига қарамасдан шароити оғирроқ бир оиланинг қизига уйланибди. Буни эшитган собиқ қайнота энди куёв билан унга ижоб ўқиган отасини қаматиш пайида судма-суд қатнаб юрибди ?! Сизнингча бу “Аҳли илмликми ?!” Яна бир танишим бор. Қўлим қисқа келиб банкдан озроқ кредит олиб мусофир жойга уй кўтармоқчи бўлганимда мени “Харомхўр” га чиқариб, кўпни олдига изза қилганди. У бу гапини бир эмас, бир неча бор катта давраларга айтди. Нима мен кредитни хавасга оламанми ?! Тўғриси, шундай гаплари сабабли у билан бирга юришга юрак безиллаб қолганди. Аммо яқинда у билан бир жойга сафарга чиқишга тўғри келди. Йўлда кетар эканмиз, хар мачитни кўрганда машинани тўхтатиб сумка кўтариб у ерга кириб кетади. Сабабини сўрасам “ Масжидларга Қуръон китобини қўйиб чиқяпман. Ўлганимдан кейин мана шу китобни ўқиганларнинг савоби менга хам тегиб туради !” деб жавоб қайтарди. Энг қизиғи айнан мана шу танишим боласининг китоб ижарасига арзимаган пул сўраган ўқитувчи билан сўкишиб-урушганидан сўнг ўша китобни олиб бермаганди ! Айтингчи Қуръон китобидан бораётган савоблар сабаб қабр ичида гулларга бурканиб ётишни тасаввур қилаётган бу кимсанинг боласи ташқарида илмсизликдан мардикор бўлиб, бутун умр қаро терга ботиб юриши адолатданми ?! ... Бой акалар масжид қуришга миллиардларни аяшмайди. Хатто якка ўзлари алоҳида-алоҳида қуришади. Аммо мактаб ёки шифохона учун улардан пул сўралса “Битта шуни қурмаса давлат нима қилиб юрибди?! Бу давлатнинг иши дейди ! ” Сабаби яна ўша ! Масжидларга ўқилган намознинг савоби гўрларини гуллатиши учун ! Яқинда бир 5 ёшли гўдак жигар касалигидан вафот этди. Бошланишида чет элда операция қилиш учун пул топа олмаган ота-она, касалликни ўтказиб юборишгач бор будини, хатто уйини сотиб дори-дармон қилиб югуришган бўлса хам имкон қила олишмади ! У ўлди !
Објављено 10. нов
Објављено 7. нов
ОДАМ АТО ерга тушишидан олдин, Тожикистон ҳудудида инсонлар яшаган. Марокашда эса 15 минг йил олдин ташкил этилган касалхона аниқланди Халқаро археологлар ташкилоти, ҳозирги Тожикистон тоғликларида 150 минг йил олдин одамлар яшагани ҳақида фактларни ошкор қилишди. Бундан ташқари, Африканинг Марроко ( Марокаш) давлати ҳудудида, 15.000 йил олдин фаолият юритган касалхонани топишди. Бу ноёб топилмалар, барча динларнинг, дунёнинг яралишига оид фаразларини йўққа чиқарган. DAYDI O’Q
Објављено 7. нов
Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ Манови постда, Барно Султонова деган журналист аёл, даб-дурустдан шариатга йўғрилган пост ёзворибди. Постини ўқиб миллат ҳақида қайғураяптими десам, ўғли бир фоҳишаникида тунаб қолаётганидан хафа бўлиб, дарсликларга арабча атама қўшишни алам билан ёзибди. Агар, матбуотимиз, сен каби, калта уйлагич, ахмоқларга қолган бўлса, демак келадиган жойимизга етиб келибмиз эй, чала журналист! Яхшилаб, бақилдоқ каллангдаги, оққулоқларингга қуйиб ол, қуш уясида кўрганини қилади. Уйингда беролмаган тарбияни, давлатни ўқитиш борасидаги сиёсатига тиқиштирмагин. Эркакда ғурур бўлиши учун арабча терминларни оммалаштириш шарт эмас. Эркак ғурури ҳам аёл номуси ҳам оиладаги тарбияга ва шароитга боғлиқ билсанг. Хотинини, қизини ва келинини ишлаган пулига куни қоган ўзича диндор эркаклар кўпайиб бораяпти. Пост ёзишни биларкансан, дарсликка нимани киргазиш кераклигига ақлинг етаркан, яхшиси доимий ҳунар ва замонавий касбларни тарғиб қилиб постлар ёзгин. Яна бир гап, Жамоат транспорти бу жамиятда яшовчилар учун! дашту-биёбондаги эшак аравада юрадиганлар учун эмас. Жамоат транспортида ишга, ўқишга ва зарур юмуш билан кўчага чиққанлар юради. Табиийки, ҳеч ким йўловчиларнинг эркак ва аёллигига қараб ўтирмай, манзилига тезроқ етиб олишни уйлайди. DAYDI O’Q
Објављено 7. нов
Објављено 7. нов
Mutaassiblar "Shanbalik osh" niqobi ostida yiğinlar qilib noqonuniy ma'ruzalarni tinglab kelgan, 11 nafari 6 yildan 12 yilgacha ozodlikdan mahrum etildi! DXXning tezkor-qidiruv tadbirlarida xalqaro terroristik tashkilot tarafdorlaridan iborat noqonuniy guruh fosh etildi. @daydi2021
Објављено 7. нов
Тонгни хайри сизнинг кўзларингизда. Дунёни гўзаллик қутқаради, шариат эмас )) Шунчаки мулоҳаза қилиб кўринг, яратган эгамиз, аёлнинг кўкракларини ўзи ясаган, шайтон эмас. Мамаларни мато билан тўсиш, ёпиш ,албатта инсонга хос ҳаё ва ибо белгиси, аммо нечун уни яшириш керак ? DAYDI O’Q
Објављено 6. нов
Домлалар орасида ҳам ҳазилкашлари ва юморга усталари борлиги яхши. Хуш кайфият учун кўришга арзийдиган видео DAYDI O’Q
Објављено 6. нов
Катта пост ёзиб ўтирмайман. Шунчаки тасаввур қилинг, мияси шариат билан суғорилган бу манқуртлар, автобусга пичоқ ёки бошқа қурол кўтариб чиқиши ҳам мумкин эди. Тошшахартранс 7-автокорхона 34-йўналишга, шахси ҳозиргача аниқланилмаётан икки нафар эркак томонидан, эркак ва аёл йўловчиларни ажратувчи ёзувлар ёпиштириб кетилган. DAYDI O’Q
Објављено 5. нов
Ҳамма кирдикорларнинг аста секин миси чиқаверади Бугунгача ўнлаб блогерларнинг масжид ҳамда касалвандларга пул йиғишда бош бўлишгани ва бунинг ортидан миллионлар жамғаришгани ҳақида постлар эълон қилдик. Ўша машхур йиғлоқи, алдаркўса Сардор Рахимхон ҳам, оғзи қийшиқ гуммачи домла ҳам, минглаган лохларни кийдиришиб, ўзлари роҳат фароғатда яшаб юришибди. DAYDI O’Q