TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 5 од 85 · 1,010 постова
Објављено 16. мар
Бошда ҳижоб борлигидан к@тни хабари йўқ 🤣 Бу хижобашка гўдак боланинг ҳаракатидан ҳирсланаяптими ёки буни туриш-турмуши ҳижоб ичида бўлса ҳам эҳтиросланаверадими ? Қизларингизни ҳижоблантириш ўрнига ақлли-ҳушли қилинглар, бир парча мато уларни асраганда манови қизга ўхшаган жамият қуртлари пайдо бўлмасди. @daydi2021
Објављено 15. мар
Ўнта одамга садақа бергандан кўра, биттаям одамни ҳаққини емаслик керак Ҳаммамиз тирикчилик қиляпмиз. Кимдир мактабда бола ўқитяпти, кимдир шифохонада бемор қараяпти, бошқа биров тадбиркор ёки кўчада оддий ишчи. Кун бўйи елиб-югуриб, кечқурун уйга пул кўтариб келамиз. «Бу менинг ҳаққим, меҳнат қилиб топдим», деб ўзимизни овутамиз. Нима деб уйлайсиз ? Шу топаётган пулимизнинг ҳар бир тийини ҳаппа-ҳалолми? Ишхонада саккиз соат ўтиришимиз керак бўлган жойда, 4-5 соатини телефон титиб ёки чойхўрлик қилиб ўтказмадикми? Шифокор бўлсак, бизга умид билан тикилган кўзларга эътиборсиз бўлмадикми? Тадбиркор бўлсак, шеригимизни ёки мижозимизни алдамадикми? Бюджет (халқ пули) ни хоҳлаганча совуриб, ўз манфаатимизни уйлаб иш қилиб, ифторлик дастурхони ёзишга ҳақлимизми ? Бундан ташқари ишга кечикиб келиш, вазифамизни чала бажариш, кунни беҳуда ўтказиш каби нуқсонларимиз бўла туриб ўзимизни мусулмон ҳисоблашимиз мумкинми ? Так что, Рамазонда мусулмон ундан кейин абжир инсон бўлиб яшаш билан ҳеч биримиз ҳақиқий мусулмон бўла олмаймиз. Мусулмонлик бир ойгина эмас, умр давомида бўлиши керак. https://t.me/daydi2021
Објављено 15. мар
Дунёдаги энг муқаддас туйғу бу Она ва Ватандир. Кимки онасини ҳурмат қилмаса, у ватанини ҳам сева олмайди. Кимки ватанини сотса, у ўз онасига хиёнат қилган билан баробардир. Чингиз Айтматов 🇺🇿 Балким етар, арабсеварлик! https://t.me/daydi2021
Објављено 15. мар
Пайғамбарга тегишли деб ҳисобланган соч ёки туклар аниқ пайғамбарга тегишли экани тўлиқ исботланмаган. Туклар ҳақиқийлиги асосан исломий ривоят ва тарихий анъаналарга таянади., ДНК ёки лаборатория текширувлари орқали бу тукларни аниқ пайғамбарга тегишли эканини аниқлаш жуда мушкул. Чунки бу туклар узлуксиз тарихий занжир асосида яъни кимдан кимга ўтиб келаётгани ҳақида (тарихий ҳужжатли далил) тўлиқ сақланмаган. Орадан 14 аср ўтди-я 🧐 https://t.me/daydi2021
Објављено 14. мар
1913 йилгача инсониятнинг ўртача умр кўриш ёши 35 йил бўлган Туғилган болаларнинг ярмидан кўпи гўдаклигидаёқ оддий пневмония, қизамиқ, чечак,гепатит,қоқшол,кўричак,ичкетар каби касалликлардан ўлиб кетаверган. Катталар ҳам оддий жароҳат, қон босими, туберкулёз,қанд касаллиги, ошқозон яраси, урушларда олинган енгил жароҳатлардан ҳам ўлиб кетаверишган. Пеницилин ихтиро қилингандан кейингина ярадор бўлган минглаб ҳарбийларнинг ҳаёти сақлаб қолинадиган бўлган. Ҳозир замонавий медицина шу даражада ривожланди-ки, пули бор одамлар ҳар қандай касалликни енгиб, узоқ умр кўриш имконига эга бўлдилар. Медицина шу даражада шиддат билан ривожланмоқда-ки, хозирда 1 йил яшаган одамнинг умрига 1 ой қўшилмоқда. Агарда ёшингиз 30 дан паст бўлса бу умр қўшилиши 6 ойни ташкил этяпди. Мутахасислар медицинанинг ривожланиши сабабли яқин келажакда одамларнинг умри 120 ҳатто 140-150 ёшгача бўлишини баралла айтмоқдалар. Очиғи мен овқати ҳазим бўлмаганидан кекириб, ичи айнаб ўтирган одамга ,,Кинна кирган”, ётоқчилаб , сулайиб ётган болага ,,Кўз теккан”, асаб касалига учраганларга ,,жин кирган” деб ,,диагноз” қўювчи омиларни умуман тушунмайман. Касалини мутахасис врачга кўрсатиш ўрнига турли табиб, дам солувчи, куф-суфчи, илгир, силаб тузатар ва ҳоказоларга бориб, вақтини, умрини, сохлиғини,пулини ҳавога совураяпган омиларга ачинаман. Бу омиларни алдаб пулини оляпганларни эса аферист-машенник деб ҳисоблайман. Бунақа 100 та табибни 1 та Олий маълумотли врачнинг сассиқ пайпоғига ҳам тенг кўрмайман. ХХI асрга келиб инсониятнинг бир қисми илм-у фанда олдинлаб, қолган қисми ўрта асрлар даражасида фикрлаши, дунёқарашини кузатиш эса мен учун ФЕНОМЕНАЛ холат бўлиб қолмоқда. Биз жуда қизиқ даврларда яшаяпмиз, дўстлар. https://t.me/daydi2021
Објављено 14. мар
🌙 Нега «Мусулмонлик аста-секин» дейишади, биласизми? Чунки Ислом дини бир кунда тўлиқ шаклда тушмаган. Қуръони Карим 23 йил давомида қисм-қисм бўлиб нозил бўлган. Масалан, айрим тақиқлар бирданига эмас, балки одамларнинг кўникишига қараб бир неча босқичда жорий этилган. Масалан ароқ (маст қилувчи ичимлик) ичиш масаласи Қуръонда бирданига эмас, балки 4 босқичда, инсонларнинг руҳияти ва жамиятнинг тайёрлигига қараб тақиқланган. 1. Ишора (Наҳл, 67): Мевалардан ҳам «маст қилувчи ичимлик», ҳам «гўзал ризқ» олиниши айтилди. Бу билан маст қилувчи нарса гўзал ризқ эмаслигига илк ишора қилинди. 2. Муқояса (Бақара, 219): Ароқда ҳам фойда, ҳам гуноҳ борлиги, лекин гуноҳи фойдасидан каттароқ экани баён қилинди. Бу кўпчиликни шубҳага солди ва ичишни камайтирди. 3. Вақтинчалик чеклов (Нисо, 43): «Маст ҳолингизда намозга яқинлашманг» деб буюрилди. Кунига 5 маҳал намоз ўқилиши сабабли, ичиш учун деярли вақт ва имкон қолмади. 4. Қатъий тақиқ (Моида, 90-91): Ароқ «шайтоннинг иши ва ифлослик» деб эълон қилинди ва узил-кесил ҳаром қилинди. https://t.me/daydi2021
Објављено 14. мар
Хайрли тонг ҳожакалар @daydi2021
Објављено 13. мар
🟠 🔴 🟠 🔴 🔴 🟠 🟠 🔴 🟠 🟠 Фарзандингиз телефонида савоб эмас Жиноят сақланаётган бўлиши мумкин. Диний мазмундаги ҳар қандай хабар — матн, видео, расм, гиф, аудио ёки ҳатто лайк ва коммент ёзиш катта жарима ёки қамалишга сабаб бўлади. Айрим ҳолларда бу ишлар фақат жарима билан эмас, балки маъмурий қамоқ ёки жиноий иш билан тугаши мумкин. Диний радикализмни тарғиб қилиш сифатида баҳоланадиган контент учун «мен шунчаки кўрсатдим» деган баҳона ўтмайди. Телефон хотирасида ҳар бил файлнинг изи қолади. Ҳатто ниятингиз яхши бўлса ҳам, интернетда тарқатган ҳар бир “дин ҳақида”ги хабар — сиз учун фақат тугун бўлиши мумкин. Диний контент тарқатганлар наркотик моддалар тарқатганганлардек таъқиб қилинади. https://t.me/daydi2021
Објављено 13. мар
Рамазон ойи тугагани билан чойхона-ю, ресторанларни, вино-водка дўконларини бир ойлик мусулмонлар босиб кетади 🤣 Ифторликка оғиз очиш учун деб сув қуйилган пиёлаларда, ароқ коняк ичилади. https://t.me/daydi2021
Објављено 13. мар
Муҳаммад Пайғамбар 6 ёшли қизчага уйланганми? Ислом тарихи атрофидаги энг баҳсли мавзулардан бири Ойиша бинту Абубакрнинг ёши ҳақидаги масала ҳисобланади. Ғайридинлар шу ривоятни келтириб, пайғамбарни педофилликда айблашга уринади. Диндорлар эса никоҳ 6 ёшда бўлган, бирга яшаш 9 ёшдан бошланган деган ҳадис ривоятларини келтириб, исломни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Бироқ энг қизиқ жиҳат шундаки: ҳар икки томон ҳам аниқ фактни билмасдан бир-бири билан баҳслашади. Ҳеч ким Ойша ҳақидаги маълумот Қуръонда йўқлигига аҳамият бермайди. Чунки кўпчилик таянадиган “6 ёш” ҳақидаги маълумотни ҳадис ва ривоятлар орқали билади. Ҳадис ва ривоятлар эса пайғамбар вафотидан тахминан икки аср ўтгач ёзиб олинганини ҳисобга олмайди. Икки юз йил давомида оғиздан оғизга ўтган ривоятлар вақт ўтиши билан ўзгариши, муболаға қилиниши ёки муайян муҳит таъсирида бошқача талқин қилиниши мумкинлигини англамайди. Ойша бинту Абу Бакрнинг ёшига урғу бераётган томонлар ЭПШТЕЙН иши очилганда, ҳозирги замонимизнинг катта сиёсатчилари ва бой-бадавлат шахслари ҳам педофиллик жиноятларини содир қилиши мумкинлигини инобатга олишса, бу баҳсли масала ҳам ёпиларди. Чунки пайғамбар вафотидан кейин нафсини ва ҳирсини тиймаган кучлар ёш қизчаларга уйланиб, халқнинг нафратидан қутулиш мақсадида Пайғамбар номидан фойдаланган бўлиши мумкинлиги тобора ўз исботига эга бўлиб бораяпти. Шундай қилиб, Ойиша, Муҳаммад Пайғамбарга 6 ёшда эмас 16 ёшга кирганда эрга теккан. Педофиллар эса буни 6 ёш қилиб кўрсатишга уринган. Гап тамом-вассалом. https://t.me/daydi2021
Објављено 11. мар
Бухорода ижарадаги уйида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахсга нисбатан жиноий иш очилди Диний маълумотга эга бўлмаган эркак етти нафар вояга етмаган болага пул эвазига яширин равишда сабоқ бериб келган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. https://t.me/daydi2021
Објављено 11. мар
Эътиқод — инсоннинг қалбидаги ишонч. Инсон оламда муайян маъно, тартиб ва олий қудрат бор, деган фикрга суянади. Бундай ишонч кўп ҳолда одамга куч, сабр ва йўл кўрсатади. Эътиқодсизлик эса бошқа қараш. Бу ҳолатда инсон оламни илоҳий манба билан изоҳламайди ёки бу масалада қатъий хулоса қилмайди. У ҳаёт маъносини ақл, тажриба ва илм орқали англашга интилади. Қисқача айтганда, эътиқод ишончга суянган дунёқараш. Эътиқодсизлик шубҳа ёки бошқа изоҳга таянган қараш. Ҳаётда бу икки йўл ёнма-ён яшайди, инсонлар эса ўз тафаккури ва тажрибасига кўра шулардан бирини танлаб яшайди. https://t.me/daydi2021